aeroportУзбекистоннинг бош хаво гавани – Тошкент шахридаги Ислом Каримов номидаги халкаро аэропорт терминаллари халкаро ва махаллий парвозларни бир неча соатга кабул килмади. Бунга 2017 йил 6 январь кечаси ва 7 январь тунида аэропорт худудида куюк туман булгани сабаб булган. Компания сайтида бу борада эълон берилган.

“Узбекистон хаво йуллари” миллий авиакомпанияси нокулай метеошароит туфайли Тошкент аэропорти хаво кемаларини кабул килмаётганлигини билдиради.

Хаво маскани атрофини кучли туман коплаган, куриш чегараси эса белгиланган минимумдан паст. Халкаро коидаларга кура, бундай шароитда хаво кемаларини кундириш такикланади.

Хурматли йуловчилар, Сиздан куйидаги телефонлар оркали катновларнинг жунаш ва етиб келиш вактини аниклаштириб олишни сураймиз +99871 140 28 01/02/03/04.

Катнов холатини https://www.uzairways.com/flightstatus?action=2in хаволаси оркали текширишингиз мумкин.

Хурматли йуловчилар! “Узбекистон хаво йуллари” миллий авиакомпанияси сизнинг хавфсизлигингиз хакида кайгуради ва бизни тугри тушунганингиз учун миннатдорчилик билдиради”, – дейилади миллий авиакомпания хабарида.

Хабар ёзилаётган вактда, эълондаги хаволада 6 та халкаро парвоз ушлангани хакида маълумот бор эди.

Булар ZM 1029 (Бишкек), UT 805 (Москва), FV 6971 ва SU 6971 (Санкт-Петербург), HY 602 (Москва) хамда HY 272 (Истанбул) шахарларидан келувчи рейслар эди.

Биз курсатилган ракамлардан бирига кунгирок килиб, парвозлар неча соат амалга оширилмагани, нечта рейс неча соатга кечикиши мумкинлиги хакида сураганимизда, бу хакда маълумот бера олмаслигини хамда хеч ким буни маълум килмаслигини айтишди.