Главные новости
Главная / Жамият / Тиббиёт коллежлари техникумларга айлантирилмокда. Президент карори имзоланди
<

Тиббиёт коллежлари техникумларга айлантирилмокда. Президент карори имзоланди

2020/2021 укув йилидан бошлаб 47та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб кайта ташкил этилади ва унинг битирувчилари тиббиёт олий таълим муассасаларининг 2-курсидан укишини давом эттириш хукукига эга булади.

Узбекистон Республикаси президентининг «Тиббий-санитария сохасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлако янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори имзоланди.

Карор тиббий-санитария ходимларини касбий ривожлантириш тизимини яхшилаш, сохада етук ва чукур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари, айникса бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш, тиббиёт таълим муассасалари профессор-укитувчиларининг мавкеини ошириш, шунингдек, 2019–2025 йилларда Узбекистон Республикасининг согликни саклаш тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш максадида кабул килинган.

Президент карорига кура, Согликни саклаш вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021 укув йилидан бошлаб 47та тиббиёт коллежларини Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб кайта ташкил этиш тугрисидаги таклифига розилик берилган.

Вазирлар Махкамаси икки ой муддатда техникумлар фаолиятини самарали ташкил килиш буйича куйидагиларни назарда тутувчи Комплекс дастурни ишлаб чикади, тасдиклайди хамда унинг уз вактида ва тулик амалга оширилишини таъминлайди:

  • Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг моддий-техник базасини янада кучайтириш, амалиёт хоналарини белгиланган нормативларга асосан жихозлаш, укув-симуляцион аудиторияларни ташкил этиш;
  • валеология, тиббий психология, нутрициология, диетология, фармакология, кинезиология, реабилитология, профпатология фанлари чукурлаштирилган холда укитилишини жорий этиш хамда мазкур техникумларнинг укув режалари ва фан дастурларини илгор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чикиш;
  • тиббиёт олий таълим муассасаларининг юкори малакали профессор-укитувчиларини жалб килган холда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида масофавий таълим оркали дарс машгулотларини утказиш.

Техникумларни муваффакиятли тамомлаган битирувчилар уз сохасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йуналишлари буйича кириш имтихонларисиз якка тартибдаги сухбат оркали олий таълим муассасаларида 2-курсдан укишини давом эттириш хукукига эга булади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Вазирлик Тошкент шахрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огохлантирди

Согликни саклаш вазирлиги Тошкент шахридаги «Урикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг угли ва кизида хам коронавирус аниклангани …