Главная / Жамият / Тавсиянома учун хотин-кизлардан аризалар кабули бошланди. Талабгорлар учун батафсил маълумот

Тавсиянома учун хотин-кизлардан аризалар кабули бошланди. Талабгорлар учун батафсил маълумот

2020/21 укув йили учун кабулдан бошлаб, хотин-кизлар учун жами давлат гранти асосидаги кабул курсаткичларига нисбатан кушимча 4 фоизли грант ажратилиши белгиланди. Ушбу турт фоиз – бу йил 940та грант квота демакдир. Kun.uz мухбири ушбу янгилик юзасидан атрофлича маълумот туплади.

Аввало айтиш жоиз, бу имтиёз бакалавриатнинг кундузги таълим шакли буйича ва факат танланган биринчи йуналишга укишга кириш учун амал килади.

Грант кимларга берилади?

Грантга даъвогарлик килиши мумкин булган хотин-кизлар катлами анчагина кенг:

  • кам таъминланган оиладан чиккан хотин-кизлар;
  • туликсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-кизлар;
  • 14 ёшгача булган икки ва ундан ортик фарзандларни тарбиялаётган, бошка кариндошларидан алохида яшаётган ёлгиз аёл (эркак)ларнинг кизлари;
  • шахсий уй-жойи йук, ижарада яшаётган оилалар;
  • ота-оналардан бири ёки хар иккиси ишсиз булган ва иш кидирувчи шахс сифатида ахоли бандлигига кумаклашиш марказларида хисобда турганлар;
  • ногиронлиги булган фарзанди бор оилалардан чиккан хотин-кизлар;
  • олий маълумотли хотин-кизлар билан камраб олиш даражаси республиканинг уртача курсаткичларидан икки ёки ундан ортик марта паст булган туманлар, шунингдек, олис ва бориш кийин булган худудларда яшовчи оилалардаги киз фарзандлар (уз худудида 3 йил ишлаш шарти билан – кайси туманлар экани хакида куйида батафсил).

Кандай хужжатлар талаб этилади?

Юкоридаги тоифаларга мансуб хотин-кизлар 24 июндан 10 июлгача булган муддатда Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлигининг туман ва шахар булимларида ташкил этилган ишчи гурухларга грант учун хужжат топширишлари мумкин.

Хужжатлар туплами куйидагилардан иборат булади:

  • туман (шахар) Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш булими бошлиги номига ариза (дастлаб, ариза вазир номига ёзилиши эълон килинган эди. Бирок охирги вариантда ариза вазирликнинг туман (шахар) булими бошлиги номига ёзилиши тасдикланди)
  • грант олиш учун белгиланган талаблардан бирига тугри келишини тасдикловчи хужжатлар (иловаси билан);
  • маълумотнома, объективка;
  • умумтаълим мактаби ёки урта махсус, касб-хунар муассасасидан маълумотнома (умумий урта таълим (11-синф негизида) ёки урта махсус, касб-хунар таълими муассасасини тугатгани хакидаги хужжат нусхаси);
  • Паспорт ёки тугилганлик тугрисидаги гувохнома нусхаси.

Укиш жойидан маълумотнома келаси йилларда суралади, бу йил эмас

Талабгор укиган мактаби, коллежи ёки лицейидан маълумотнома олиб келиши хакидаги талаб ижтимоий тармокларда мухокамаларга сабаб булди.

Kun.uz грант билан боглик шу ва бошка саволлар юзасидан Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлигига мурожаат килди.

Вазирликнинг маълум килишича, талабгорнинг маълумотнома топшириши хакидаги талаб Вазирлар Махкамасининг 23 июндаги карори билан тасдикланган «Олий таълим муассасаларига кушимча давлат гранти асосидаги кабул курсаткичлари доирасида хотин-кизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни укишга кабул килишни ташкил этиш тартиби тугрисида»ги низомда белгилаб куйилган.

«Лекин низомдаги бу талаб жорий йил учун амал килмайди. Сабаби кизларга кушимча грант ажратиш учун тавсияномалар жорий йил тезлаштирилган форматда берилади.

Бундан кейинги йилларда 15 майга кадар тавсиянома олиш учун мурожаат этувчи хотин-кизлар хужжатларини худудий бошкармаларга низомда белгиланган муддатларда такдим этишлари керак.

15 майга кадар умумтаълим мактаблари ва урта махсус таълим муассасаларида таълим олаётган хотин-кизлар шаходатнома ёки диплом олмаган булади. Демак, улардан каерда таълим олишини курсатувчи маълумотнома суралиши тугри.

Укишни олдинги йиллар давомида тамомлаган талабгорлар Низомга мувофик, умумий урта таълим (11-синф негизида) ёки урта махсус, касб-хунар таълими муассасасини тугатгани хакидаги хужжатга эга булиши ва нусхасини мезонга мувофик бошка хужжатлар билан бирга ишчи гурухига такдим этиши лозим», – дея маълумот берди Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги.

Вазирлик вакиллари бу йил грант учун тавсияномалар кабул килиш битирувчиларнинг таълим муассасаларини тамомлаганидан сунг бошланганини, демак, хамманинг кулида таълимни тугатганлик тугрисидаги хужжат борлигини таъкидлади ва кулида таълим олганлик тугрисидаги хужжат бор талабгор кизлар мактаб, коллеж ёки лицейни тугатганлик тугрисидаги хужжат нусхасини топшириши кифоя эканини билдирди.

Хотин-кизлар талабларга жавоб беришини тасдикловчи хужжатларни каердан олади?

Кам таъминланган оиладан чиккан хотин-кизлар руйхати Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 15 февралдаги карорига илова килинган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тулаш тартиби тугрисида»ги Низомга мувофик ташкил этилган махсус комиссиянинг хулосаси ва тузилган далолатномага асосан аникланади.

Туликсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-кизлар холати отаси ёки онасининг ёхуд хар иккисининг улим гувохномалари нусхалари асосида аникланади. Бу хужжат ишчи гурухи томонидан  ФХДЁ органларидан мустакил равишда идоралараро электрон хамкорлик оркали сураб олиниши хам мумкин.

14 ёшгача булган икки ва ундан ортик фарзандларни тарбиялаётган, бошка кариндошларидан алохида яшаётган ёлгиз аёл (эркак)ларнинг кизларининг холати махаллалар томонидан аникланади ва ишчи гурух томонидан уларга тугри бахо берилгани урганиб чикилиши мумкин. Улар хакидаги хужжатларни хам ишчи гурух ФХДЁ органларидан мустакил равишда сураб олиши мумкин.

Шахсий уй-жойи йук, ижарада яшаётган оилалардан чиккан кизлар Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган талабгорнинг ота-онаси (васий ёки хомийси) номида уй-жойи йуклигини тасдикловчи маълумотнома ёки солик идоралари томонидан руйхатга олинган ижара шартномасини такдим килади. Бунда ижара шартномасининг  тузилганлик муддати 1 йилдан кам булмаслиги шарт.

Ота-оналардан бири ёки хар иккиси ишсиз булган ва иш кидирувчи шахс сифатида ахоли бандлигига кумаклашиш марказларида хисобда турганлар хакида маълумотлар туман (шахар) Бандликка кумаклашиш марказларида мавжуд маълумотлар асосида аникланади.

Ногиронлиги булган фарзанди бор оилалардан чиккан хотин-кизлар оила аъзоларининг ногиронлиги борлигини тасдикловчи хужжатни илова килишлари лозим.

Олис ва бориш кийин булган худудлар куйидагилардир: Коракалпогистоннинг Конликул, Муйнок ва Шуманай туманлари; Жиззах вилоятининг Фориш тумани; Кашкадарё вилоятининг Дехконобод тумани; Навоий вилоятининг Томди ва Учкудук туманлари; Фаргона вилоятининг Сух тумани. (Асос: «Ахоли пунктларини бориш кийин булган ва тогли худудлар таркибига киритиш тартиби тугрисида»ги йурикнома)

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги статистикаларига кура, хотин-кизларнинг республика буйича олий таълим билан камрови 46 фоизни ташкил этади. Шуларни хисобга олган холда, ишчи гурух бу талаб асосида хужжат топширган хотин-кизларга тавсиянома бериш масаласини куриб чикади.

Тушунишимизча, олий маълумотли хотин-кизлар билан камраб олиш даражаси республиканинг уртача курсаткичларидан икки ёки ундан ортик марта паст булган туманлар руйхати хали тасдикланмаган.

Тавсияномалар сони чегараланмаган, лекин грантлар сони чекланган

Вазирлик маълумотига кура, кушимча грантга талабгор ва куйилган талабларга мос келган хотин-кизларга тавсияномалар 15 июлгача етказилади.

Кайд этиш жоизки, ишчи гурух томонидан талабларга жавоб беради, деб топилган хотин-кизларга тавсияномалар бериш сони чекланмаган. Яъни барча талабларга мос келган даъвогарларнинг хаммасига тавсиянома берилиши мумкин. Бирок грантлар сони чегараланган: республика буйича жами 940та.

Вилоятлар кесимида уринлар куйидагича таксимланган:

  • Самарканд вилояти – 104
  • Фаргона вилояти – 100
  • Кашкадарё вилояти – 88
  • Андижон вилояти – 85
  • Тошкент вилояти – 80
  • Наманган вилояти – 75
  • Сурхондарё вилояти – 71
  • Тошкент шахар – 70
  • Хоразм вилояти – 50
  • Бухоро вилояти – 53
  • Коракалпогистон Республикаси – 51
  • Сирдарё вилояти – 49
  • Жиззах вилояти – 36
  • Навоий вилояти – 28

Вактинчалик яшаш жойидан хужжат топшириш имкони йук

Хужжатлар хотин-кизларнинг доимий яшаш жойи буйича туман (шахар) Махалла ва оилани куллаб кувватлаш булимларига топширилади.

Кизларда вактинча яшаш жойи буйича грант учун хужжат топшириш имкони йук.

Тавсиянома ололмаганларга тушунтириш берилади

Тавсияномалар 15 июлга кадар талабгорларга етказилади.

Туман (шахар) махалла ва оилани куллаб-кувватлаш булимларидаги ишчи гурухларига мурожаат килган, лекин асосли равишда тавсиянома берилмаган хотин-кизларга нега уларга тавсиянома берилмагани хакида тушунтириш берилади.

Шунда кизлар кабул учун хужжат топширишнинг охирги санаси келгунча тавсияномани кутиб, кабул муддатини утказиб юбормайди.

Тавсияномали кизлар хам имтихонда иштирок этади

2020 йил 20 июлгача тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний руйхати вазирлик томонидан Давлат тест марказига такдим этилади.

Тавсияномага эга абитуриентларни кушимча кабул курсаткичлари доирасида укишга кабул килиш кириш имтихонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтихон, ёзма имтихон) натижаларига мувофик хал килинади.

Тавсиянома эгалари туплаш мумкин булган энг юкори баллнинг 30 фоизидан кам булмаган микдорда балл туплаши керак. Етарли балл йигганлар баллар кетма-кетлиги буйича кушимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги кабул курсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.

Пандемия пайтида хужжатлар онлайн эмас, когоз шаклда суралмокда. Нега?

Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги тавсиянома беришда хотин-кизлардан ортикча хужжатларни сурашга йул куйилмаслигини алохида таъкидлади.

«Жорий йилда хужжатларни кабул килишда вакт кискалиги инобатга олиниб, карантин коидаларига риоя этган холда анъанавий усулдан фойдаланилмокда. Вазирлик келгусида мазкур жараёнларни тулик онлайн форматга утказиш буйича тегишли чоралар курилишини маълум килади.

Вазирлик томонидан тавсияномани олиш учун талабгорларнинг хужжати батафсил урганиб чикилиши, низомда белгиланган мезон ва талабларга тугри келмайдиган номзодлар ушбу руйхатга киритилмаслигининг олдини олиш буйича барча тегишли чораларни куради» – дея маълум килди вазирлик Kun.uz’га.

Тавсиянома бериш тизими янги булгани ва жорий йил жуда киска муддатда амалиётга татбик этилаётгани туфайли камчиликлар булиши табиий. Шу туфайли Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги одамларда пайдо буладиган саволларга доимий жавоб бериш, у асосда камчиликларни бартараф этиб боришга тайёрлигини билдирди.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …