Главные новости
Главная / Сиёсат / Тошкентда 2,5 яшар болани вахшийларча уриб улдирган Миллий гвардия зобити 19 йилга камалди
<

Тошкентда 2,5 яшар болани вахшийларча уриб улдирган Миллий гвардия зобити 19 йилга камалди

Миллий гвардия зобити узининг хонадонида яшаган 2,5 ёшли болани муттасил дуппослаб келган. Кунларнинг бирида у навбатдаги марта ичиб келиб, болани уриб улдиради.

Иллюстратив фото

Тошкентда 2,5 ёшли бола холасининг эри булган Миллий гвардия зобитининг вахшийларча дуппослаши окибатида халок булди. Бу хакда Xabar.uz ёзмокда.

Манбада айтилишича, исми Самир деб айтилган 2,5 ёшли болакай Тошкент вилоятида онаси билан кариндошлариникида яшаб юрган. Кейинчалик она-бола Тошкент шахрига бориб ижарада яшай бошлайди. Самир 2 ёшли булганида онаси уни опасига ташлаб, узи Туркияга кетади.

Бола холаси ва унинг Миллий гвардияда ишлайдиган, доимий ичиб юрувчи зуравон эри билан яшай бошлайди. Уз уйида яшаётган хотинининг жиянини тинимсиз калтаклаб келган Миллий гвардия зобити бир куни яна ичиб келиб хотинини калтаклай бошлайди. Хотини уйга беркиниб олгач, 2,5 ёшли Самирга ташланади ва болани хайвонга хам хос булмаган харакатлар билан вахшийларча ура бошлайди. Окибатда бола халок булади…

Маст булиб ухлаб колган Миллий гвардия зобити эрталаб уйгониб, боланинг улганини эшитади ва хотинига у зинапоядан йикилиб тили тортилиб улди, деб айтишини тайинлайди. Аёл жиянининг жасадини олиб кишлогига кетади. Миллий гвардия зобитининг онаси хам келинига бола шу тарика улганини айтиш кераклигини тайинлайди. Бирок жасадни курган кишлок фельдшери у тили тортиб улганига шубха килади ва Самирнинг она томондан бувиси тезда ички ишлар органларига хабар беради.

Боланинг жасади экспертиза килингач, у етказилган тан жарохатлари окибатида халок булгани аникланади. Суд очеркида ёзилишича, эркак хотинининг жиянига доимий тазйик утказиб, кийнаб келган. Бола поччасидан шунчалик куркиб коладики, уни курса, сийиб куядиган булади. «Тинчлик химоячиси» болани хар канакасига кийнаган, тишлаган, урган, куркитган.

Жиноят ишлари буйича Тошкент шахар суди Миллий гвардиянинг вахший зобитига Жиноят кодексининг 97-модда 2-кисмининг «в, ж» бандлари (ожиз ахволдаги шахсни ута шафкатсизлик билан улдириш) хамда 110-модда 2-кисмининг «а, в» бандлари (вояга етмаган болани муттасил равишда кийнаб, дуппослаш) билан айблов эълон килиб, унга 19 йил озодликдан махрум килиш жазоси тайинланди.

«Жазо уз йулига, бирок бундай вахшийтабиат кимса Миллий гвардияга кандай кириб колган?», дейилади хабар охирида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

l086cnGbhp6Wh6ehXKXiXpHfrVjvX4qQ

Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтихонлардан видеорепортаж

2 сентябр куни соат 8:00да республика олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари бошланди. Имтихонлар стадион ва …