Главная / Жамият / «Тошкент йулбарси» Руфат Рискиев 70 ёшни каршилади
<

«Тошкент йулбарси» Руфат Рискиев 70 ёшни каршилади

2 октябрда узбек бокс мактаби асосчиларидан бири, бокс буйича жахон чемпиони Руфат Рискиев 70 ёшни каршилади. Шу муносабат билан унинг уйи бу кун мехмонларга, жумладан Миллий Олимпия кумитаси ва Узбекистон бокс федерацияси рахбарияти, бокс буйича якинда Россияда утган жахон чемпионати совриндорлари ва бир катор журналистлар билан тулди.

Буюк узбек боксчиси 1949 йил Оккургонда шифокор оиласида дунёга келган. 12 ёшидан Тошкентда машхур мураббий Сидней Жексон кул остида бокс билан шугулланишни бошлаган.

stsvy4jsyqe1rkua_l7kby_8whx7fyca

1974 йилда жахон чемпиони, 1976 йилда Монреалдаги Олимпиаданинг кумуш совриндори булган. «Тошкент йулбарси» лакаби билан маълум булган боксчи умумий хисобда 189 та жанг утказиб, ундан 174 тасида зафар кучган.

Рискиев спорт фаолиятини якунлагач, кинода суратга туша бошлаган, у иштирокидаги энг машхур фильм «Рингга чакирилади…» фильми (1979 йил) хисобланади. 1997 йилда Рискиев WBA хакамлар секциясига кириб, Марказий Осиёда профессионал бокс буйича халкаро тоифадаги биринчи хакам булган.

2016 йилда Руфат Асадовичнинг вена тромбози сабабли унг оёги ампутация килинган.

Руфат Рискиев учрашув вактида курсатилган эхтиром учун миннатдорлик билдирган.

«Ёшлигимда качон катта буламан, деб уйлардим. Бугун 70 ёшга тулдим. Бирок калбимда хамон ёшман. Барча вактимни оилам ва набиларимга багишлайман. Ташрифингиз ва курсатган эътиборингиз учун жуда миннатдорман. Жахон чемпионати олдидан боксчиларимизга чин калбдан омад тилагандим. Токио Олимпиадасида хам йигитларимиз учун кайгураман, улар умидларимизни оклашларига ишонаман», деб айтган машхур боксчи.

Машхур ватандошимизни кургани келган, Екатеринбургда утган жахон чемпионати олтин медалини кулга киритган ёш боксчи Баходир Жалолов учрашувдан уз тассуротлари билан булишди.

«Албатта, барча галабаларимизда мураббийларимиз ва устозларимиз хизмати бебахо. Уларнинг маслахатисиз биз олдинга харакатлана олмаймиз. Онам менга 3 ёш булганимда, Руфат ака Сурхондарёга келганда кулимни кутариб, менга катта булганимда боксчи булишни ва Ватанимиз шаънини муносиб химоя килишни тилаганини айтиб берганди. Бугун учрашув вактида мен устозга уша учрашув, у каби ёшлигимдан кучли боксчи булишни истаганим хакида эслатиб утдим. Унга узок умр ва бахтли хаёт кечиришни тилайман», деб айтган боксчи.

Руфат Рискиев учрашув вактида ёш боксчиларимизга узининг кимматли маслахатларини берган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …