Главные новости
Главная / Технологиялар / Тошкент ерусти метроси илк йуловчиларини кабул килди
<

Тошкент ерусти метроси илк йуловчиларини кабул килди

Лойихалаштириш ишлари 2017 йилда бошланган Тошкент ерусти халка метросининг биринчи боскичи ишга тушди. Бугун, 30 август тонг соат 6:00дан ерусти метросининг «Дустлик-2» бекатидан «Куйлик» бекатигача булган йуналиши илк йуловчиларни кабул килди.

«Дустлик-2» бекатидан «Куйлик» бекатигача булган йуналиш узунлиги 11 километр булиб, 7 та бекат барпо этилган. Биринчи бекатдан охиргисигача 19 дакикада етиб олиш мумкин.

Йуналишда хар бири 4та вагондан иборат 4та поезд катнайди. Инфратузилма кунига 46 минг йуловчига хизмат курсатиш имкониятига эга.

Бекатлар миллий колорит асосида, узига хос дизайнда курилган. Улар йуловчиларга кулайлик яратувчи замонавий технологиялар, йул кира хакини электрон тулаш имконини берувчи турникетлар, эскалатор билан жихозланган.

Лойиха амалга оширилиши президент Шавкат Мирзиёевнинг доимий назоратида булганини кайд этиш жоиз. Давлат рахбари лойихалаштириш ва курилиш жараёнлари билан бир неча бор бевосита танишиб, таклиф ва тавсияларини бериб борди.

Kun.uz мухбири пойтахт хаётидаги узига хос вокеликнинг илк онларини тасвирга мухрлади.

Эслатиб утамиз, ерусти халка метроси 5та боскичда амалга оширилиши режалаштирилган. 2-боскичда Куйлик бозори билан ерости метросининг «Олмазор» бекати богланади. Учинчи булиб «Беруний», ундан кейин «Бодомзор» бекатигача булган кисм курилади. Сунгги боскичда эса халка метро линияси яна «Дустлик» бекатига уланади. Бу йулларнинг жами узунлиги карийб 55 километр, бекатлар сони эса 35 та булиши режалаштирилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YDkwUTbZwUMjsyjAIYi_tegNf9lWGsYG

IMEI-кодни руйхатдан утказиш: билиш керак булган энг мухим маълумотлар

Узбекистонда мобил телефонлар ва SIM-картали планшетларнинг IMEI-кодини руйхатдан утказиш масаласида хамон турли саволлар ва тушунмовчиликлар …