Главные новости
Главная / Жахон / Тереза Мэй кузда ёш билан истеъфога чикди
<

Тереза Мэй кузда ёш билан истеъфога чикди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 7 июнь куни консерватив партия рахбарлигидан кетишини эълон килди. Уни истеъфога чикишга Мэй такдим килган «Брекзит» буйича ЕИ билан келишувдан норози булган партиядошлари, хусусан Вазирлар Махкамаси аъзолари мажбур килишди. Бу эса Тереза Мэй мамлакат бош вазирлигидан хам кетиши кераклигини билдиради.

tereza-mey

Мэй хоним унинг Буюк Британиянинг Европа Иттифокидан чикиш буйича таклиф этган режалари куллаб-кувватланмаганидан афсусдалигини билдирган. Даунинг-стритдаги эхтиросли чикиши вактида Мэй хоним «Брекзит» тарафдорлари галабаси билан якунланган 2016 йилги референдум натижалари буйича ишларни якунлаш учун кулидан келган барча ишни килганини айтиб утган.

«Уч йил мукаддам британияликлар уз танловларини амалга оширишганди ва прогнозларга карамасдан, Евроиттифокдан чикишга карор килишганди. Демократик давлат уз фукаролари танловини хурмат килмоги лозим, мен хам «Брекзит» амалга ошиши учун барча саъй-харакатларни килдим. Аммо мен буни уддалай олмадим. Энди бу иш билан янги бош вазир шугулланиши керак, уни Консервативлар партияси 7 июнга кадар танлашади — мен бугун лавозимимдаги охирги кунни утказаман. Менинг издошим парламентда келишувга эришишига тугри келади, мен эса бунга эриша олмадим. Аммо бу иш барча томонлар розилигисиз амалга ошмайди. Уч йил ичида биз дефицитни кискартирдик, давлат карзини камайтирдик, янги иш уринлари яратдик ва иклим узгаришига карши курашни кучайтирдик. Бу замонавий консерватив хукумат олиб борган ишлар самарасидир. Биз унутмаслигимиз керакки, буюк келажакка эга бирлашган давлатмиз. Мен бу мамлакат тарихидаги иккинчи аёл бош вазир булдим, аммо охиргиси эмас. Мен узим севган мамлакатга хизмат килиш имкониятига эга булганимдан бехад миннатдорман», деган Мэй хоним.

У нуткини якунлашга улгурмасдан йиглаб юборган.

Кейинги вактларда Тереза Мэй «Брекзит» жараёнини хал кила олмагани учун хатто узи етакчиси булган Консервативлар партияси томонидан хам танкидларга учраётганди.

Би-би-си маълумотига кура, Мэй хоним консерваторлар партиянинг янги рахбарини танлашмагунича уз лавозимини бажаришда давом этади.

21 май куни Мэй парламентга «Брекзит» буйича янги конун лойихасини такдим этганди, унга кура кайта референдум утказилиши кузда тутилганди. Депутатларнинг купчилиги бу лойихани маъкулламади.

Мэй истеъфога чикиши хакида 23 май куни The Times нашри анонс берганди. Газета истеъфонинг сабабларидан бири сифатида хукумат ЕИдан чикиш буйича келишувнинг янги вариантини куллаб-кувватламаганини келтирганди, аммо Буюк Британия Ташки ишлар вазири Жерем Хант Мэй хоним якин вактлар ичида истеъфога чикмаслигини билдирганди. Парламент Мэй хонимнинг Брекзит буйича янги таклифини хам рад этган.

2018 йилнинг 15 ноябрида Буюк Британия Вазирлар Махкамаси ЕИни тарк этиш буйича келишувни кабул килганди. 2019 йил 11 апрелида ЕИ ва Буюк Британия «Брекзит»ни 2019 йилнинг 31 октябрига колдиришга келишган, Мэй бу таклифни кабул килганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RYsLBVACH-gjJWPL0HeeBKb02fSNrDyu

Марсда хаёт мавжудлиги аломатлари аникланди

NASA коинот агентлиги мутахассислари Curiosity марсоходидан олинган маълумотларни урганиб, Кизил сайёра атмосферасида катта хажмда метан …