unТожикистоннинг Тогли-Бадахшон мухтор вилоятида захарли ундан захарланганлар сони сунгги хафта давомида 54 кишига етди. Аввалрок 34 шахс жабрлангани хабар берилганди.

«Бугунги кунга келиб 16 бола ва 38 нафар ёши катта инсон шифохонага ёткизилди. Уларнинг бари шифокорларнинг алохида кузатувида. Ахволлари яхшиланиши билан уйга жавоб берилади», – дея айтиб утишган Тожикистон Согликни саклаш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш вазирлиги матбуот хизматидан.

Шу билан бирга, унни олиб келган шахс жавобгарликка тортилгани хакида маълумот хозирча йук, деб хабар килмокда АП.

Аввалрок Тожикистоннинг Тогли-Бадахшон мухтор вилояти Ишкашим туманидаги икки кишлокда оммавий захарланиш юз бергани, махаллий тадбиркор томонидан олиб келинган бугдойдан тортилган ундан тайёрланган таомларни истеъмол килган одамлар захарлангани маълум килинганди.

Айтилишича, утган йилнинг август ойида махаллий тадбиркор, Питун кишлок жамоати Тугоз кишлогида яшовчи шахс Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти Хамадоний туманида сотиб олинган 5,4 минг килограмм бугдойни кишлокка олиб келган. Тадбиркор бугдойни махаллий ахолига сотган, улар эса тегирмонда ун тортишган. Маълум булишича, бугдой таркибида гелиотроп захарли усимлиги булган.