Главные новости
Главная / Сиёсат / Тожикистон ва Узбекистон фукароларининг маълум тоифасига чегарадан утиш учун рухсат берилди
<

Тожикистон ва Узбекистон фукароларининг маълум тоифасига чегарадан утиш учун рухсат берилди

Расмий Тошкент ва Душанбе кушни худудда якин кариндошлари вафот этган ёки огир касал булиб колган икки республика фукароларининг чегаралар оркали эркин харакат килишига рухсат бериш борасида келишиб олди, деб хабар бермокда Тожикистон хукуматидаги манбасига асосланиб Asia-Plus.

Фото: Самарканд вилояти божхона бошкармаси

Ушбу тоифадаги фукаролар чет эл паспортига ва кариндошининг касаллиги ёки улими тугрисида расмий органлар томонидан тасдикланган телеграммага эга булиши керак.

Давлат чегарасини кесиб утишда фукаролар коронавирус тахлили учун пуллик экспресс тестдан утишлари керак, тест нархи миллий валюталарда, тахминан, 14 АКШ долларини ташкил этади.

Бунгача факат уч тоифадаги фукаролар Тожикистон ва Узбекистон уртасидаги куруклик чегарасидан утишига кисман рухсат этилганди:

  • Тожикистон ёки Узбекистондаги олий укув юртлари талабалари: чегарани кесиб утишда паспорт билан бирга талабалик гувохномасини ва коронавирус инфекцияси йуклиги хакидаги тахлилни, чегарани кесиб утишдан 72 соатдан куп булмаган вакт ичида такдим этиши шарт.
  • Кушни томонда хотини, эри ёки болалари булган Тожикистон ёки Узбекистон фукаролари. Улар чегарачиларга паспорт билан бирга никох тугрисидаги ва болаларнинг тугилганлиги хакидаги гувохномани, шунингдек, коронавирус тахлили учун топширилган тест натижаларини такдим этиши керак.
  • Коронавирус инфекциясига карши курашиш учун Тожикистон ёки Узбекистон республика штаб-квартираси томонидан берилган тегишли ёзма рухсатга эга булган икки мамлакат фукаролари.

Бундан аввал Ургутдаги «Жартепа» чегара божхона пости талабалар учун очилгани, Абдулазиз Комилов Тожикистон президенти Эмомали Рахмон кабулида булгани хамда давлат рахбари Тожикистон коронавирус устидан галаба козонганини маълум килгани хакида хабар берилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Y3LYavBWBjhXiGkD1cadlGp3SQMz8yl5

Тошкент вилояти хокими ишдан олинди. Унинг урнини Жахонгир Ортикхужаевнинг собик уринбосари эгаллади

Тошкент вилояти хокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. Узбекистон президентининг бу хакдаги фармони эълон килинди. …