Главные новости
Главная / Жахон / Терактлар хафтаси ва чакалоклар улими. Ашраф Гани яна «Толибон»га уруш очди
<

Терактлар хафтаси ва чакалоклар улими. Ашраф Гани яна «Толибон»га уруш очди

Афгонистонда сунгги кунларда бир неча йирик терактлар содир этилди. 12 май куни пойтахт Кобулдаги тугрукхонага хужум окибатида 16 киши халок булди, жумладан уч аёл ва икки бола хам. Мамлакат президенти Ашраф Гани ушбу терактда «Толибон»ни айблаб, афгонистонлик харбийларга жангариларга карши юриш бошлашга буйрук берди.

Фото: AFP

АКШ ва «Толибон» уртасида февраль ойи охиридаги музокаралар ва 29 февраль куни тузилган тинчлик битими Афгонистонда тинчликни таъминлай олмади. Минтакада март ойида хам «Толибон» ва хукумат кучлари уртасида тукнашувлар давом этди. Бу эса тинч ахоли уртасида курбонлар берилишини хам давом эттирди. Айни вактда мамлакатда вазият сунгги йиллардаги энг огир холатга келган.

Президент Ашраф Гани 12 май куни телемурожаатида «Толибон»нинг тухтовсиз хужумларига жавобан харбийларга ушбу ташкилот позицияларига хужум бошлаш тугрисида буйрук берди. Кайд этилишича, курашнинг «фаол мудофаа» шаклидан «хужум» шаклига утилади.


Афраф Гани / Reuters

Ганининг айтишича, «Толибон» Афгонистон хукуматининг ут очишни тухтатиш ва зуравонлик куламини кискартириш буйича чакирикларини эътиборсиз колдирмокда. Президентнинг сузларига кура, урушни тухтатиш буйича чакириклар «кучсизликни англатмайди, балки тинчликпарварликни ифодалайди». У харакат тарафдорларини яна бир марта хукуматнинг мамлакатда тинчликни тиклаш буйича таклифига рози булишга чакирган.

Кобулда бу хафта давомли терактлар билан бошланди. 11 май куни Таиа Маскан туманида бир неча портлашлар содир этилди. Хавфсизлик кучлари маълум килишича, хужум нишони Миллий хавфсизлик буйича дирекция ва хукумат автомобиллари булган. Курбонлар хакида маълумот берилмади.

12 май куни Кобулдаги тугрукхонага хужум уюштирилди. Аввалига терорчилардан бири тиббиёт муассасасига киришда узини портлатган, колганлари ичкарига бостириб кириб, одамларни укка тутган. Кобулнинг гарбий кисмида жойлашган бинода камида 24 киши, жумладан, ундан ошик аёллар ва икки нафар чакалок халок булгани айтилмокда, яна 15 киши турли даражада тан жарохатлари олган.


Тугрукхонада якинларини йукотган аёл / AFP

Ички ишлар вазирлиги хабарига кура, худкуш террорчилар харбий кийимда булган ва уларнинг хаммаси йук килинган. Тиббиёт муассасасига хужумга бу ерда «Чегарасиз шифокорлар» инсонпарварлик ташкилотининг «хорижлик ходимлари» борлиги сабаб булган булиши мумкин.

Толиблар бу терактлар учун жавобгарликни зиммасига олмади, президент Ашраф Гани ва биринчи вице-президент Амрилло Солих ушбу хужум ортида «Толибон» харакати ва уларнинг иттифокчилари турганини кайд этган.

12 май куни Нангархар провинциясида худудий полиция бошлиги Хожи Шайх Икромнинг дафн маросими вактида хам портлашлар руй берди ва 32 киши халок булиб, 68 киши яраланди. Жарохатланганларнинг купчилиги огир ахволда ва курбонлар сони усиши мумкин.

13 май куни Афгонистон шаркидаги Пактия провинциясидаги хужум окибатида 5 киши халок булди. Махаллий телеканал маълумотига кура, автомобил шоссесида харакатланган автомобилга карата ут очилган ва 3 нафар полициячи хамда тинч ахоли вакилларидан 2 киши халок булган.

Бу холатлар АКШнинг толиблар билан тинчлик битими чок-чокидан сукилиб кетганини курсатмокда.

Асирлар алмашиш жараёни
Харакат аъзоларининг фаоллашуви бежиз эмас, толиблар Афгонистон камокхоналаридаги сафдошлари озод этилишини талаб килишмокда.

Февраль ойи охирида АКШ ва «Толибон» харакати узок давом этган музокаралардан кейин худудда ут очмаслик хакида келишиб олган ва Афгонистон хукумати билан хам бу борада музокара олиб борилиши маълум килинганди. Дохадаги келишувнинг асосий шартлари буйича икки томон асирлар алмашишни бошлаганди.

Шу вактгача хукумат камокхоналаридан «Толибон» сафига мингдан ортик киши кайтган. Хукумат жами 5 мингга якин асирни кайтариши керак эди. Куп эхтимол билан озод килинганлар аввалги «бизнеси»ни давом эттиради.

BВC кулга киритган маълумотларга кура, «Толибон» хар йили турли ноконуний фаолияти оркали 1,5 миллиард доллардан ортик даромад куради ва ёшларни куроллантириш учун етарли молиявий манбага эга хисобланади. Харакатнинг Кушма Штатлар билан тенг хукукли хамкорлиги Афгонистон расмий давраларида ушбу харбий-диний харакат давлат хаётида яна устун мавке эгаллай бошлаши хакидаги ташвишларни пайдо килди.

Айрим афгон парламентариялари АКШ президенти маъмурияти «Толибон»нинг фаолиятини конунийлаштириб, уни узига хос хусусий харбий кампанияга айлантирмокчи, деган фикрда. Гуёки бу ташаббус 29 февраль куни Катардаги учрашувда расмийлаштирилган. Албатта, «Толибон» хусусий харбий кампанияси хакидаги гап муболага, аммо харакат аъзоларига сунгги йилларда куп нарсага рухсат берилаётгани, америкаликлар Афгонистонни ташлаб кетаётгани, Кобулдаги «кушхокимлик» толибларнинг хокимиятга кайтиш имкониятларини оширмокда.

«Толибон» март ойидан бери атиги 105 нафар полициячилар ва афгон харбийларини озод килди, бу эса расмий Кобул куйиб юборган жангарилар сонидан 10 баравар камрок. Шу туфайли Афгонистон хукумати 11 май куни тенгсиз алмашувни тухтатишга карор килди. Афгонистон ислом республикаси Хавфсизлик кенгаши раиси Жавид Фейсал толиблар хавфсизлик хизматининг 200 нафар ходимини куйиб юбормагунча, бирорта махбус озод килинмаслигини билдирди.

«Толибон» газабда
Якинда БМТнинг Афгонистонга ёрдам буйича миссияси хисоботида харакатнинг сунгги вактлардаги фаоллашуви ракамларда акс этганди: 2020 йилнинг биринчи чорагидаги харбий харакатлар туфайли тинч ахоли вакиллари булган 533 киши халок булган, шундан 150 нафари болалардир. 55 фоиз холатда тинч ахоли вакиллари  улими учун масъулият ноконуний куролли гурухлар зиммасида. Толиблар 533 улимнинг 39 фоизида айбдор хисобланишади. Шунингдек, улимларнинг 13 фоизи ИШИД террорчилик харакати таъсиридаги кучлар айби билан содир булган. Хукумат таъсиридаги куролли гурухлар эса 32 фоиз холат учун жавобгардир.

Афгонистонда зуравонлик даражаси ошиб бориши фонида толибонлар назоратидаги худудларда тинч ахоли вакиллари уртасида йукотишлар деярли йук. «Толибон»нинг расмий вакили Забихулло Мужохид БМТнинг Афгонистонда тинч ахоли улимлари буйича хисоботини «америкалик харбийлар, Кобул маъмурияти, разведкачилар, полиция ва тинч ахолига карши харбий кучлар томонидан содир этилаётган хар кунги жиноятларни яширишга уриниш» деб хисоблайди.

Помпео муросага чакирди
АКШ Давлат котиби Майкл Помпео Афгонистон хукумати ва «Толибон» биргаликда ушбу терактлар ташкилотчисини топиши кераклигини билдирди.


Майкл Помпео / FILE PHOTO

У Кобул шаркидаги шифохонага хужум ва Нангархар провинциясидаги округлардан бирининг полиция рахбарининг дафн маросими вактидаги портлашларни «куркинчли терактлар» деб атаган.

«Мукаддас Рамазон ойида ва COVID-19 хавфи шароитида бундай терактлар содир этилиши жуда куркинчли холат. Толиблар бу ишга алокадорлигини рад этмокда ва бу хужумларни каттик коралашмокда. «Толибон» ва Афгонистон хукумати биргаликда айбдорларни топиб, уларни жавобгарликка тортиши керак.

Кенг куламли зуравонлик холатлари кискартирилмас ва сиёсий баркарорлашув йулига утилмас экан, Афгонистон терроризм каршисида ожиз булиб колади. Афгон халки террордан холи келажакда яшашга хакли, хозирги тинчлик жараёни Афгонистон халкига  терроризм тахдидига карши бир фронтда бирлашиш имкониятини такдим этади», деган Америка дипломатияси рахбари.


Афгон харбий полицияси машгулотлар чогида (AFP Photo/Noorullah Shirzada)

Миллий хавфсизлик хизмати маълумотига кура, Дохада 29 февраль куни АКШ ва «Толибон» уртасида имзоланган келишувдан буён толиблар кунига уртача 55 хужум уюштиришган. Афгонистон миллий хавфсизлик ва мудофаа кучлари (ANDSF) жангариларга карши 1 200 харбий амалиёт утказган.

Миллий хавфсизлик буйича Дирекция рахбари (Афгонистон разведкаси) Ахмад Зиё Сарож шундай дейди: «Толиблар хозиргача хам «хокимиятга харбий йул билан кайтиш» хакида уйлашади ва узаро багрикенглик ва тинчликни кадрлашмайди. Бундан ташкари, толиблар бошка террорчилик гурухлари билан калин алокаларни саклаб колмокда ва бу Кушма Штатлар билан имзоланган келишув шартларига зиддир».

Албатта, «Толибон» мамлакатдаги 407 худуддан 133тасида назорат урнатган булсада, жанг майдонида голиб кела олмайди. Туганмас ва маъносиз уруш давом этмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

cV6UEDs4R1OC4OkLQPFHBCY1xrXbzpSw

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга карши «Озодлик марши»

Якшанба куни хам Беларуснинг куплаб шахарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга карши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш …