Главные новости
Главная / Жамият / Тиббиёт ходимларига 20 млрд сумга якин рагбатлантириш пули вактида берилмади
<

Тиббиёт ходимларига 20 млрд сумга якин рагбатлантириш пули вактида берилмади

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти 15-18 май кунлари коронавирус билан касалланган беморлар даволанаётган шифохоналар ва бу жараёнда иштирок этаётган бошка муассасаларда назорат тадбирлари утказди. Бу хакда вазирлик матбуот хизмати маълум килди.

Хабар килинишича, 32та тиббиёт муассасасида 932 нафар ходимга 19,6 млрд сум микдорида махсус рагбатлантириш пуллари тулаш кечиктирилгани аникланган.

Шундан 4,8 млрд сумга якин маблаг Тошкент шахридаги тиббиёт ходимларига уз вактида тулаб берилмаган.

Туловлар кечиши холатлари вилоятларда хам кузатилган. Хоразм ва Андижон вилоятларида 1,7 млрд сум туланиши кечиккан булса, Самарканд вилоятида 1,2 млрд сумлик рагбатлантириш пули уз вактида берилмаган:

  • Кашкадарё вилоят Юкумли касалликлар шифохонаси вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (СЭОМ)га уз вактида талабнома бермагани окибатида, 21 нафар тиббиёт ходимига иккинчи 14 кунлик иш фаолияти учун 373,6 млн.сум рагбатлантириш пуллари уз вактида туланмагани аникланиб, жойида бартараф этилган.
  • Самарканд вилоят Юкумли касалликлари клиник шифохонаси томонидан тиббиёт ходимларига рагбатлантириш пуллари учун талабнома юборилган булса-да, вилоят СЭОМ урнатилган тартибда тиббиёт ходимлари руйхатини тасдиклаб, маблаг ажратишга талабномани вилоят молия бош бошкармасига такдим этмагани окибатида 61 нафар тиббиёт ходимига 1,2 млрд.сум рагбатлантириш пуллари туланиши кечиккан. Курилган чоралар натижасида пуллар тулик тулаб берилган.
  • Хоразм вилоят СЭОМга 9та согликни саклаш муассасаси томонидан 6 май куни ходимларга рагбатлантириш пули учун талабномалар берилган булса-да, вилоят СЭОМ тиббиёт ходимлари руйхати ва зарур маблаг 1,7 млрд.сум учун талабномаларни шакллантирмагани окибатида рагбатлантириш пули учун маблаг уз вактида молиялаштирилмаган.
  • Андижон вилоят Юкумли касалликлар шифохонаси масъуллари бошка тиббиёт муассасаларидан жалб этилган тиббиёт ходимларига ишлаган кунлари учун табелларни такдим этмагани окибатида 80 нафар тиббиёт ходимига 1 711,7 млн.сум рагбатлантириш пуллари уз вактида туланмасдан колган.
  • Шу каби Тошкент шахрининг 5та тиббиёт муассасасида ходимларга 4 767,5 млн.сумлик рагбатлантириш пуллари уз вактида туланмаган.

«Назорат тадбирларида аникланган холатлар бартараф этилиб, тиббиёт ходимларига рагбатлантириш пуллари уз вактида тулик туланиши таъминланди – 932 кишига 19,6 млрд.сум», – дейилади вазирлик хабарида.

Асоссиз равишда рагбатлантириш пули тулаш холатлари хам бор

Молия вазирлиги маълумотига кура, назорат тадбирларида коронавирус билан касалланган ва карантинга олинган фукаролари даволашда иштирок этмаган ходимларни рагбатлантириш пули руйхатига асоссиз киритиш ва тулаш холатлари хам аникланган.

Вазирлик бу борадаги ракамларни очикламаган; факатгина асоссиз ва ортикча киритилган маблаглар урнатилган тартибда молиялаштиришдан чегириб колингани, асоссиз тулаб юборилган пулларни ундириш чоралари курилаётгани айтилган холос.

Маълум килинишича, 26 май холатига кура, тиббиёт ходимларига жами туланган туловлар микдори 142 9 млрд. сумни ташкил этди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …