Главная / Жамият / Темир йул транспортида йуловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби такомиллаштирилади
<

Темир йул транспортида йуловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби такомиллаштирилади

poezd“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тугрисидаги Узбекистон Республикаси Конунининг 5-моддаси, Президентнинг “Узбекистон Республикаси темир йулларда юк ва йуловчилар ташиш хавфсизлигини назорат килиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида” 2017 йил 16 августдаги 3221-сонли карори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Махкамаси 9 апрель куни 278-сонли карорни кабул килди. Хужжатга кура:

1. Махаллий ва халкаро йуналишлар буйича темир йул транспортида йуловчи хамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тугрисидаги Низом, шунингдек лицензия берганлик учун давлат божи микдорлари тегишли иловаларга мувофик тасдикланади.

2. Авиация ва темир йул транспорти сохасидаги фаолиятни лицензиялаш буйича Вазирлар Махкамасининг комиссияси томонидан махаллий ва халкаро йуналишлар буйича темир йул транспортида йуловчи ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш хукуки учун аввал берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунига кадар амал килиши белгилаб куйилди.

3. Узбекистон Республикаси Хукуматининг айрим карорларига узгартиришлар ва кушимчалар киритилади.

4. Темир йулларда юк ва йуловчилар ташиш хавфсизлигини назорат килиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда узлари кабул килган норматив-хукукий хужжатларни бир ой муддатда ушбу карорга мувофиклаштириши белгилаб куйилди.

5. Узбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат килиш давлат инспекцияси, Комиссия таркибини кайта куриб чикишни хисобга олган холда, Вазирлар Махкамасига бир ой муддатда авиация транспорти сохасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тугрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади.

6. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килиш Узбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи уринбосари – “Узбекистон темир йуллари” АЖ бошкаруви раиси А.Ж.Раматов хамда Темир йулларда юк ва йуловчилар ташлиш хавфсизлигини назорат килиш давлат инспекцияси бошлиги Д.Б.Ахмедов зиммасига юклатилди”.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистоннинг 3 аэропорти бошкаруви хорижий компанияга берилмокда – сабаб? Транспорт вазирлиги баёноти

Узбекистоннинг Самарканд, Наманган ва Урганч аэропортлари бошкаруви «Новапорт» компаниясига утиши тугрисидаги хабарлар пайдо булиб, меморандум …