masjidТошкент шахрида йул буйларида йуловчилар учун кичик намозгохлар курилади. Бу хакда утган хафтанинг пайшанба куни булиб утган йигилишда Тошкент шахар бош имом-хатиби Анвар кори Турсунов маълум килган.

Юнусобод тумани «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом хатиби Рахматуллох кори Сайфуддинов хам жума кунги маърузасида шу хакда маълумот берган.

«Энди катта, серкатнов йуллар буйларида, намоз вакти булганида одамлар тахоратхона ва масжид излаб кийналмаслиги учун намозгохлар курилади. Бу жоме масжид эмас, жума намози укилмайди, лекин 5 махал намоз укиса булади. Бу йуловчи масжидлар дейилади. Шундай топширик булди. Бу катта хушхабар», деган у.

Манбанинг «Kun.uz»га тасдиклашича, пойтахтдаги 11та туманнинг хар бирида иккитадан шундай намозгохлар барпо этилади.

«Туман бош имом-хатиблари каерларга йуллар четларида тахоратхоналар ва намозхоналар куриш буйича тавсияларини беришади», деди манба.

Бундан ташкари, Тошкент шахридаги Сергели ва Бектемир туманларида биттадан янги жоме масжидлари курилади.