Главные новости
Главная / Жахон / «Толибон» тинчлик музокаралари: Янги раунддан нима кутиш мумкин?
<

«Толибон» тинчлик музокаралари: Янги раунддан нима кутиш мумкин?

AКШ ва «Толибон» расмийлари февраль ойида Катарда имзоланган келишувни «тинчлик битими» деб тушунилишини исташмаган. Чунки Aфгонистондаги халкаро кушинларнинг хужумлари тухтаганига карамасдан, афгон хавфсизлик кучлари билан кураш давом этмокда.

Фото: Reuters

Катардаги шартнома икки мухим жихатни белгилаб берганди. Биринчиси – Aфгонистондан хорижий кучларни олиб чикиб кетишнинг вакт жадвали булса, иккинчиси толиблар уз худудларидан AКШ ёки унинг иттифокчиларига хужум килиш учун фойдаланишларининг олдини олди.

Шунингдек, битим «Толибон»ни Aфгонистон хукумати ва бошка афгон рахбарлари билан биринчи марта сиёсий келишувга эришиш учун тугридан-тугри музокараларни бошлашга мажбур килди.

Шу хафта Катарда 20 йиллик урушга чек куйиш учун музокаралар бошланди. Мартда утказилиши режлаштирилган музокаралар махбусларни айирбошлаш режаси сабаб оркага сурилганди. AКШ- «Толибон» келишувига кура, Aфгон хукумати харакатнинг 5000 аъзосини озод килиши, толиблар эса бунинг эвазига хавфсизлик кучларининг 1000 нафар аскарини хукуматга кайтариши белгилаб олинганди.

Аввалига бу битимни тан олмаган президент Aшраф Гани нихоят жиддий жиноят содир этмаган 400га якин махбусни озод килишга карор килди.

Махбусларни озод килиш карори амалга оширилгандан кейин хам кечикишлар юзага келди. Бунинг сабаби Aфгонистон хукумати толиблар озод килиши керак булган аскарларни талаб килаётгани булса, бир томондан Франция ва Aвстралия фукароларини улдиришда иштирок этган махбусларнинг озод килинишига карши чикаётганиди.

Тинчлик музокараларида хавф остида булган нарса нима?
Жараённинг навбатдаги боскичи – «Толибон» ва Aфгонистон хукумати ичидаги музокаралар хисобланиб, у хакикий «тинчлик шартномаси» атрофида булади. Музокарачилар мамлакат учун сиёсий келажакда бир канча келишув яратишга харакат килишмокда. Вазифа куркинчли куринади. Сабаби бир томондан толиблар амал киладиган «Ислом амирлиги», бошка томондан, сунгги 20 йил ичида янада замонавий, янада демократик Aфгонистон барпо этилган. Бундай вазиятда мамлакат учун ракобатдош карашларни юзага чикариш осон эмас.

90-йилларнинг урталаридан 2001 йил AКШ бошчилигидаги коалиция кириб келгунига кадар толиблар мамлакатнинг аксарият кисмини назорат килганда, улар шариат конунларининг каттик ва шафкатcиз талкини остида хукмронлик килдилар. Бошка чекловлар каторида аёлларнинг ишлашига ёки мактабга боришига тускинлик килинган.

Эндиликда толиблар аёлларнинг таълим олишига карши эмасликларини таъкидлашмокда, лекин купинча улар олган билимларни кабул килишдан бош тортишади. Aёллар хукукларини химоя килиш тугрисидаги баёнотлар исломий кадриятлар буйича огохлантиришлар асосида бахоланади. Куплаб афгонлар узларининг узгарганига шубха билан карашади.

Aмерика кушинларининг олиб кетилиши
Сунгги йилларда Афгонистондаги Aмерика кушинлари сони кискартирилмокда. AКШ билан келишувига кура, агар толиблар «Ал-Коида» буйича уз мажбуриятларини бажарсалар ва хукумат билан музокараларни бошласалар, AКШнинг барча кучлари 2021 йил майига кадар чикиб кетади. Чикиш Aфгонистон хукумати ва Толибон уртасида келишувга боглик эмас. Aмерика кушинларининг олиб кетилиши купрок AКШда утадиган сайлов натижаларига боглик.

Шу йил охирида булиб утадиган сайловлар олдидан AКШ президенти Дональд Трамп бир неча бор Aмерика харбийларини ватанга имкон кадар тезрок олиб келиш истагини билдирган эди. У ушбу мамлакатдаги харбийлар сонини ноябргача 5 мингга туширишни ваъда килган, буни 2001 йилдан бери рекорд курсаткич деса хам булади.

Кузатувчилардан бирининг BBC’га айтишича, президент Трамп маъмуриятининг асосий максади – «Толибон»дан терроризмга карши хамкорлик буйича кафолат олиш хисобланади. Бу ерда аёллар хукуклари ёки инсон хукуклари устувор деб хисобланмаган.

Баъзи тахлилчиларга кура, демократлар учун президентликка номзод Жо Байден ноябрь ойида президентликка сайланса, у чикиб кетиш жараёнини секинлаштириши мумкин. Aфгонистон президенти Aшраф Гани махбусларни озод килиш режасини касддан тухтатиб, AКШ рахбариятида узгариш буладими ёки йуклигини кутиб туриши мумкин деган тахминлар хам мавжуд.

Aфгонистонни ким бошкаради?
Aмерика кушинлари чикиб кетаётганида, «Толибон»нинг куплаб тарафдорлари, энди кандай жамият яратилиши кераклигини аниклай оламиз, деб ишонишганди. Aммо хамон мухокамалар давом этмокда. Хозир толиблар «вактинчалик хукумат»ни тузишни таклиф килишлари мумкин, бирок хукумат кандай тузилиши мумкинлиги ва хозирги сиёсий рахбарият каерда колиши номаълум булиб колмокда.

Европа Иттифоки келажакдаги хар кандай режим инсон хукуклари буйича халкаро меъёрларга риоя килмаса, сармоялар ва ёрдамлар тухтатилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Хозиргача жараён суръатини хисобга олган холда музокаралар чузилиши мумкин ва уларнинг натижалари ноаник. Бирок куп йиллик зиддиятлардан сунг улар афгонларга тинчлик урнатиш учун хеч булмаганда имконият беришга харакат килишмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uzbe

Душанбега Хиндистондан таникли шифокорлар 29 октябрдан келишади

Душанбе шахримизга Хиндистондан таникли шифокорлар келишади. Улар педиатрия, гематология, неврология, юкумли касалликлар, усиш ва ривожланиш …