Янги давр бир нечта афсонавий автомобилсозлик компанияларининг хеч муболагасиз “халок булишига” олиб келди. Машиналари фахрланишга лойик булган афсонавий брендлар бир неча сабаблар, жумладан жахон иктисодий инкирози туфайли бирин-кетин тарихга айлана бошладилар.

Куйида бир вактлар порлаган, хозир эса тарихга айланган брендлар келтирилган.

SAAB 


Фото: SAAB 

Швециянинг SAAB бренди General Motors компаниясига BMW ва Mercedes-Benz каби немис гигантларига бош ракобатчи яратиш учун ажойиб база була олиши мумкиндек туюлди. Афсуски, GM истикболли брендни сотиб олгач, унга сармоя ажратмай куйди. Бренд ривожланиш учун маблагсиз таназзулга учради. Бирок хозир SAAB “кома” холатидан чикиб, яна узини курсатмокчилиги хакида гаплар юрибди, аммо бунинг расмий тасдиги хозирча йук.

Pontiac 


Фото: Pontiac 

“Понтиак” эгалари 1899 йилда автомобиль яратишни хаёлларига хам келтирмаган холда оддий аравалар ишлаб чикаришган. 30 йилдан кейин бренд GM каноти остида илк машиналарини ишлаб чикара бошлаган. Bonneville ва GTO моделлари шунчалик муваффакиятли чикканки, улар дархол “Америка классикаси” дея эътироф этила бошланган. 2000-йиллар бошларигача Pontiac бироз булса-да, фаолият юритиб турган, бирок 2010 йилда узининг узун йулини якунлаган.

Oldsmobile 


Фото: Oldsmobile 

Рэнсон Олдс Oldsmobile’га 1897 йилда асос солган ва маълум вакт бутун автосаноатнинг етакчиси булиб колган. Омадли ва мохир конструкторга хаттоки Генри Форднинг узи хавас килган. 1980-йилларда Oldsmobile’ни сотиб олишни узига бадавлат одамларгина ихтиёр кила олган, бирок кейин бренд оммавийлиги йукка чиккан. 2004 йилда эса Oldsmobile расман фаолиятини тугатган.

Plymouth 


Фото: Plymouth

АКШнинг Plymouth бренди Chevrolet ва Ford каби грандлар билан бозорни булишишига тугри келган. Тан олиш керакки, охирги вактгача компания ишлари ёмон кетмаган, одамлар “плимутлар”ни ишончлилиги ва мураккаб масалалар техник ечимига ностандарт ёндашуви учун кадрлашган. Афсуски, 2001 йилда компания уз тарихини якунлаган.

Hummer 


Фото: Hummer 

Ажабланаётган булсангиз керак, бирок афсонавий Hummer бренди хакикатан хам фаолиятини тугатган. GM катта тулик приводли бу йултанламасларга юкори талаб борлигини уз вактида пайкаб, Humvee харбий машинасини ажойиб йултанламасга айлантирди. Айникса, Н3 модели муваффакиятли чиккан, бирок иктисодий инкироз бу “динозавр”ни халок килди.

Mercury 


Фото: Mercury

Ушбу бренд Ford томонидан Buick ва Chrysler’га ракобатчи сифатида яратилган. Биринчи “Меркурий”лар бозорда яхши кабул килинган, бирок вакт утиши билан “Форд” рахбарияти бу брендга пул тикиш фойдасиз, деган хулосага келган. Бренднинг сунгги машиналари дунё юзини 2011 йилда курган.

Maybach 


Фото: Maybach 

Узок Биринчи жахон урушидан кейинги йиллардаёк Maybach юкори синфдаги кимматбахо машиналар яратиш билан шугулланишни бошлаган. Daimler брендни сотиб олиб, уни бозорда тиклашга харакат килган, бирок уриниш муваффакиятсиз якунланган. 2012 йилда бренд расман тугатилган.