tehron10 апрелда Узбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида Узбекистон-Эрон савдо уйи очилиши булиб утди. Бу хакда Узбекистон Ташки савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум килди.

Узбекистон Ташки савдо вазири Жамшид Хужаев ва Эрон Саноат, конлар ва савдо вазири уринбосари Мужтоба Хусравтож тантанали тарзда янги савдо уйи ва Узбекистон миллий махсулоти шоу-руми ишига старт беришди. Тадбирда Узбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов ва икки давлат бизнес доиралари вакиллари хам иштирок этишган.

Савдо уйи Uzsanoatexport акциядорлик жамияти томонидан Эроннинг FawakehСompany компанияси билан хамкорликда очилган.

Вазир Жамшид Хужаевнинг таъкидлашича, савдо уйининг асосий вазифаси Узбекистонда ишлаб чикарилган махсулотларни Эронда фаол илгари суришдан иборат булади.