Главная / Маданият / Татуаж гузаллик тимсоли эмас, балки…

Татуаж гузаллик тимсоли эмас, балки…

gulБугун аёл ва кизларимизнинг аксарияти узок вактга мулжалланган, баркарор турувчи пардознинг янги усули булмиш татуажни маъкул куришмокда ва ундан «унумли» фойдаланишмокда. Айни дамда юздаги аъзоларини татуаж килаётганлар жуда купчиликни ташкил этади.
Маълумот учун: Татуаж — пермамент пардоз, яъни юздаги аъзолар — лаб, куз ва кошни узок вакт (3, 5, 7 йилгача) кетмайдиган килиб буяб, пардоз бериш. Пермамент пардозда санаб утилган аъзоларнинг терисига татуаж учун мулжалланган игна ёрдамида махсус буёк юборилади. Бу пигментларнинг узок вакт ушланиб туришини таъминлайди. Пермамент пардоз муолажаси огрикли булиб, бир-икки соатга чузилади.
Татуаж узок муддатгача пардоз буюмлари (куз ва кош каламлари, лаб буёклари)ни унутиб, лаб, куз ва кошга шакл бериш, тери нуксонлари булмиш чандик ва пигмент догларни яшириш, хол куйиш ёки табиий холларга бир оз ранг бериш, умуман хар кандай вазиятда гузал куриниш имконини беради. Бирок аёл ва кизларимиз татуажнинг согликка, колаверса, ташки куринишга сезиларли даражада зиён келтиришини билишармикан?
Келинг, куйида унинг салбий томонлари билан танишиб чикамиз.

Куз татуажи.

Татуажнинг мазкур тури кузларга ишлов бериш, жумладан, игна ёрдамида шакл чизиш йули билан куз ва ковок шакли тугриланади, унинг нуксонлари яширилади. Бирок мазкур муолажа огрикли булиб, кузнинг куриш кобилияти, ковок терисига зиён етказади. Тери сезувчанлиги ва мимика (имо-ишора)га салбий таъсир курсатади.

Кош татуажи.

Кош татуажи соч илдизининг йук булиб кетишига олиб келиши мумкин. Кошлар учун бундай турдаги пардозни килиш кошларингиз тукини бутунлай йукотиб, уларнинг тукилиш эхтимолини оширади. Бунда янги кошлар усишдан тухтайди.

Лаб татуажи.

Лаб татуажи лаблар шаклини тугрилаш, катталаштириш хамда лабнинг ичини буёк билан тулдириш максадида амалга оширилади. Лабни татуаж килгандан сунг огиз атрофида шишлар пайдо булиб, уларнинг битиши узок вактга чузилади. Бундан ташкари, инфекцион касалликлар билан хасталаниш эхтимоли ошади. Агар сиз герпес вирусига тукнаш келмаган булсангиз, мазкур муолажадан сунг у сизда пайдо булиши ёки унинг организмингизда кучайиши кузатилади.

Татуаж нимаси билан хавфли?

     Маълумки, татуажда асбоб-ускуналардан фойдаланилади. Демак, асбоб-ускуналарни нотугри стерилизациялаш, сифатсиз буёк ва мутахассис тажрибасининг етишмаслиги — пермамент пардозининг навбатдаги салбий окибатларидан бири саналади. Татуажнинг хавфли томони шундаки, у юзнинг асаб ва томирларига жарохат етказиши мумкин. Татуаж аллергияни келтириб чикаради. Татуаж яна осонликча утиб кетмайдиган аллергияни келтириб чикаради. Айникса, аллергияни «чакиради». Буёкларнинг баъзилари уз таркибида аллергия хамда терида чандикнинг пайдо булишига сабаб булувчи моддаларни саклайди. Одатда, бу моддадан мато ва сочлар учун буёкларни ишлаб чикаришда фойдаланишади. Мазкур модданинг татуаж туфайли терида узок вакт туриши аёлларнинг пардоз воситаларига, маиший кимё (кишиларнинг кундалик хаётида, масалан, рузгорда кулланиладиган кимёвий махсулотлар) махсулотларига нисбатан аллергиянинг пайдо булишига олиб келади. Бунда аллергия турли хил — ачишиш, кичишиш, кизариш, гурра ва шамоллаш аломатлари билан ифодаланиши кузатилади. Нима булганда хам юзингизни татуаж килишдан олдин пардознинг бу тури терингиз учун арзир-арзимаслиги, колаверса, ташки куринишингиз илгаридек табиий булмаслиги хакида обдон уйлаб куринг. Муддати тугагач у на сиз ва на бошкасига куркамлик ва жозибадорлик багишлай олмаслигини хам унутманг!

Хомиладорлик — татуажнинг вакти эмас!

— Хомиладорман. Маълумки, хомиладорликда соч, кош ва киприклар тукилиб, сийраклаша бошлайди. Менда хам шундай холат кузатилганлиги боис кошларимни татуаж килдирмокчиман. Унинг хомиладорлигимга зарари бор-йуклигини билмокчи эдим?
ГУЛНОЗА, Тошкент шахри.

— Хозир аёллар хомиладор булишларига карамай пардознинг бу усулидан кенг фойдаланишмокда. Бирок дермато-венеролог мутахассис сифатида хомиладорлик пайтида аёлларга татуаж килишни маслахат бермайман. Негаки, бу даврда тери жудаям таъсирчан булиб, иммунитетнинг пасайиши хисобига инфекцияларнинг организмга кириши бошка пайтга нисбатан айнан хомиладорликда кучаяди (Аёллар хомиладорликдан бошка холатларда хам татуаж килиш ва килдиришдан сакланишлари керак. Шариатда бу иш жоиз саналмайди. Сохта гузаллик ва Аллох яратган хилкатни узгартириш харомдир. – “Мухлис.уз”).

Феруза АРИПОВА, дермато-венеролог.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …