Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шахрида комендантлик соати жорий этилмаган
<

Тошкент шахрида комендантлик соати жорий этилмаган

Тошкент шахрида комендантлик соати жорий этилмаган, шахар ахолиси муаммоларсиз кечки сайрга чикишлари ва ишга бориб-келишлари мумкин. Бу хакда ИИББ пост-патрул хизмати вакили подполковник Азиз Султонов 2 ноябрь куни утган брифингда маълум килди.

669945959562959

Азиз Султоновнинг таъкидлашича, кечки тадбирлар профилактик булиб, асосан жиноятчилик ва хукукбузарликнинг олдини олишга каратилган. Бу вактда бемаксад юрган, юриш-туришида шубха уйготган ёки жиноят содир этишга мойил булган фукаролар икки хил тартибда жиддий текширилади.

Фукароларнинг шахсини аниклаш савол-жавоб хамда ахборот коммуникация воситалари оркали аникланади. Агар фукаро шубха уйготмаса, узр сураб куйиб юборилади ёки уйига элтиб куйилиши (асосан хорижий фукаролар) хам мумкин.

ИИББ ППХ вакилининг маълум килишича, профилактик тадбирлар натижасида йилнинг утган 10 ойи мобайнида республика микёсида кидирувда булган 146 киши Тошкент шахрида ушланган. 1443 та жиноят фош этилган. Бундан ташкари 250 та жиноятнинг олди олинган. 138 минг 794 та хукукбузарликлар аникланган.

Тошкент шахар ИИББ планшетлар ёрдамида уша жойнинг узида фукаронинг шахсини аниклаш буйича лойихани синовдан утказмокда. Бу каби планшетларни ППХ вакилининг хар бирига бериш режалаштирилган, дея хабар килинди брифингда.

ИИББ бошлиги уринбосари Дониёр Тошхужаевнинг кушимча килишича, планшетларга махаллий мутахассислар ишлаб чиккан дастурий таъминот урнатилади. Якин орада ушбу тизим пойтахтда, кейинрок боскичма-боскич вилоятларда хам ишга туширилиши кутилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

rqDyhr_j2-lrc-A7DFaHoltlbJ2PmnlJ

Узбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Бу хакда Адлия …