Главные новости
Главная / Жамият / Тошкентдаги мактаб укувчиси дарс пайтида физика укитувчисини уриб, бурнини синдирди
<

Тошкентдаги мактаб укувчиси дарс пайтида физика укитувчисини уриб, бурнини синдирди

Тошкентдаги 160- мактаб укувчиси 24 октябрь куни дарс пайтида физика укитувчисини уриб, унинг бурнини синдирди. Бу маълумотни Озодлик шахар халк таълими бошкармасидан олди.

Вокеа гувохи булган укувчининг айтишича, укувчи билан укитувчи орасида содир булган жанжалда укитувчининг айби йук. Бирок мактаб рахбарияти фикрича, жанжал укитувчининг айби билан бошланган. Бурни сингани айтилаётган укитувчининг узи гаплашишни истамади.

Вокеа юзасидан Озодлик саволларига жавоб берган баъзи укитувчилар, бу жанжал ортида укувчиларни ота-оналарига караб табакалаш ëтибди, деган фикрни билдирди.

Вокеа гувохи булган укувчилардан бирининг Озодликка айтишича¸ жанжал физика укитувчиси Денис Рундаев синфдаги укувчи кизга «телефон кулокчинини ечиб куй» дея танбех бергани ортидан чиккан. Синфдошини химоя килган М. А. исмли 10- синф укувчиси укитувчини «уриб ташлаган».

Вокеани урганаëтган шахар халк таълими бошкармаси мулозимининг Озодликка айтишича¸ 160- мактаб укитувчисининг бурни сингани, юзи ва корнига тан жарохати етказилгани борасида тиббий маълумотнома мавжуд.

Узини “160- мактаб директори Ирина Казакованинг ëрдамчисиман”, деб таништирган аëлнинг айтишича, «бурни синган укитувчи уни жабрлаган укувчининг узрини кабул килган»:

– Биз бу вокеа юзасидан ота-оналар мажлиси чакирдик. Боланинг отасига нисбатан тушунтириш ишларини олиб бордик. Бола укитувчисидан кечирим суради. Физика укитувчиси Денис Александрович укувчининг узрини кабул килди ва хеч кандай претензиям йук деб айтди.

Ирина Казакованинг яна айтишича¸ жанжал укитувчининг айби билан бошланган:

– Физика укитувчисининг узи жанжални биринчи бошлаганини тан олди. Денис Александровичнинг узи болани уришни биринчи бошлаган. Бола самооборонага утган.

Озодлик сухбатлашган 160- мактабнинг исми сир колишини истаган укитувчисига кура¸ мактаб рахбарияти «вокеани бости-бости килишга уринмокда»:

– Мажлисда мен хам катнашдим. Директоримиз “бу гап мактабдан ташкарига чикмасин”, деб каттик тайинлади. Физика укитувчиси хам директорнинг босими остида аризасини кайтариб олди. Укитувчига кул кутарган укувчи ёмон хулки туфайли коллеждан хайдалган. Отаси келиб уни узидан икки ëш кичкиналар укийдиган синфга жойлаб кетувди. Шу боланинг зуравонлиги дастидан хеч кимга кун йук.

Бурни синдирилган физика укитувчиси Денис Рундаев Озодлик билан сухбатлашишни истамади.

Укувчи тарбияси огир болалар руйхатида

Яккасарой туман ИИБ бошлигининг ёшлар билан ишлаш буйича уринбосари Озодлик билан 26 октябрдаги сухбатда «Укитувчига кул кутарган укувчига нисбатан тарбиявий чора курилганини» айтди.

Унинг айтишича¸ жанжал ортидан мактабга Яккасарой тумани ички ишлар булими ходими бориб вазиятни урганган:

– 2000 йилда тугилган ва мукаддам безорилик хамда хукукбузарлик холатлари содир килган бу укувчи тарбияси огир болалар руйхатига олиниб назоратда тутилмокда. Унинг ота -онаси билан сухбат утказилган.

Озодлик 26 октябрь куни сухбатлашган 160- мактаб директори уринбосари хам укувчининг «вояга етмаганлар билан ишлаш инспектори назоратида» эканлигини айтди:

– Уша кунги мажлисда Яккасарой туман ИИБсининг вояга етмаганлар билан ишлаш буйича инспектори катнашди. Биз унга узаро келишиб олганимизни айтдик. Муаммони мактабнинг ичида ечдик. Укувчи айбига икрор. Укитувчи хам хаддидан ошганини тан олиб турибди. Отасининг узи катта бошини кичик килиб келиб, угли учун гап эшитиб кетди. Булдида энди¸ пашшадан фил ясаш керак эмас.

Озодлик 26 октябрь куни гаплашган Узбекистон халк таълими вазирлиги мулозими бу вокеани “укитувчини обрусизлантиришга каратилган харакат сифатида” бахолаб¸ бу юзадан “жиддий чора курилиши” хакида ваъда берди.

Мактабдаги табакаланиш

Озодлик сухбатлашган 160- мактабнинг укитувчиларидан бири мактабдаги бу жанжал ортида укувчиларни ота-оналарига караб табакалаш ëтганини айтди:

– Шу укитувчини урган укувчининг отаси мактабга моддий ëрдам курсатган. Шу боис бу укувчи узини доим баланд олиб юради. Мактабдаги укувчилар яхши укийдиган ва ëмон укийдиганларга эмас¸ балки ота -онаси мактаб фондига ëрдам берадиган ва бермайдиганларга ажралган.

Унга кура¸ мактабдаги ëмон укийдиган укувчиларга «ота – онаси мактаб фондига пул утказганидан кейин яхши бахо куйиш каби «зарарли амалиëт» жорий килинган.

Сухбатдошга кура¸ бу амалиëтга карши булган уч нафар укитувчи жорий укув йилида ариза ëзиб мактабдан бушаб кетган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RsCv8dx1EyHSdALTRgHCz7Gv8L6DyOI8

2020 йил 1 январдан янги нотариал харакатлар жорий этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кура, 2020 …