Главные новости
Главная / Жахон / Тожикистонда 13 махбус нондан захарланишдан улди
<

Тожикистонда 13 махбус нондан захарланишдан улди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга махбусларни кучириш вактида 13 махбус захарланишдан улди. Бу хакда Тожикистон адлия вазирлигининг жиноий жазоларни ижро этиш бош бошкармаси маълум килди.

7 июлда белгиланган режага кура 3 та махсус машинада 128 махбус – 120 эркак ва 8 аёл Тожикистоннинг шимолидаги 3 та ахлок-тузатиш муассасасидан Душанбе, Нурек ва Яванда жойлашган 3 та  ахлок-тузатиш муассасасига кучирилган.

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Душанбега якин колганда махбуслардан бири ёнидаги 3 та нонни 16 махбус билан булишган. Ярим соатдан кейин нонни еган махбуслар узларини ёмон хис кила бошлашган, Душанбега келганда эса улар бехуш холда булганлар. 5 дакикадан кейин вокеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган. Тиббий ходимлар 3 махбуснинг хаётини саклаб колишга муваффак булишган, колган 13 киши улган.

Улган махбуслар руйхати эълон килинган. Улардан энг кичиги августда 20 ёшга тулиши керак булган, энг каттаси эса 42 ёшда булган.

Колган 115 махбус хеч кандай шикоятларсиз белгиланган ахлок-тузатиш муассасаларига жойлаштирилган.

Тожикистон бош прокуратураси ушбу ходиса юзасидан жиноий иш кузгатган. Шунингдек, махсус тергов гурухи тузилган, суд-тиббиёт экспертизаси белгиланган. Ишнинг боришини шахсан бош прокурор уз назоратига олган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

81H5d5_K4yIMFqbbQOdS9pCN8GI5mbSu

ХХ асрнинг “энг буюк соатсози” соати рекорд нархга сотилди

Машхур ихтирочи ва соатсоз Жорж Дэниелс томонидан яратилган чунтак соати Лондондаги Sotheby’s аукционида рекорд кийматдаги …