Главные новости
Главная / Маданият / Тилдан келадиган мусибат
<

Тилдан келадиган мусибат

musibat

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مَا يَتَبَيَّنُ مَا فِيهَا يَهْوِى بِهَا فِى النَّارِ أَبْعَدَ مَا بَيْنَ المَْشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

     Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: “Банда маъносини яхши англамаган холда бир суз гапиради-да, шу суз туфайли дузахга кулаб, (туби) машрик билан магриб орасидан хам узокрок булган чохга кулайди” (Имом Муслим ривоят килган).
Бу хадис мусулмон инсонга тилни бехуда сузлардан, фойдасиз гаплардан саклаш лозимлигини эслатади. Маълумки, гийбат, тухмат, чакимчилик, игво таркатиш, бировни хакорат килиш ва дилозорлик тилга оид иллатлардандир. Булар сузсиз харом ишлар саналади. Хатто айрим мубох сузларни хам уйламай-нетмай гапиравериш бориб-бориб харомга айланиши мумкин.
Баъзи одамлар гийбатнинг харомлигини билади. “Фалончи гийбат килди”, деб кимнидир коралайди. Лекин шу билан узи хам харом иш килаётганини унутиб куяди. Чунки у хам уша фалончини гийбат килмокда. Ибн Хиббон “Равзатул укало” китобида шундай хикоя килади: “Суфён ибн Хусайн деди: Мен Иёс ибн Муовиянинг олдида бир одамни ёмонладим. Шунда у киши юзимга караб: “Румда газот килганмисан?” деб суради. Мен: “Йук”, дедим. Халиги киши: “Балки Синдда, Хиндистонда, Туркистонда газот килгандирсан?!” деди. Мен: “Йук”, дедим. У: “Сендан Синд, Хиндистону Туркистон замини омон колади-ю, бир мусулмон биродаринг омон колмайдими?!” деди. Мен гинг демадим”.
Одамлар орасида ёкимсиз гаплар оралашига, гийбат ва игволарнинг таркалишига сабаб нима? Бундай нохуш ишлар купинча кишиларнинг бир-бирлари хакида ёмон гумонга бориши туфайли содир этилади. Бировни гийбат килаётган одам уша биродари хакида ёмон фикрларни дилига тугиб гапиради. Холбуки, мусулмонлар Куръонда хам, суннатда хам бир-бирлари хакида факат яхши гумон килишга буюрилганлар.
Амирул муминин Умар ибн Хаттоб розияллоху анху айтади: “Мумин биродарингнинг огзидан чиккан гапни яхшиликка йуйишга имкон тополсанг, факат яхши гумон кил!” (Ибн Касир, “Хужурот” сураси тафсири).
Абу Килоба айтади: “Агар бир биродарингдан сенга ёкмайдиган гап етиб келса, унга иложи борича узр кидир. Агар хеч кандай узр тополмасанг, унда узингга-узинг айт: “Эхтимол биродаримнинг шундай дейишга асоси бордир-у, мен уни билмасман” (Абу Нуайм, “Хилятул авлиё”).
Ибн Хиббон шундай деган: “Жосуслик килиш мунофиклик аломатларидан биридир. Шунингдек, яхши гумон килиш имон аломатларидан биридир. Аклли одам биродарлари хакида яхши гумон килади, узининг гам-ташвишлари ва кайгулари билан машгул булади. Нодон кимса эса, биродарлари хакида ёмон гумонга боради хамда узининг гунохлари ва хожатларини уйламайди. Окил киши огзидан кура кулогига купрок инсоф килиши лозим. Сабаби, унга иккита кулок ва битта огиз берилган. Демак, камрок гапириб, купрок эшитиши керак. Чунки гапирса, афсус чекиб колиши мумкин, аммо гапирмаса надоматга колмайди. Огзидан чикмаган гапини кайтариш гапириб булган гапини кайтаришдан кура осонрок. Агар гапирса, суз унга эгалик кила бошлайди, гапирмаса, у сузга эгалик килади”.

Хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Мусулмон киши тилини зарарли сузлардан тийиши фарз. Тилига эрк берган одам бу дунёда куп фитналарга, ёмонликларга дучор булади. Охиратда унинг холига вой булади.
2. Одамлар хакида яхши гумон килиш тилни гийбатдан саклашнинг бош омилидир.

Одилхон кори Юнусхон угли

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор …