Главная / Жамият / Тиббиёт сохаси рахбарлари нималарга шахсан масъул эканлиги белгилаб берилди

Тиббиёт сохаси рахбарлари нималарга шахсан масъул эканлиги белгилаб берилди

tib

Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори имзоланди.

Карорда согликни саклашда давлат сиёсатининг устувор йуналишларини мувофиклаштирилган холда амалга оширишни таъминлаш максадида Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазири куйидагиларга шахсан масъул эканлиги белгиланмокда:
•    фукароларнинг соглигини саклаш сохасида ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш, касалликларни профилактика, диагностика килиш ва даволаш буйича замонавий ёндашувларни, стандартларни ва нормативларни, шунингдек, бошка тадбирларни ишлаб чикиш ва татбик этиш, соглом турмуш тарзини шакллантириш ва ахолининг тиббий маданиятини ошириш;

•    тиббий ташкилотлар менежменти куникмасига ва юксак маънавий-ахлокий фазилатларга эга булган, хар томонлама ривожланган мутахассисларни жалб килишга каратилган бошкарув кадрларини тайёрлаш, танлаб олиш ва жой-жойига куйишнинг мутлако янги тизимини яратиш;

•    Вазирлик ва худудий согликни саклаш бошкарув органларининг ишини самарали ташкил этиш, тиббиёт ташкилотларини мувофиклаштириш ва назорат килишнинг таъсирчан тизимини яратиш, уларнинг фаолияти очиклигини ва ахоли билан тугридан-тугри манзилли мулокот урнатишини таъминлаш, фукароларнинг тиббий хизмат курсатиш сифатидан каноатланганлигини мониторинг килиш ва бахолаш тизимини татбик этиш;

•    тиббий таълим ва тиббиёт фанини ривожлантириш, инновация ва «электрон согликни саклаш» тизимини татбик этиш, мажбурий тиббий сугурта дастурларини ишлаб чикиш ва жорий этиш, тиббий туризм ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
•    ахоли ва тиббиёт ташкилотлари эхтиёжларини тулик коплаш максадида ижтимоий ахамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар руйхатини шакллантириш ва уз вактида янгилаш;

Худудий согликни саклаш бошкарув органлари рахбарлари куйидагиларга шахсан масъулдир:

•    тиббий ва тиббий-ижтимоий ташкилотларнинг худудий тармоклари фаолиятини самарали ташкил этиш, бирламчи тиббий-санитария, ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдамнинг сифати ва оммабоплиги, идоравий буйсунувидаги худудда ахолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланишини назорат килиш;

•    согликни саклаш сохасида ривожланиш худудий дастурларини уз вактида ва сифатли амалга ошириш, тиббиёт ташкилотларини ва ахолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш, тиббий ва махсус техниканинг самарали ишлаши ва уз вактида янгиланиши;

•    тиббий ёрдамни боскичма-боскич ва изчиллик принципи асосида уларнинг окимларини окилона ва асосли маршрутлаш йули билан беморларни турли даражадаги (турдаги) тиббиёт ташкилотларига йуналтиришнинг холис тизимини ташкил этиш;
•    согликни саклаш сохасида фукаролар хукукига риоя килиш назоратини таъминлаш, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларига сифат менежменти тизимини татбик этиш;

•    согликни саклаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш буйича зарур тадбирларни амалга ошириш;
Туман/шахар тиббиёт бирлашмалари рахбарлари куйидагиларга шахсан масъулдир:

•    оила саломатлиги, оналик ва болаликни мухофаза килиш, касалликлар профилактикаси, диспансеризация, патронаж ва уйма-уй юриш буйича тадбирларни самарали амалга ошириш, соглом турмуш тарзини шакллантириш ва фукароларнинг уз соглигига масъуллигини ошириш;

•    тиббий хизмат изчиллигини ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг туман (шахар) ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари билан якиндан узаро алокасини таъминлаш;

•    давлат томонидан кафолатланган хажмларда ахолига сифатли тиббий ёрдам курсатиш, пуллик тиббий хизматни амалга ошириш, согликни саклаш харажатларини молиялаштириш учун уз манбаларини шакллантириш;

•    согликни саклаш ва фукароларни ижтимоий химоя килиш сохасида тадбирларнинг манзиллилиги ва натижадорлигини ошириш максадида махаллий давлат хокимияти органлари, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари ва жамоат ташкилотлари билан фаол хамкорлик килиш;

•    тасарруфидаги ташкилотлардаги бино ва иншоотлар, ускуналар, тиббий техника ва бошка моддий кийматликларни саклаш ва улардан самарали фойдаланиш.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …