6803d251a5819db2f7e4460872b489dfТошкент вилояти хокимининг Саноатни ривожлантириш, иктисодиёт ва тадбиркорлик масалалари буйича биринчи уринбосари алмашди. KUN.UZ манбаси маълумот беришича, шу кунгача бу лавозимда ишлаб келган Махмуд Сотиволдиевич Абдурахмонов урнига Одилхон Бакиевич Рустамов тайинланган.

Одилхон Рустамов шу йилнинг 14 июлидан Ойбек Миртемиров урнига Тошкент шахар Шайхонтохур тумани хокими лавозимида иш бошлаганди.

Одилхон Рустамов давлат солик хизмати тизимида 1993 йилдан бери турли лавозимларда, 2001-2005 йилларда Тошкент шахар Чилонзор, Учтепа туманлари давлат солик инспекцияси бошлиги, 2005-2009 йилларда Тошкент шахар давлат солик бошкармаси бошлиги уринбосари, Хоразм ва Жиззах вилояти давлат солик бошкармалари бошлиги лавозимларида ишлаган,  2009 йилнинг мартидан 2016 йил мартига кадар Давлат солик кумитаси раиси уринбосари лавозимида ишлаганди.

У Шайхонтохур хокими булишдан аввал, 2016 йил мартидан бошлаб «Узбекозиковкатхолдинг» холдинг компанияси раислик килганди.

Эслатиб утамиз, октябрь ойи охирида Тошкент вилояти хокими Шукрулло Бобоев хамда вилоят прокурори Жамшид Файзиев  2017 йилги пахта мавсумида кушиб ёзишларга йул куйилгани учун ишдан олинганди. Шукрулло Бобоев урнига бош вазир уринбосари Гуломжон Иномович Ибрагимов тайинланди.