Главная / Жамият / Тошкентга хитой–узбек вакцинасидан 1 млн доза олиб келинди

Тошкентга хитой–узбек вакцинасидан 1 млн доза олиб келинди

Бугун, 27 март куни Хитойдан Узбекистонга 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.

Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан Узбекистонда 3-боскич синовлари утказилган, узбекистонлик мутахассислар хаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан Узбекистонга олиб келинди.

fyexlcf-exturylsh49v-mklzhc1pazv

Тошкент халкаро аэропортидаги тадбирда президент маслахатчиси А.Абдувохидов, согликни саклаш вазири А.Хожибоев, инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмонов ва бошка масъуллар иштирок этди.

Феврал ойида Узбекистон ва Хитой янги вакцинани биргаликда ишлаб чикариш ва фойдаланишга келишганди. 2021 йил 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига карши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида куллаш учун тегишли тартибда давлат руйхатидан утказилган.

Бундан аввалрок, 17 март куни Узбекистонга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинган эди.

Узбекистон Согликни саклаш вазирлигининг GAVI ташкилоти билан хамкорлиги доирасида йил охирига кадар мамлакатга 20 фоиз ахолини эмлаш учун етарли даражадаги AstraZeneca вакцинасини, шприц ва хавфсиз утилизация кутиларини етказиб бериш кузда тутилган.

Хозирда эмлаш жараёнини бошлаш учун 3 минг 138та эмлаш пунктлари хамда 862та мобил бригадалари шай холга келтирилган. Шунингдек, вакциналарни ташиш ва худудларга етказиш учун ЮНИСЕФ 17та музлаткичли юк машинаси ва 206та Miniven-Labo автомобилларини такдим этган.

Жорий йилда COVID-19’га карши эмланиши кузда тутилган фукароларнинг хавф гурухларига кура таксимоти куйидагича:

  • 65 ёшдан 74 ёшгача булганлар;
  • 75 ёшдан 84 ёшгача булганлар;
  • 85 ёш ва ундан юкори булганлар;
  • тиббиёт ходимлари;
  • сурункали касалликлари бор ахоли (18-65 ёш);
  • мактаб ходимлари;
  • мактабгача таълим ходимлари;
  • куролли кучлар ва хукукни мухофаза килувчи органлар ходимлари.

 

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …