Главная / Сиёсат / «Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сум ойликка яшай олади» – ХДП лидери истеъмол саватчаси хакида
<

«Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сум ойликка яшай олади» – ХДП лидери истеъмол саватчаси хакида

Сиёсий партиялар рахбарлари уртасидаги «Демократик дебат» ток-шоусида истеъмол саватчаси мавзуси хам кутарилди. Бу хакда Kun.uz мухбири хабар бермокда.

Бу масалада биринчи булиб Узбекистон Халк демократик партияси етакчиси Улугбек Иноятов суз олди.

«Сайловолди дастуримиздаги энг мухим йуналишлардан бири шу. Яъни бугунги кундаги одамларнинг турмуш кечириши учун яшаш минимумини белгилаш. Бунда энг кам ойлик маоши, нафака ва стипендияни истеъмол саватчасига караб белгилаш таклиф этилади.

Истеъмол саватчаси бугунги олинаётган минималга умуман тугри келмайди, номутаносиб. Жахон хамжамиятида эса бу ракамлар хисоб-китоб килиниб, конунан мустахкамланган булади.

Узбекистонда хали бу конун кабул килинмаган. Шу конунни кабул килишимиз масаланинг конуний ечимига олиб келади», – дейди Иноятов.

Журналистнинг: «Сизнингча, Тошкент шахрида беш болали оила учун истеъмол саватчасида канча ойлик маош етарли?» деган саволига ХДП лидери 2,5 млн сум деб жавоб килди.

«Беш нафар фарзанди бор ва битта ойлик маоши билан яшаётган булса, 2,5 миллион ойлик олса, бемалол уйидаги беш нафар фарзанди билан… Буни иктисодчилар хисоблаб чиккан», – деди Улугбек Иноятов.

УзЛиДеП рахбари Актам Хайитов, етарли маълумотга эга булмай туриб, истеъмол саватчасининг микдори хакида хулоса чикариш ноурин, деб фикр билдирди.

– Истеъмол саватчасини ишлаб чикишнинг уз меъёрлари бор. 110-120та атрофида махсулот киради. Буни хисоб-китоб килиб чикариш керак. Хозир бу ерда утириб, фалон пул булади, дейиш мутлако нотугри. Утириб хисоб-китоб килиб, аввал саватчага нима киришини аниклаб олиш керак.

Ундан кейин, ушанинг [истеъмол саватчасининг] микдори ёшлар учун алохида, ёши катталар ва пенсионерлар учун алохида килиб белгиланади. Шунинг учун конун ва конуности хужжатларини тугри ишлаб чикишимиз керак. Буни тезрок килишимиз керак.

«Адолат» СДП етакчиси Наримон Умаров истеъмол саватчаси микдорини белгилаш осон иш эмаслигини айтиб, буни тугри тушунишни суради.

– Мамлакатимизда хозир янги иктисодий сиёсат кетяпти. Истеъмолчилар саватчасини санаш осон эмас. Тугри тушунинглар. Биз икки йил олдин вазирга хам шу масалани куйганмиз. Аста-секин, боскичма-боскич утиш… Энг асосийси, давлат инсонларга жуда огир булмасин, деган масалани куйяпти.

Иктисодий сиёсат – узидан узи булмайди. «Нархни белгиладик, эртадан шу!» [дейиш тугри эмас], йук. Хозир биз 2,5 млн, 5,5 млн деб бахолаб, нотугри киляпмиз. Иктисодчилар энг минимал саватчани хисоблаб чикишлари керак. Хали ишлаб чикилмаган. Бунга утамиз…

Мана, согликни саклашда тиббий сугуртани жорий этиш. Нима деб уйлайсизлар, бу бир кунда утадиган ишми? Йук.

«Миллий тикланиш» демократик партияси лидери Алишер Кодиров бу саволни хукмрон партия булмиш УзЛиДеПга бериш кераклигини таъкидлади.

– Ахолининг турмуш шароитини яхшилаш масаласи – шу давлатнинг иктисодий имкониятлари ва хукуматига боглик. Шунинг учун бу саволни хамма партиялардан хам кура купрок Либерал демократик партияга бериш керак.

Беш йилдан бери хукумат шакллантирилган ва бу хукумат амалда иш олиб боряпти. Ушбу хукумат нима учун хали хам ахолининг даромадини талаб даражасига етказмаган? Нима учун Узбекистоннинг бугунги кундаги ЯИМи ханузгача хатто ён кушниларимиз билан солиштирганда хам жуда паст?

Бу саволлар бугунги кунда ойликни хам, истеъмол саватчасини хам белгилаб берувчи, энг долзарб масала. Узбекистон бой булмас экан, халкнинг даромади масаласида мана шундай тортишувлар булаверади.

Шунинг учун бизга бу саволни кейинги чакирикда берасизлар. Агар «Миллий тикланиш» парламентда устуворликка эга булиб, хукуматни шакллантирадиган булса, ушбу хукумат кандайдир иктисодий режалар эмас, балки ахолининг турмуш шароитини кенгайтириш ва даромадини ошириш масалалари устида иш олиб боради.

Узбекистон Экологик партияси рахбари Борий Алихонов мазкур масаланинг аник мезонлари хамон йуклиги, бунда партиянинг хам айби борлигини тан олишини билдирди.

– Хали истеъмол саватчасининг тула-тукис мезонлари йук. Буни тан олишимиз керак. Уни дифференциациялаш керак. Тан олиш керак, бу – бизнинг хам айбимиз.

Бу нарсани агар биз парламент сайловларида галаба козонадиган булсак, яшил иктисодиёт принципларини ишлаб чикиб, айнан истеъмол саватчаларини энг юкори мезонлар асосида ишлаб чикишни мен сизларга ваъда бераман.

Истеъмол саватчасининг аник киймати 1 декабргача белгиланиши керак

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил декабрдаги парламентга мурожаатномасида «истеъмол саватчаси» тушунчасини конунчиликда мустахкамлаш ва уни амалда таъминлаш механизмларини яратиш кераклигини айтган эди.

2018 йилги давлат дастурига асосан, 2018 йил 1 июлигача «истеъмол саватчаси» тушунчаси ва уни аниклаш мезонлари акс этган норматив-хукукий хужжат ишлаб чикилиши белгиланганди.

Шунингдек, 2018 йил май ойидаги президент карори билан, энг кам истеъмол саватчаси хамда тирикчилик учун энг кам микдор хисоб-китобини амалга ошириш буйича таклифлар ишлаб чикиш вазифаси Иктисодиёт вазирлиги хузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиктисодий тадкикотлар институтига юклатилди.

2019 йил апрелдаги президент карорига кура эса, 2019 йил 1 декабргача Иктисодиёт ва саноат вазирлиги истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун энг кам микдорнинг аник киймати ва таркибини аниклаши зарур.

Жорий йил июль ойида Иктисодиёт ва саноат вазири Ботир Хужаев Узбекистонда истеъмол саватчасининг тахминий микдори 650 минг сум эканини айтган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZmHwpRngeqNRAF2YhNFCp6UO8B_Kn7BN

Марказий Осиё давлатлари рахбарлари Тошкентдаги учрашувда нималарга келишиб олишди?

29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг иккинчи Маслахат учрашуви булиб утди. Унда Узбекистон …