Главная / Маданият / Телефон одоблари
<

Телефон одоблари

smartfonИлм-фан ва техника тараккиёти туфайли эришилаётган кулайликлар билан бирга, муаммолар хам пайдо булмокда. Уларни хал этиш янги ихтиро этилган ускуналардан фойдаланиш одобларига риоя этишимизга боглик. Бу макола беминнат хизматчимиз булиб колган уяли телефондан фойдаланиш одоблари хакидадир:

1. Уяли телефонда сабабсиз куп гаплашмаслик керак. Бу согликка зарарли булиши билан бирга исроф хамдир. Шариатимиз исрофнинг барча куринишларидан кайтаргани маълум.

2. Масжидга кирганда телефоннинг узини ёки овозини учириш. Шунда намоздаги хушуъга халакит килмайди ва намозхонлар хаёли чалгимайди.

3. Илм мажлислари ва муътабар инсонлар хузурида телефонни умуман ишлатмаслик. Бундай килиш мажлис хайбатини саклашга, таълим фойдасининг мукаммал булишига ва обрули инсонлар хурматини жойига куйишга хизмат этади. Агар сузлашувга каттик зарурат булса, узр сураб ташкари чикиб сузлашиш керак.

4. Сузлашувни сухбатдошга билдирмай ёзмаслик ёки бошкалар олдида телефон овоз кучайтиргичини ёкиб куймаслик. Бундай килиш окил кишига хос иш эмас, айникса, сухбат хос ва махфий булса. Чунки бу хам омонатга хиёнат ёки чакимчиликнинг бир куринишидир.

5. Телефонни умумий жойларга ташлаб куймаслик. Бундай килинса телефонидан кимдир кингир йулда фойдаланиши ёки биров куриши мумкин булмаган хатлар укилиши, айникса бузук суратлар таркаб кетиши мумкин. Натижада бугун уткир муаммо булиб турган нохуш холатлар юзага келади.

6. Телефонда тасвирга олишда эхтиёт булиш. Оммавий тадбирларда, туй-зиёфатларда кераксиз холатларни тасвирга тушириш обру тукилишига, оилалар бузилишига хамда бошка купгина хунук холатлар ва фитналарга сабаб булади.

7.Бошкалар телефонини текширмаслик, мактубларини укимаслик, суратларига назар солмаслик. Бундай килинса, бировнинг шахсий хаётига аралашиш, айбини очиш булади, хиёнат ва ёмон гумон каби огир гунохларга йул очади. Аслида-ку, телефон эгаси узини хунук ахволга соладиган маълумот, хат ва суратларни телефонидан учириб ташлаши лозим. Чунки телефони йуколиб колса, унутиб колдирса ёки бировнинг кулига тушса, узи кийин вазиятда тушиб колади.

8. Одамлар орасида телефоннинг мусика ва кунгирокларини ёкиб-учириб уйнайвермаслик. Бу иш одобдан эмас.

9. Телефондан турли фитналар, тухмат-кабихликларда фойдаланмаслик. Чунки телефон куп кулайлик келтириши билан бирга ёмон ниятли кишиларга бировларни лакиллатиш, обрусини тукиш йулларини хам осонлаштириб куйди.

10. Ракамни аник терганига ишонч хосил килиш. Акс холда бегона кишига хат жунатиб, кийин ахволга тушиб колиш, танимаган одамга озор бериб куйиш мумкин. Бировга озор бериш динимизда кораланган.

11. Сузлашув ва ёзишувлар узига якин, махрам кишилар билан булиши, номахрамлар билан факат зарурат юзасидангина гаплашиш керак. Бундай коидага амал килмаган одам шубха-гумонларга, жанжаллар, хатто фожиаларга сабабчи булиши, гунохга колиши мумкин.

    “Яхши хулкларни камолга етказиш учун юборилдим”, деганлар севимли Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам). У зотга муносиб уммат булиш истагидаги хар бир инсонга юкорида саналган одобларга амал килиши, хар бир харакат ва амалида Ислом таълимотларига мувофик иш тутиши лозим. Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам): “Муминларнинг имони комиллари хулки чиройли булганларидир”, деганларини унутмайлик.

Шерали Ахмад
“Хидоят” журналининг 2010 йил, 2-сонидан олинди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …