Главные новости
Главная / Маданият / Тавбанинг шартлари ва уни мукаммал килиш амаллари
<

Тавбанинг шартлари ва уни мукаммал килиш амаллари

svet“Тавба” сузи жуда буюк суз. У чукур маъно-мазмунга эга. Купчилик уйлаганидек, тавба тил билан “Тавба килдим, астагфируллох” деб куйиб, яна гунохни килавериш эмас. Аллох таоло Куръонда бу хакда шундай деган: “(Аллох буюрадики), Раббингиздан магфират (кечирим) сурангиз, сунгра Унга тавба килингиз” (Худ, 3). Оятга яхшилаб эътибор килсак, истигфорнинг узи кифоя эмас экан, энди тавба хам килиш керак экан. Тавбадек буюк ишнинг албатта узига яраша шартлари бор. Тавба кабул булиши учун уша шартлар бажарилиши лозим ва лобуддир. Уламолар Куръон ва хадисда келган тавбага оид маълумотларни яхшилаб урганиб, унинг куйидаги шартлари борлигини эълон килганлар:

1. Гунохдан тезда тухташ.

2. Гунохга пушаймон булиш.

3. Гунохга кайтмасликка азму карор килиш.

4. Хак эгаларига хакларини кайтариш ёки уларнинг розилигини олиш.
Баъзи ахли илмлар тавбанинг хакконий булиши учун яна куйидаги шартларни хам келтирадилар.

1. Гунохни тарк этиш факат ва факат Аллох учун булиши, бошка нарса учун эмас.

    Масалан, гунох килишга кудрати етмаганидан, унга кайтишнинг иложиси булмаганидан ёки одамларнинг сузларидан куркиб гунохни тарк этиш хакикий тавба хисобланмайди. Обрусига футур етишидан, одамлар кузига ёмон куринишдан, вазифасидан олинишидан куркиб гунохни тарк этган кимса тавба килувчи хисобланмайди. Соглигини, кувватини саклаш максадида гунохни тарк этган кимса тавба килувчи хисобланмайди. Мисол учун: спиддан куркиб ёки жисми заифлашишидан хавотирланиб зинони тарк этса. Пули йуклиги учун арок ичмаган ёки гиёхванд модда истеъмол килмаган ёхуд тамаки чекмаган кимса, уша гунохдан тавба килувчи хисобланмайди.
Уз ихтиёридан ташкари сабаб билан гунох килмаган кимса хам тавба килувчи саналмайди. Масалан, ёлгончи кимса тилдан колгани учун ёлгон гапиролмаётган булса, у мазкур гунохдан тавба килувчи саналмайди. Одатда зино килиб юрган кимса импотент (жинсий ожиз) булиб колгани учун зинога бормаётган булса, у мазкур гунохдан тавба килувчи хисобланмайди. Угри бир балога йуликиб, оёк-куллари ишламай колгани учун угрилик килмаётган булса, у мазкур гунохдан тавба килган хисобланмайди.
Балки бундай кимсаларнинг тавбалари хакикий булиши учун улар уша гунохларига надомат килишлари, уша гунохни килиш орзусидан, килолмаётганлик афсусидан бутунлай узилишлари, ундай уй-хаёлларни батамом тухтатишлари керак. Ана шундагина уларнинг тавбалари чин булади. Пайгамбар алайхиссалом бу борада “Надомат тавбадир” деганлар. Имом Ахмад, Ибн Можа ривоят килишган.
Динимизда бир гунохни килишдан ожиз булса-да, уни сузи билан орзу килган кимса худди уша гунохни килгандек манзилда булади. Пайгамбар алайхиссалом узларининг муборак хадисларидан бирида шундай деганлар: “Албатта, бу дунё турт нафарникидир. Аллох бир бандага мол ва илм берган. У ушбу неъматларда Роббисига такво килади, силаи рахм килади ва у неъматлардаги Аллохнинг хаккини танийди. Бу энг афзал манзилдир. Аллох бир бандага илм берган-у, мол бермаган. У банда яхши ният килиб, “Агар менинг хам молим булганида, фалончидек амал килган булардим” дейди. У уша нияти билан аввалги бандадек макомга кутарилади. У иккисининг ажри тенгдир. Аллох бир бандага мол берган-у, илм бермаган. У илмсиз равишда молини нотугри тасарруф килади. Уша молида Роббисига такво килмайди, силаи рахм хам килмайди ва уша молидаги Аллохнинг хаккини танимайди. Бу энг ёмон манзилдир. Аллох бир бандага мол хам, илм хам бермаган. Аммо у (ёмон ният килиб): “Агарда менинг хам молим булганида, фалончи килган ишни килардим” дейди. У уша нияти билан аввалги бандадек манзилга тушади. У иккисининг гунохи тенгдир”. Имом Ахмад ва Термизий ривоят килишган.

2. Гунохнинг кабихлигини ва зарарини хис килиш.

Киши килган гунохини эслаганда лаззат ва хурсандчиликни хис этса ёки келгусида яна уша гунохига кайтишни орзу килса, унинг тавбаси сахих булмайди. Олимлардан бири гунохнинг зарарларини куйидагича келтирган экан:

1) Илмдан махрум булиш;
2) Калбдаги вахшат;
3) Ишларнинг кийинлашиши;
4) Тананинг заифлашиши;
5) Тоатдан махрум булиш;
6) Бараканинг кетиши;
7) Тавфикнинг камайиши;
8) Юракнинг сикилиши;
9) Ёмонликларнинг пайдо булиши;
10) Гунохларга одатланиш;
11) Гунохкорнинг Аллох наздида арзимас булиши;
12) Гунохкорнинг одамлар наздида арзимас булиши;
13) Хайвонларнинг унга лаънат айтиши;
14) Хор булиши;
15) Калбнинг мухрланиши;
16) Умумий лаънат остига кириш;
17) Дуонинг ижобат булмаслиги;
18) Денгизу курукликда фасоднинг ёйилиши;
19) Гайратнинг йуколиши;
20) Хаёнинг кетиши;
21) Неъматларнинг зойил булиши;
22) Уч ва касоснинг тушиши;
23) Калбда кучли куркув (безовталик) булиши;
24) Шайтоннинг тузогига тушиши;
25) Ёмон хотима топиши;
26) Охират азобига гирифтор булиши.

    Кишининг ушбу зарарларни билиши уни гунохлардан бутунлай узоклашишига ёрдам беради. Чуки, баъзи кишилар бир гунохдан бошкасига утиб олишади. Бунга сабаб эса куйидагича:

А) Янги гунохни аввалгисидан енгилрок деб билади;

Б) Янги гунохга нафс купрок мойил булади ва шахват хам унда жуда жушади;

В) Янги гунохни килишга шароит ва имкон бор булади. Аввалгиси махсус тайёргарликни талаб килса, янгисини шу захоти, шу жойнинг узида килишга имкон булади;

Г) Огайнилар, шериклар шу янги гунохни килиб юрган булади. У эса уша огайниларидан ажралгиси келмайди. Натижада у хам шерикларига кушилиб, уша гунохни килади.

Чунки, бир шахс бир гунохи сабабли уртоклари орасида кандайдир “обруга”, “мартабага” эришиб турган булса, уша “обру”ни кулдан чикариш мазкур шахсга жуда кийин булади, натижада уша гунохни килишда давом этаверади.

3. Тавба килишга шошилиш керак.

Тавбани кечиктириш, оркага суришнинг узи хам алохида гунох булиб, унга хам истигфор айтиб, тавба килиш керак. Шунинг учун хозирдан бошлаб тилларимизни “Истигфор”га машгул килиб, амалий тарзда тавба килишни бошлашимиз керак!

4. Тавбаси нокис булиб колган булиши ва бунинг натижасида у кабул булмай колишидан куркиш, хавотирланиш керак.

Киши тавба килар экан, “Тавбам кабул булди” деб узига суяниб колиши ва Аллохнинг макридан, азобидан хотиржам булиши асло мумкин эмас.

5. Аллохнинг хаккида ва бандаларнинг хакларида нокисликка йул куйган булса, уларни бажариб куйиш керак.

Мисол учун, утган йили закотга кодир була туриб, уша закотни бермаган булса, бу йил бериб куйиши керак. Намозларни казосини укиши керак. Одамларнинг молларини нохак узиники килиб олган булса, олиб бориб бериши керак. Бировдан карз олиб, бермай юрган булса, зудлик билан хакдорни топиб, олган карзни кайтариши керак. Бировни гийбат килган булса, ёлгон гапирган булса, хакорат килган булса, обрусига тил теккизган булса, бориб, ундан узр сураши ва хаккини халол килиши керак ва хоказо.

6. Агар бир жойда бир гунохни икки марта содир этган булса, уша жойдан кетиш, узоклашиш керак.

Бунга “Юз кишини улдирган одамнинг тавбаси” хакидаги хадис мисол булади. Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоху анхудан ривоят килинади, Набий соллаллоху алайхи васаллам дедилар: “Сизлардан олдингилар ичида 99 та жонни улдирган бир кимса бор эди. У ер юзи ахлининг энг билимдон кишисини суриштирди. Уни бир рохибга далолат килинди. У рохибнинг олдига келди ва узининг 99 та жонни улдирганини, тавба килишига имкон бор-йуклигини суради. Рохиб: “Имкон йук” деб жавоб берди. Бояги кимса рохибни хам улдирди ва санокни 100 тага етказди. Кейин яна ер юзининг энг илмли кишисини суриштирди. Уни бир олимга далолат килинди. У бориб, узининг 100 та жонни улдирганини, энди тавба килишига имкон бор-йуклигини суради. Олим: “Имкон бор. Сен билан тавба орасини ким туса олади?! Сен фалон ерга бор. У ерда Аллох таолога ибодат килаётган инсонлар бор. Улар билан бирга ибодат кил. Уз еринггга кайтма. Чунки, у ёмон жой экан” деб жавоб берди. Бояги кимса айтилган томонга жунади. Ярим йулга етганда, улим фариштаси унга етиб олди (вафот этди). У одам хусусида рахмат фаришталари билан азоб фаришталари тортишдилар. Рахмат фаришталари: “Бу одам тавба килган холда калби билан Аллох таоло сари кетаётган эди” дейишди. Азоб фаришталари: “Бу одам хеч яхшилик килмаган” дейишди. Шунда уларнинг ёнига бир фаришта одам суратида келди. Фаришталар уни бу ишга хакам килдилар. У: “Сизлар унинг яшаган жойи билан бормокчи булган жойини улчаб куринглар. Бу одам кайси тарафга якинрок булса, уша тарафга хукм килинади” деди. Фаришталар улчаб курсалар, у одам бормокчи булган тарафига якин экан. Дархол унинг рухини рахмат фаришталари кутариб олдилар”. Муттафакун алайх.
Бир ривоятда: “У одам бир солих кишлокка бир карич якинрок экан. Шунинг учун уша кишлок ахлидан деб эътибор килинди” дейилган. Бошка бир ривоятда эса: “Аллох таоло бу ерга “Бу одамдан узоклаш” деб, бунисига эса “Бу одамга якинлаш” деб вахий килди ва уларнинг орасини улчанглар” деб буюрди. Фаришталар улчашса, у одам бунисига якинрок экан. Бас, уни магфират килинди” дейилган.

7. Гунохга ёрдам берувчилардан узоклашиш керак.

Аллох таоло Куръонда: “У кунда такводорлардан узга дустлар бир-бирларига душмандирлар” (Зухруф, 67) деб мархамат килган. Бу дунёда бир-бирига ёмонлик йулида ёрдамчи булганлар, гунох ишларда улфат булганлар киёмат куни бир-бирларини лаънатлашади. Бир хадисда “Сухбат таъсир килувчидир” дейилган. Халкимизда хам “Козонга якин юрсанг кароси юкади” деган макол бор. Шунинг учун ундай ошналардан ажралиш-узоклашиш, уларни тарк этиш, улардан узилиш, улардан эхтиёт булиш лозимдир. Шундай холатлар булганки, кишилар аввалги ёмон улфатлари билан алокани тиклаганларида эски гунохларини кайтадан кила бошлаганлар.

8. Узида мавжуд булган ёмон ва харом нарсаларни йук килиш.

Мисол учун уйида арок турган булса, уни тукиб ташлаш, компютерда ва телефонда фахшга ундовчи, ибодатдан, Аллохнинг зикридан, оила нафакасидан, фарзанд тарбиясидан, Ватан ва дин хизматидан чалгитувчи, вактни угирловчи мусика ва кушиклар, зинога ундовчи, турмуш уртогига хиёнат килишга замин яратувчи расм, видео, кисса, хикоя, шеър ва хоказоларни учириш, шу мавзудаги китоблар, рисолаларни ёкиш, ялонгоч хайкалларни синдириш лозим булади. Истикомат ва тавба остонасида жохилият либосини ечиш уша истикомат ва чин тавбага эришишнинг энг мухим йулларидан биридир. Канчадан-канча киссаларда гунохига сабаб булган харом нарсаларни узида саклаб колдиргани учун кейинчалик тавбасидан кайтган, хидоятдан кейин залолатга кетганлар хакида айтилади. Аллох таолодан тавбамизда собит туришимизда ёрдам беришини сураймиз!

9. Янги солих дустлар орттиришга харакат килиш.

Зеро, улар кишини яхшиликка, ибодатга ундаб, гунохдан тийиб турадилар. Юкоридаги “Сухбат таъсир килувчидир” хадисини бу ерда хам келтириб утсак булади. Зеро, солих дустлардан яхшилик, одоб-ахлок, файз утади.

10. Гунохларда усган танасини Аллохнинг тоатига буриб, халол таомларга эътиборни каратиб, харомдан битган гуштлар урнини халол этлар эгаллашига бор куч-гайратини каратиш.

11. Тавбани гаргарадан ва Куёш магрибдан чикишидан олдин килиш.

     Гаргара – танадан жон чикаётган пайтда томокдан келадиган овоз. Бундан максад шуки, тавба киёматнинг кичик (улим) ва катта (Куёшнинг магрибдан чикиши) аломатларидан олдин булишига эришиш керак. Чунки, Пайгамбар алайхиссалом хадислардан бирида: “Ким гаргара булишидан олдин тавба килса, Аллох ундан (бу тавбани) кабул килади” деганлар. Имом Ахмад ва Термизий ривоят килишган. Бошка бир хадисда Набий алайхиссалом: “Ким Куёш магрибдан чикишидан олдин тавба килса, Аллох унинг тавбасини кабул килади” деганлар. Муслим ривояти.
Тавбанинг барча шартларини уз урнига куйиб, чинакам насух тавба килишни Аллох барчамизга насиб этсин! Узининг хузурига гунохсиз холда боришни барчамизга муяссар айласин, омин!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Она мехрин хис килолмаган: Шеър

Она мехрин хис килолмаган, Ота мехрин эх билолмаган. Кувонч ила хеч кулолмаган, Гунохи йук етим …