Главная / Жамият / Тошкентда яна дукон ва бизнес марказига ут кетди

Тошкентда яна дукон ва бизнес марказига ут кетди

Тошкент шахрининг Миробод туманида 19 июль куни иккита катта ёнгин учирилди. Бу хакда Тошкент шахар Ички ишлар бош бошкармасининг Ёнгин хавфсизлиги булими хабар берди.

1307e55a-ebc7-4ff2-bdc9-b3f11901c137_cx0_cy23_cw0_w1023_r1_s

Расмий маълумотда айтилишича, соат 4.54 да Ойбек кучасидаги 9 каватли 44-уйнинг 1-каватида жойлашган дуконда ёнгин юз берган. Ёнгин тезкор ва мувофиклашган харакатлари натижасида соат 5.19 да бартараф этилган.

“Одамлар орасида курбонлар ва тан жарохати олганлар йук. Ут учирувчилар дуконга якин жойлашган 6 квартирада яшовчи ахолини куткаришди”, дейилади расмий хабарда.

Ёнгиннинг тахминий сабаби — электр симларидаги киска туташуви булгани айтилмокда.

Иккинчи ёнгин хакида ут учирувчилар соат 5.17 да хабар олганлар. Миробод тумани, Нукус кучаси 71-уйда жойлашган “Сигма” бизнес марказида юз берган ёнгин 5.49 да учирилган.

“Ёнгин натижасида бинонинг ташки катлами ва 9 каватли бинонинг 4-каватида жойлашган согломлаштириш марказининг худудига зарар етди. Одамлар орасида курбонлар ва тан жарохати олганлар йук. Мазкур ёнгинга согломлаштириш марказидаги СПА-салонда электр ускуналарининг учирмай колдирилган сабаб булгани тахмин килинмокда”, дейилади хабарда.

Озодлик радиоси аввалрок Тошкентда 12 июль куни хам иккита катта ёнгин юз бергани тугрисида хабар килганди.

Ушанда Миробод тумани Ойбек кучасида жойлашган 9-каватли уйнинг 1-каватидаги “Bell clio”гузаллик салони хамда Юнусобод туманидаги Cristal супермаркетининг 4-кавати ёнгани тугрисида билдирилган.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …