Главные новости
Главная / Жамият / Тошкентда янги масжид курилади
<

Тошкентда янги масжид курилади

5a3e7ee1e4af402f508febc7672a8c65Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иктисодий лойихалар билан танишиш, халк билан мулокот килиш максадида 21 апрель куни Тошкент шахрининг Олмазор туманида булди.

Мамлакатимиз рахбари мазкур тумандаги “Имом ат-Термизий” жоме масжидига хам ташриф буюриб, уламолар ва нуронийлар билан сухбатлашди.

Ислом маданияти ривожига улкан хисса кушган буюк ватандошимиз Абу Исо Мухаммад Термизий ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чукур урганиш буйича самарали ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Президентимиз буюк аллома бобомиз номидаги “Имом ат-Термизий” жоме масжидини тубдан кайта куриш, атрофларини гузал масканга айлантириш юзасидан мухим курсатма ва топшириклар берди.

Шу муносабат билан 22 апрель куни ушбу масжидда мутасадди ташкилотлар рахбарлари, уламолар ва нуроний отахонлар иштирокида тадбир утказилди, эхсон дастурхони ёзилди. Мукаддам ушбу масжидда хизмат килиб утган Яхё кори, Салохиддин Мухиддин каби уламолар хотирланди. Куръони карим тиловат килинди.

Тадбирда нутк сузлаган Узбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов хазратлари кайта курилиши бошланаётган ушбу жоме масжид мумин-мусулмонларга узок йиллар давомида хизмат курсатадиган муборак масканга айланишини, халкимиз фаровонлиги, динимиз равнакини, мамлакатимиз ривожини сураб, дуо килдилар.

Бу каби хайрли ишлар диний кадриятларимизга булган юксак эътибор натижасидир. Аллох таоло бундай мархамат килади: “Аллохнинг масжидларини факат Аллохга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол укиган, закот берган ва факат Аллохдангина курккан кишилар обод килурлар. Айнан ушалар хидоят топувчилардан булишлари мумкин” (Тавба, 18). Демак, масжидларни барпо килиш, обод этиш хамда уларни таъмирлаш юксак имон ва мустахкам эътикоднинг куринишидир.

Дархакикат, утган йилларда Тошкент шахрида “Яккасарой”, “Авайхон”,“Пул емас ота” каби масжидлар тубдан кайта курилди. Сурхондарё вилоятида “Ок масжид” жоме масжиди, Сирдарё вилоятида “Ховос” жоме масжиди, Жиззах вилоятида “Хужа Нуриддин” жоме масжиди, Тошкент вилоятида “Усмат ота” жоме масжиди, Самарканд вилоятида “Имоми Аъзам”, “Хужа Исхоки Валий” жоме масжидлари ва Тошкент шахрида мухташам “Ислом ота” жоме масжиди замонавий лойиха асосида бутунлай янгидан бунёд этилди. Тошкент шахридаги “Олтинтепа” жоме масжидида курилиш ишлари жадал давом этмокда.

Мана шундай бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида, Тошкент шахри Олмазор тумани “Имом ат-Термизий” жоме масжидини янгидан барпо этиш ишлари бошлаб юборилди. Хушхабар мумин-мусулмонларимиз учун катта хурсандчилик булди.

Таъкидлаш жоизки, курилиш ишларига энг мохир уста ва мухандислар жалб этилган. Бундай эзгу ишга хисса кушиш истагидаги курувчилар уз махоратларини курсатиб, бор куч-гайрат билан мехнат килишади. Зеро, масжид куриш, уни обод этишнинг савоби улуг экани Ислом манбаларида баён килинган. Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) бундай мархамат килганлар: “Ким Аллохнинг розилигини истаб, масжид курса, Аллох унга жаннатда каср барпо килади” (Имом Бухорий ривояти).

Масжидларни куркам килиш, намозхонларга кулай шароитлар яратиш катта ажр бериладиган амаллардандир. Бу хакда Анас ибн Молик (розияллоху анху)дан бундай ривоят килинган: “Ким масжидда битта чирок ёкса, уша чирокнинг нури учгунича фаришталар у кишининг хаккига истигфор айтиб турадилар”.

Дархакикат, масжидлар ободлиги юрт ободлигидир. Зеро, масжидга ибодат килиш учун келганлар хар намоз сунгида она-Ватанимиз тинчлиги, халк осойишталигини сураб, дуолар килишади. Бундай хайрли дуолар шарофати ила Яратган Парвардигор юртимизни янада фаровон килади.

Азим пойтахтимизда кад ростлайдиган ушбу янги жоме масжид халкимиз учун жуда катта тухфа булади, иншоаллох. 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

JveI1f2itzmzbgiX32ObIFVVXX-mVYrf

70 дан купрок давлат озик-овкат чикиндиларини камайтиришга келишиб олди

70 дан купрок давлат ёмон совитиш окибатида айнийдиган озик-овкат махсулотлари микдорини камайтириш учун купрок саъй-харакатлар …