tereza-meyБуюк Британия бош вазири Тереза Мэй ироклик хамкасби Хайдар ал-Ободийни Ирок худудининг ИШИД жангариларидан озод килиниши билан табриклади.

“Бирлашган Кироллик номидан мен бош вазир ал-Ободий ва Ирокнинг барча фукароларини бу тарихий он билан табриклайман. Ирок хавфсизлик кучлари курсатган жасорат ва келтирган курбонликларига тан бераман”, деб айтган Мэй Британия хукумати сайтидаги баёнотида.

Мэй, шунингдек, Буюк Британия Ирокка ёрдам бергани, 60 минг ироклик аскарни укитгани ва ёрдам курсатиш учун миллионлаб фунт стерлинглар ажратганини кайд килиб утган.

Аввалрок Хайдар ал-Ободий ИШИД маглуб этилгани ва жангарилар билан уруш якунланганини эълон килганди.