Главные новости
Главная / Жахон / Тожикистон ИИВ: чегара заставасига хужум килганларнинг аксарияти тожикистонликлар, улар орасида аёллар хам булган
<

Тожикистон ИИВ: чегара заставасига хужум килганларнинг аксарияти тожикистонликлар, улар орасида аёллар хам булган

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг аниклашича, 6 ноябрь куни чегарачиларга хужум килганларнинг аксарияти мамлакат шимолидан келган Тожикистон фукаролари булган.

Бу хакда Asia-Plus’га Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Умаржон Имомали маълум килди. У хужум килганлар мамлакат шимолининг айнан кайси вилоятидан эканлигига аниклик киритмаган.

Унинг сузларига кура, улар орасида аёллар хам булган.

KHATLON REGION, TAJIKISTAN - AUGUST 14, 2018: A serviceman of Tajikistan's Panj Border Service detachment on an observation tower of the Somon border outpost. The unit was formed as the 48th Sarai-Kamar Border Service detachment in 1928 and carried out mission during the Soviet-Afghan War of 1979-1989. Nozim Kalandarov/TASS Òàäæèêèñòàí. Õàòëîíñêàÿ îáëàñòü. Âîåííîñëóæàùèé Ïÿíäæñêîãî ïîãðàíè÷íîãî îòðÿäà íà ñìîòðîâîé âûøêå ïîãðàíè÷íîé çàñòàâû "Ñîìîí". Ñîçäàííûé â 1928 ãîäó 48-é Ñàðàé-Êàìàðñêèé ïîãðàíè÷íûé îòðÿä â 1954 ãîäó áûë ïåðåèìåíîâàí â Ïÿíäæñêèé è óñïåøíî âûïîëíÿë áîåâûå çàäà÷è â Àôãàíñêîé âîéíå 1979-1989 ãã. Íîçèì Êàëàíäàðîâ/ÒÀÑÑ

«Тожикистон Бош прокуратураси томонидан чегара заставасига хужум килиш холати юзасидан жиноий иш кузгатилган», – деди у. Аммо, Умаржон Имомали жиноий иш кайси моддаларга асосан очилганини айтмаган.

Asia-Plus’нинг Бош прокуратурадаги манбаси маълум килишича, бугунги кунда ушбу иш «терроризм, котиллик, давлат чегарасини ноконуний кесиб утиш» моддалари буйича кузгатилган.

«Тергов жараёнида Тожикистон Жиноят кодексининг бошка моддалари буйича хам иш кузгатилиши мумкин», – деди манба.

Аввалрок, Кобулдагилар Тожикистонга ИШИД жангарилари Афгонистондан кириб келганини инкор этишганди.

Уз навбатида, Тожикистон давлат хавфсизлик органлари фахрийси Давлатхужа Назиров ИШИДнинг чегара заставасига хужуми хакидаги версия ишончсиз эканини билдирди.

2019 йил 6 ноябрга утар тунда куролланган гурух Тожикистон-Узбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига хужум килди. Хужум «Султонобод» чегара отряди харбий кисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига амалга оширилган.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат кумитаси матбуот хизмати маълум килишича, Тожикистон-Узбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига хужум килган шахслар ИШИД террорчи гурухи жангарилари булган. Улар Тожикистонга Афгонистон томондан утиб келишган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

NsxJiLonGZPtlhPRNPc0Tt3hf4qu_qA5

Дунёдаги умумий карз 188 триллион долларга етди

Дунёдаги давлат ва хусусий карз рекорд кийматга етиб, 188 трлн долларни ташкил килмокда. Бу эса …