Главная / Маданият / Титраётган калб
<

Титраётган калб

db2c1588973a998c7d17177d213d25bbИнсон зилзила, вулкон, тошкинлар-у уларнинг дахшатини куп курган. Аммо одам боласининг олдида руй беражак яна бир зилзила борки, унинг куркинчи, вахшати аввалгилардан минг чандон каттикдир. Ана ушанда инсон узига таниш булмаган, идрокига сигмаган, сабр-токати кутаролмаган манзарага дуч келади ва эсанкираган куйи: “Ерга нима булди узи” деб колади (Залзала сураси, 3-оят).
Бу киёмат кунидир. У кунда метиндек мустахкам ер хам каттик ларзага тушади, ичидаги хазинаю дафиналарни, инсон жасадларини чикариб ташлайди. Мункайиб, мунгаяди, хатто суянса буладиган суянч кидиради, титрайди.
Сунгра инсон учун зилзиладан-да огиррок холат юз беради: ер уз хабарини сузлашга тушади .
Хуш, у нималарнинг хабарини айтади? Унинг хабари устида хар бир эркак ва аёл нима иш килганига шохидлик беришидир . Кейин уша кунда одамлар уларга килиб утган амаллари курсатилиши учун туда-туда булиб чикиб келадилар! Бас, ким зарра мисколича яхшилик килса, ушани куради. Ким зарра мисколича ёмонлик килса, уни хам куради .
Энг огири мана шу. Шунинг учун Залзала сураси нозил булганида, Абу Бакр Сиддик йиглаб юборганлар, Абу Саид Худрий: “Мен улиб, онам боласиз колсайди!” деб надомат чекканлар. Инсоннинг баъзида шундай хунук амаллари буладики, хатто кейинчалик уни узи эслашни хохламайди. Энди уша ишлар хаммани измига буйсундирган, кудрати улуг зот Аллох хузурида, оломон олдида курсатилса, нима булади? Барча ишларнинг хабари очилганидан кейин, жуда нозик тарози ишга тушади, зарра мисколича яхшилигу ёмонликни колдирмай тортади. Ха, у кунда зарралар устида иш боради.
Бу хабарга ишонган одам бир майда яхшиликни хам колдирмайди, арзимас ёмонликни хам беэътибор санамайди. Балки унинг калби уша нозик тарозининг палласи каби титраб туради. Унинг ухшаши зарра мисколича яхши ва ёмон амаллар каршисида хам титраб турадиган имонли калбдан топилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

onasds

Онамни панохда асра Худойим Шеъри

Она дийдорингиз накадар яхши, Она сузларингиз бирам ёкимли. Мехр куёшингиз оламнинг накши, Мен сизла бахтлиман, …