Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент марказидаги 130 йиллик уйлар бузиладиган булди
<

Тошкент марказидаги 130 йиллик уйлар бузиладиган булди

02

Тошкентликлар орасида “Полкушка” деб аталадиган шахар марказидаги эски уйларни бузишга хозирлик курилмокда.

Катор нашрларнинг хабар килишича, шахар марказидаги “Лолазор” махалласида жойлашган айрим уйлар 1891 йилда курилган ва уларда яшаётган ахоли уйининг бузилишидан норози.

Холатни махсус урганган Gazeta.uz нашрининг ёзишича, шу йилнинг 2 февраль окшомида Шахрисабз кучасида бу худуддаги уйларнинг бузилиши хакидаги эълон пайдо булган.

Ахолининг айтишича, бу худудда замонавий куп каватли уйлар куришини айтган “Muhandis-Konsulting” хусусий ширкати вакиллари ахолига янги уйлардан квартира беришни ваъда килмокда.

Аммо, нашр мухбири гаплашган тошкентликлар, 1966 йилдаги зилзилани хам кутарган бу уйларни янги уйларга алмашишга карши эканини айтмокдалар.

Айни пайтда, Gazeta.uz нашрига кура, 3 февраль куни махалла ахли билан учрашган курувчи ширкат вакиллари уйларни бузиш учун хокимиятдан берилган рухсатномани такдим эта олмаган.

“Бу участкадаги уйлар 2025 йилгача барибир бузилади. Бу уйлар авария холатида, маънан эскирган турар-жой фондига киритилган. Агар хусусий фирмалар килмаса, охир-окибатда давлатнинг узи бу уйларни бузади. Айни пайтда, бу худуддаги 1 квадрат метр майдон учун таклиф килинган нарх 250 долларни ташкил килади”, дея иктибос келтиради нашр, курувчи ширкатга якин экани айтилган манбадан.

Fergana.agency нашрининг ёзишича, Тошкент марказидаги Шахрисабз, Миробод, Фидокор ва Ойбек кучалари кесишган худудда жойлашган “Лолазор” махалласидаги уйлар 1891 йилда курилган. Улар 1917 йилги инкилобга кадар 1 каватли булган, сунгра иккинчи кавати уланган.

Уз даврида бу уйлар Чор Россияси аскарлари учун отхона, казарма; Иккинчи жахон уруши даврида эса эвакуация килиниб, Тошкентга олиб келинган одамлар учун бошпана вазифасини утаган.

Мухими, яшовчилар бу худуддаги эски бинолар остида бомбадан сакланадиган ута мустахкам ертулалар борлиги, улардан 2 таси хануз очилмаганини айтиб келадилар.

Тарихий меросни саклаш буйича эксперт Йенс Йорданнинг Gazeta.uz нашрига айтишича, “Лолазор” махалласидаги каби 3 уйдан иборат ансамбллар совет замонида архитектура ёдгорликлари сирасига киритилган эди.

“Мустакилликка эришилгач, барча куп квартирали турар-жой бинолари бу руйхатдан чикарилди. Узбекистонда тарихий биноларнинг сакланишига оид энг катта муаммо – мана шудир”, дейди эксперт ушбу нашрга.

Айни пайтда, мавзуни ёритаётган нашрлар “Muhandis-Konsulting” хусусий ширкатининг 2016 йил 21 сентябрда 6 миллион сумлик устав капитали билан тузилгани, фаолиятининг асосий йуналиши эса “Махсус магазинларда майда метал буюмлар, лак-буёк ва шиша буюмлари чакана савдоси” эканига эътиборни тортмокдалар.

Утган йилнинг 23 декабрида Бош вазир Абдулла Арипов, тез орада Тошкент шахридаги барча эскирган ва хароба турар-жой бинолари тулик бузилиб, урнига куп каватли кулай турар-жой бинолари курилишини билдирган эди.

Ушанда Арипов Тошкентнинг Сергели туманида курилган янги куп каватли уйларни куздан кечирган президент Мирзиёев шахардаги эскириб кетган уйларнинг барчасини бузиб, урнида кулай куп каватли турар-жой бинолари куришни вазифасини топширганини айтган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …