Главные новости
Главная / Жамият / «Темир дафтар» буйича навбатдаги спектакль: ролларда яна махалла раиси ва туман мутасаддилари (такрор эълон килинмокда)
<

«Темир дафтар» буйича навбатдаги спектакль: ролларда яна махалла раиси ва туман мутасаддилари (такрор эълон килинмокда)

Самарканд вилояти Паст Даргом туманидаги «Темир дафтар» ва «1000 та жужа» вокеаси купчиликнинг ёдидан кутарилиб улгурмаган булса керак. Навбатдаги шунга ухшаш хангома Кашкадарё вилоятининг Китоб туманида содир булди.

Шу йилнинг 7–8 сентябрь кунлари АОКА томонидан журналистлар учун камбагаллик руйхати («темир дафтар»)га олинган оилалар холати билан танишиш, уларга курсатилаётган ёрдамларни урганиш максадида Кашкадарё вилоятига пресс-тур ташкил килинди.

Пресс-тур давомида вилоятнинг катор худудларида ахоли вакилларига курсатилаётган ёрдамлар, одамларни даромадли килиш борасида килинаётган ишлар бизни хурсанд килган булса, яна айрим худудларда курганимиз хужакурсинга килинаётган ишлар хафсаламизни пир килгани хам бор гап.

Куйида Кашкадарё вилояти Китоб туманидаги бир махалла мисолидаги урганишларимиз хакида суз боради.

8 сентябрь куни, эрта тонгдан туман хокими Алишер Зокиров ижодий жамоамизни Яккатут махалласига бошлади. Унинг айтишича, махаллада 81 нафар фукаро оилавий шароити огирлиги ва пандемия вактида даромадини йукотгани учун «темир дафтар»га олинган.

Зокировнинг кушимча килишича, ушбу фукароларнинг 6 нафарига махалла худудидаги самарасиз дея хисобланган 10 гектар бог худуди сабзавотчилик фермер хужалиги сифатида булиб берилган.

Мазкур дала худудида бизни кутиб олган Яккатут махалласи раиси Баходир Янгибоев бизни :«Бу одамлар «темир дафтар»да булгани учун уларга ер бердик ва якин орада камбагаллик руйхатидан хам чикармокчимиз, чунки энди улар доимий даромадли кишилар», дея махалланинг 6 нафар фукароси билан учраштирди.

Карангки, бизга таништирилган кишилар хам махалла раисининг гапларини тасдиклади. Яъни улар узини «темир дафтар»да булгани учун ер олган кишилар сифатида курсатишди.

Аммо биз барчасига яна бир бор ишонч хосил килиш учун ушбу фукароларнинг исм-шарифларини махалланинг «темир дафтар»идаги фукаролар руйхати билан солиштириб курмокчи булдик. Аммо солиштиришда маълум булдики, бизга курсатилган 6 нафар фукародан факатгина бир нафари махалланинг «темир дафтар»ига киритилган экан. Яна бир фукаронинг холати эса бахсли. Бу хакда сал кейинрок.

Биз дастлаб «темир дафтар»да булмаган, аммо бизга руйхатда дея курсатилган 6 нафар фукаронинг холати юзасидан махалла раиси Баходир Янгибоевдан изох сурадик. Аммо Янгибоевнинг жавоби жуда мужмал. Худдики, барчасига ер олган одамларнинг узи ва уларнинг билимсизлиги сабаб.


Баходир Янгибоев

«Шу ерда картошка экканлар биз хам «темир дафтар»да бормиз, деб уйлашди. Улар тушунмаган», – дея вазиятни изохлади махалла раиси.

Бизни далага бошлаб келган туман хокими Алишер Зокировга микрофон тутдик.


Алишер Зокиров

«Шу холат юз берганда мен хам бор эдим, хаммасини эшитдим. Биз борган жой азалдан самарасиз бог булган. Шу самарасиз богни бузиб, фермерларга булиб бердик.

Булиниш жараёнида ер олганлардан иккитаси хакикатан хам «темир дафтар»дагилар эди. Уша пайтда сиз савол берганингизда махалла раиси 6 киши деб айтди. Суриштириб курганимизда эса мен адашдим, деяпти. Лекин уша жойда сиз курган инсонларнинг барчаси кам таминланган кишилар эди, аммо уларнинг хаммаси хам «темир дафтар»га кирмаган», – деди туман хокими.

Хуллас, бу вазиятда махалла раиси ахоли вакилларини, туман хокими эса махалла раисини айбламокда. Аммо кейинрок вазиятдан хабардор кишиларнинг бизга маълум килишича, Баходир Янгибоевга хам топширик туман мутасаддиларидан булган экан. Яъни журналистлар туманга боргунича мутасаддилар ва улар берган топширик буйича махалла раиси одамлар билан биргаликда тайёргарлик куришган (Kun.uz буни тасдикловчи далилларга эга).


Шухрат Ортиков

Биз холатга керагича аниклик киритгач, махалладаги «темир дафтар»да булган ва шу сабабли 1 гектар ер майдонини олиб картошка етиштираётган Шухрат Ортиков билан сухбатда булдик.

Унинг айтишича, Россияда кечган мехнат жараёнида унчалик омади чопмайди. Камига мамлакатда булиш коидаларини бузгани учун Узбекистонга депортация килинади.

«Хуллас, ишимиз ухшамади ва Узбекистонга кайтдик. Якинда махалладаги бог худуди бузилиши ва фермерлик сифатида таркатилишини айтиб колишди. Мен шу жараёнда 1 гектар ер олдим. Хозир шу майдонга 3 тонна картошка уругини экканман. Насиб булса, 30–40 тонна хосил олишни режа киляпман. 1 килосини 3–4 минг сумдан сотганимда хам 100 миллион нари-бери фойда килишни режалаштиряпман», – дейди у.

Яккатут махалласида «Темир дафтар»даги оилалар буйича курган шубхали холатимиз бизни руйхатдаги бошка фукаролар билан хам учрашишга, улар билан сухбатга ундади.


Хамро Йулдошев

Яшаш тарзи эл катори эканини таъкидлар экан, Хамро Йулдошев «темир дафтар»га олинганмисиз, дея берган саволимизга «йук, бу руйхатда турмайман», дея жавоб берди.

Вахоланки, махалла раисининг руйхатида Хамро Йулдошевнинг исм шарифи хам келтирилган эди. Йулдошев бир неча ой аввал фермерлик учун бог худуди ер булиб берилгани ва у хам 1 гектар ер олиб картошка экканини тасдиклади. Кизиги, сухбатга кейинрок кушилган Хамро Йулдошевнинг турмуш уртоги хам оиласи «темир дафтар»га олинганидан хабарсиз эканини айтди.


Орзигул Эшалиева, Хамро Йулдошевнинг турмуш уртоги

Яккатутда «темир дафтар»да турган ва биз мехмон булган яна бир хонадон 80 ёшли Норчучук Бегалиевага тегишли. Узининг айтиб беришича, айни вактда момо 4 набирага хам ота, хам она. Чунки момо чамаси 15-16 йиллар аввал кетма-кет фарзанд догига учраган. Момо дастлаб келини, куп утмай угли тракторда халокатга учраб вафот этганини айтади.


Норчучук Бегалиева

«Шу турт набирани уйли-жойли килай деб яшаяпман. Бир набирам оилали булиб кетган. Кичикларига умрим етадими-йукми билмадим, шу иккинчи набирамни хам уй-жойли килсам булди эди», – дейди Норчучук момо.

Момодан махалла ва туман хокимлиги унга кандай ёрдам курсатаётгани хакида хам сурадик.

«Ун, мой, гуруч, макарон ва гушт бериб туришибди. Якинда хам 1 миллион пул бериб кетишди», – деди у.

Урганишларимиз давомида махалладаги яна бир нечта оилалар турли куринишдаги ёрдамларни олиб келаётганини билдиришди.

Китоб туманининг Яккатут махалласидаги «Темир дафтар» буйича аниклаганларимиз шулар. Кимдир моддий ёрдамларни уз вактида олган, яна кимларнингдир холати чалкаш, кайсидир вазиятда эса туман мутасаддилари бизга хаммаси рисоладагидек эканини курсатиш учун ёлгон гапирмокда.

Уйлаймизки, миси чикиб колган ва якунда кутилган «натижа»ни бермаган режадан кейин мутасаддилар етарлича хулоса килишади. Худудий рахбар жамоатчиликка ёлгон ахборот беришининг окибатига Паст Даргомдаги кузбуямачилик мисолида гувох булгандик. Махалла тизимини обрусизлантирувчи, давлатнинг камбагалликка карши олиб бораётган курашига ишонч сусайишига олиб келадиган навбатдаги холатга хам янги тузилган масъул вазирлик ва вилоят хокимлигидан муносабат кутиб коламиз.

Илёс Сафаров тайёрлади.
Тасвирчи – Асад Алланазаров.

Тахририятдан:

Kun.uz мухбирлари томонидан Кашкадарёга уюштирилган пресс-тур чогида тайёрланган ушбу макола эълон килингач,турли шахслар уз амал ва “имконият”ларидан фойдаланиб, кунгироклар билан маколани сайтдан учиртиришди. Бирок, бу хатти-харакат тескари самара бериб, журналист ва блогерларнинг диккат марказига тушди ва макола бошка платформалар оркали янада кенгрок таркала бошлади.

Чунки маколада хеч кимга тухмат килинмаган, вокеа бор буй-басти билан курсатилган. Зеро, давлат рахбари ва хукуматнинг ахолига ижтимоий ёрдам бериш борасидаги карорлари ва топширикларини бажаришда жойлардаги рахбарлар хайбаракаллачилик ва кузбуямачиликка йул куйишаётгани хаммада хакли эътироз уйготмокда.

Боз устига, давлат рахбари хар чикишида суз эркинлигини таъминлаш ва жамоат назоратини кучайтириш хакида гапириб турган бир даврда эскича ишлашга урганиб колган айрим амалдорларнинг кузбуямачилик ва суз эркинлигини бугишга каратилган хатти-харакатлари бундан буён мана шундай тескари самара беришини англаб олишлари керакмикан…

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …