Главная / Жамият / Тошкентда бир хафтада 7 киши ис газидан улди, хокимият махсус йигилиш утказди

Тошкентда бир хафтада 7 киши ис газидан улди, хокимият махсус йигилиш утказди

Тошкент хокими вазифасини бажарувчи Жахонгир Ортикхужаев йигилиш утказмокда, 3 ноябрь, 2018 йил
Тошкент хокими вазифасини бажарувчи Жахонгир Ортикхужаев йигилиш утказмокда, 3 ноябрь, 2018 йил

Тошкентда сунгги хафта ичида 7 киши ис газидан захарланиб улди, булардан 4 нафари болалардир. Бу ходисалар тармокларда кескин мунозара уйготган бир пайтда Тошкент хокими вазифасини бажараётган Жахонгир Ортикхужаев 3 ноябрь куни коммунал хизматлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув утказди.

Gazeta.uz нашрининг хабар килишича, йигилишда тошкентликлар ва тегишли ташкилотлар ис газидан захарланиш олдини олиш учун газ ускуналарини урнатиш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя килишга чакирилган.

Бу йигилиш 31 октябрь куни пойтахтнинг Чилонзор туманида 4 бола, 1 ноябрь куни Юнусобод туманида 3 киши ис газидан захарланиб, улиши ортидан утказилди.

Хусусан, 31 октябрь куни Чилонзорда содир булган 4 боланинг улими ижтимоий тармокларда кенг мухокама килинди. Туманнинг Дилхуш кучасидаги 37-уйда яшаётган оиланинг 3 кизи ва 1 угли тунда уткир захарланиши натижасида улган, уларнинг онаси эса захарланиш ортидан шифохонага ёткизилган эди.

Аввалига бу оила шашликдан захарланди, деган гумон тармокларда таркалиб кетганди. Аммо, тиббий экспертизада болалар ис газидан захарланиб улгани аниклагани айтилди. Маълум булишича, ис гази оила якинда кучиб утган куп каватли уйнинг ертуласига урнатилган курилмадан чиккан.

Бу ходиса ортидан шахар прокуратураси ЖКнинг 259-моддаси 2-кисми (ёнгин хавфсизлиги коидаларини бузиш) билан жиноят иши очган.

Шахар фавкулодда вазиятлар бошкармаси бошлиги Бахтиёр Рахмонкуловга кура, сунгги 2 йилда ис газидан захарланиш холатлари купайган.

Расмийга кура, Тошкентда сунгги 10 йил ичида ис газидан захарланиш билан боглик 20 та холат кайд этилган, 20 киши захарланган, 60 киши улган, улганларнинг 25 нафари пойтахтга ишлаш учун борган вилоятликлардир.

Бахтиёр Рахмонкуловга кура, одатан, газ ва иситиш ускуналаридан нотугри фойдаланиш, муриларни тозаламаслик, иситиш печларини газ кувурларига резина шланглар оркали улаш, турар жойларни очик олов билан иситиш, шунингдек носоз ва сертификатсиз ускуналардан фойдаланиш фожеага сабаб булади.

Узбекистонда ис газидан захарланиш холлари, асосан, кеч куз-киш-эрта бахор мавсумида куп учрайди.

Шу йилнинг августида “Узтрансгаз” ташкилоти 2018 йилнинг январь-апрель ойлари оралигида Узбекистонда 58 одам ис газидан захарланиб вафот этгани, 54 одам эса жабрланганини билдирган.

“Узтрансгаз” фаолиятида янгиланиш, модернизация ва истикболли хамкорлик масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжуманида бу хакда маълум килинганди.

“Табиий газ хамда ис гази билан захарланиш холатлари иситиш тизимига табиий газни улашда меъёрий талабларга риоя этмаслик хамда фойдаланишда техника хавфсизлиги коидаларига амал килмаслик, иситиш учун мулжалланган печлар хамда муриларнинг соз холатда эмаслиги, яхши тозаланмаганлиги боис юзага келади”, дейилганди бу борадаги УзА хабарида.

Расмий маълумотга кура, 2017 йилда эса ис газидан захарланиб улганлар сони 83 нафарни, жабрланганлар сони 110 нафарни ташкил этган.

Бундай холатлар хакида Озодликка бот-бот хабарлар келиб туради.

Жумладан, Озодлик шу йилнинг январь ойида Фаргона вилояти Риштон туманида олтмиш ёшдан утган эру хотин ис газидан захарланиб вафот этганини хабар килган.

2017 йилнинг февраль ойида Самарканд вилояти Кушработ тумани Тоз кишлогидаги хонадонлардан бирида юз берган ёнгин окибатида бир оиланинг саккиз аъзоси нобуд булган эди. Оила уйини иситиш учун ёккан кумирдан ис гази чикиши окибатида халок булган.

Жиззах вилояти Дустлик туманида истикомат килган эр-хотин ва уларнинг бир кизи 2016 йилнинг 30 декабрида ис газидан захарланиб улган эди.

Хусусан, 2015-2016 йиллар давомида Озодлик камида 10 одамнинг ис газидан захарланиб улгани тафсилотини урганган.

2016 йил 18 декабрда Самарканд шахрининг Каварзор махалласида яшаган ёш эр-хотин газдан захарланиб нобуд булди.

2015 йил декабрида хам Самарканд шахрида уч талаба ис газидан захарланиб улган эди.

Жиззах вилояти Галлаорол туманидаги Tиббиёт коллежининг 1-курс укувчиси 17 ёшли Мархабо Бахринова 2015 йил 5 март куни ижарада яшайдиган уйининг хаммомида ис газидан захарланиб вафот этди.

5 февраль куни эса Самарканд вилояти Иштихон туманининг Файзобод кишлогида истикомат килган ёш келин-куёв никох туйидан икки кун утганидан сунг ис газидан захарланиб улган эди.

Утган йил февралида булунгурлик Шарофат Бегимкулова ва унинг 19 ёшли кизи хам ис газидан захарланиб хаётдан куз юмган эди.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …