Главные новости
Главная / Жамият / Тошкентда темирйулчи, кондуктор ва ички ишлар тизими ходимида вирус чиккан – ССВ
<

Тошкентда темирйулчи, кондуктор ва ички ишлар тизими ходимида вирус чиккан – ССВ

26 июнь куни Тошкент шахрининг Мирзо Улугбек, Юнусобод ва Чилонзор туманларида ахоли орасида янги касалланиш холатлари кайд этилган.

Согликни саклаш вазирлиги 26 июнь куни Тошкент шахрида ахоли орасида кайд этилган касалланиш холатлари буйича батафсил маълумотларни такдим этди.

«Сунгги кунларда Тошкент шахрида ахоли орасида коронавирусга чалиниш холатлари бошка худудларга караганда юкори булиб келаётган эди. Кечаги холатда эса бироз пасайганини куриш мумкин.

Аввал хабар килганимиздек, 25 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдикланган 276 нафар бемордан 24 нафари ахоли орасида аникланган булса, 26 июнь куни эса 250 нафар бемордан 25 нафари ахоли орасида тасдикланиб, шундан 8 нафари Тошкент шахрида аникланди.

Икки кунлик маълумотга кура, умумий касалланиш курсаткичи бироз камайган, ахоли орасида коронавирусга чалиниш холати эса бироз ошганини куриш мумкин», дейилади хабарда.

Маълум килинишича, Тошкент шахрида Мирзо Улугбек туманида яшовчи А.З.да (профилактика максадида намуна топширган), «Логистика универсал маркази» МЧЖ ходими Г.С.да, «Узбекистон темир йуллари» АЖ ходими Х.К.да (Тошкент вилояти Кибрай туманидаги кариндошининг уйига борган) касаллик аникланган.

Шунингдек, Юнусобод туманида яшовчи Ш.А.да (профилактика максадида намуна топширган), шахар ички ишлар тизими ходими Ф.Г.да, пойтахтдаги автосарой кондуктори С.Д.да, Чилонзор туманида яшовчи М.Х.да (тана харорати кутарилгани сабабли намуна топширган) хам коронавирус инфекцияси аникланган.

«Айни вазиятда Согликни саклаш вазирлиги ахоли орасида коронавирусга чалиниш хавфи юкорилиги боис пойтахтимиз ахолиси ва мехмонларидан карантин коидаларига катъий амал килишларини сураб колади», дейилади Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими хабарида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …