Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Темир дафтар»даги оилаларнинг 16 ёшга етмаган болаларига 500 минг сумдан моддий ёрдам берилади — президент карори
<

«Темир дафтар»даги оилаларнинг 16 ёшга етмаган болаларига 500 минг сумдан моддий ёрдам берилади — президент карори

Президент «Ахолини ижтимоий куллаб-кувватлашга каратилган кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги карорни имзолади.

Карорга кура, 2020 йил сентябрь ойида ахолининг куйидаги катламларига бир марталик моддий ёрдам курсатилади:

  • моддий ёрдам ва кумакка мухтож оилаларнинг руйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тулмаган болаларига;
  • бокувчисини йукотганлик пенсияси ёки нафакасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тулмаган болаларига;
  • ногиронлиги булган 16 ёшга тулмаган болаларга.

Бир марталик моддий ёрдам микдори хар бир 16 ёшга тулмаган бола учун 500 минг сум этиб белгиланмокда.

Кайд этилишича, моддий ёрдам чоралари билан 810 мингдан зиёд болалар камраб олинади ва улар учун бюджет маблаглари хисобидан 400 миллиард сумдан ортик маблаг сарфланади.

Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда моддий ёрдам маблагларини таркатиш учун накд пул билан таъминлаш буйича масъул этиб белгиланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mgjuuNhk19OMEIxDe6hj-MnA1kiqi74i

«UzAutoMotors» судга махфий хужжатларни такдим этди. Суд давом этмокда

9 октябрь куни Тошкент шахар маъмурий судида «UzAutoMotors» АЖнинг Монополияга карши курашиш кумитаси махсус комиссияси …