Главные новости
Главная / Жамият / Таргибот декадасида утказилган рейдлар самараси: ёшлар жиноятчилиги 39, 1 фоизга камайди
<

Таргибот декадасида утказилган рейдлар самараси: ёшлар жиноятчилиги 39, 1 фоизга камайди

ckoq2zibzhzsrjh4hc7tobt-fglhw_72

Ёшлик инсоннинг порлок келажаги учун уруг кадайдиган бахор палласидир. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, узининг салохиятини ошириб борган, жамиятда муносиб урин эгаллашга киришган инсоннинг эртаси нурафшон. Аммо, айримлар “Ёшлик – бебошлик” дея ножуя харакатларга кул уриб жиноят кучасига кириб колганини билмай коляпти. Бундайлар уз бошига узи кулфат сотиб олади, десак хато булмайди. Агар улар хам уз муваффакиятлари билан юрт равнакига хисса кушаётган ёшлардан ибрат олганида, уларнинг ота-оналари фарзандларига бефарк булмаганларида эди бугун ёшлар жиноятчилиги анча камаярди. Адашган ёшлар майда безорилик, угирликка кул уриб бебахо, бетакрор умрнинг олтинга тенг даврини панжара ортида утказмаган булардилар.

Ёшлар эртамиз кузгуси. Уларнинг келажаги бутун бир миллатнинг ширин ташвишидир. Хозирда барча жабхада ёшлар масалаларига алохида эътибор каратилмокда. Айникса ёшлар уртасида хукукбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш учун нафакат ота-она, махалла, балки бир катор ташкилот ва идоралар хам масъул этиб белгиланган.

Ёшлар уртасидаги жиноятчиликнинг олдини олишда масъуллар асосий эътиборни нималарга каратяпти…?

Бугун жиноятчилик ва хукукбузарлик холатларининг ёшлар уртасида кузатилаётгани аччик хакикат. Ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар умумий жиноятларга нисбатан 25 фоизга етган. Мутасаддилар “Касални даволагандан кура, олдини олган маъкул”, деган наклга амал килган холда жиноят билан курашишда дастлаб ёшларни жиноят килишга ундайдиган сабаблар, холатларни аниклаб, уларни бартараф этиш чораларини курмокда. Ёшлар орасидаги жиноятларнинг илдизи хам худди шу жихатлардан кидирилмокда.

Маълумки, ёшлар асосан бекорчилиги, эътиборга мухтожлиги, хукукий саводхонлигининг пастлиги туфайли жиноят содир этади. Муаммога ечим топиш максадида Ёшлар иттифоки хукукни мухофаза килувчи органлар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хамкорликда ёшларнинг сиёсий фаоллиги, хукукий онги ва маданиятини юксалтиришга каратилган саъй-харакатларни кучайтириб боряпти. Иттифок тизимида ёшлар жиноятчилигини барвакт профилактика килиш буйича хар ойнинг охирги 10 кунлигида “Барчаси уз кулингда!” таргибот декадаси лойихасини тизимли равишда утказиб бориш йулга куйилди. Декада доирасида Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар хамда Тошкент шахрида ёшлар уртасида жиноятчиликни барвакт профилактика килишни назарда тутадиган лойихалар ташкил этилади. Бугунги кунга кадар ички ишлар идоралари ва Миллий гвардиянинг 1 750 нафар ходимлари хамда 7 600 нафар кунгилли ёшлардан иборат “Фидокор ёшлар” патруль гурухлари иштирокида туман (шахар)ларда 13 886 марта тунги рейд тадбирлари, 3 352 та таълим муассасаларида 3 889 марта “Укувчи”, “Тиг” профилактик тадбирлари ташкил этилиб, рейдлар давомида аникланган 3 854 нафар вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди, 890 нафар ёшлар таълимга кайтарилди.

Жорий йилда илк бора ИИВ Жазони ижро этиш бош бошкармаси хузуридаги Пробация хизмати билан мустахкам хамкорлик йулга куйилиб, уларнинг назоратида турган ёшларнинг муаммоларини хал этишга каратилган 22 марта (2016 нафар ёшлар, шундан, 211 нафари аёллар) Пробация хизмати назоратидаги ёшлар иштирокида “Синовдан юксалишга катъий кадам” мавзусида очик мулокотлар утказилиб, унда 269 та мурожаатлар (237 та муаммолар, 30 та таклифлар) билдирилган. 162 та муаммоларнинг ечими топилган, 48 нафар ёшларнинг бандлик масалалари хал этилган, 55 нафар ёшлар касб-хунар ва чет тиллари тугаракларига жалб этилган.

2019 йил 10-20 август кунлари, Бухоро, Наманган, Тошкент хамда Хоразм вилоятлари оромгохларида тарбия ва спорт согломлаштириш оромгохлари ташкил этилди. Унда 1230 нафар ички ишлар органларида профилактик хисобида турувчи вояга етмаганларнинг иштироки таъминланиб, 484 нафар профилактик хисобда турувчи вояга етмаган ёшларни хисобдан чикариш буйича тавсияномалар берилди.

— Тадбирлар давомида тарбияси огир жиноят содир этишга мойиллиги булган ёшларнинг хам эзгу гоялари, ташаббуслари борлигига гувох булдим. “Боланинг ёмони булмайди. Факат уларга эътиборли булиб, бефарк булмасдан уларни эшитишни билишимиз керак”, деган хулосага келдим, – дейди Ёшлар иттифоки булим бошлиги Акмал Алимов. — Якка тартибда олиб борилган сухбатларда улар содир этган хукукбузарликларини хакикатда нотугри эканлигини англаб етишган. Бу тушуниш уларни эртанги кунда тугри йулга, тугри хаётга етаклайди. Биз амалга ошираётган лойихалар бесамар кетмади.

“Дустингни сафга кайтар” мавзусидаги давра сухбатларида илк бор ички ишлар органларида профилактик хисобда турган, афв этилган хамда “Ёшлар иттифоки кафиллиги” билан суд залидан озод килинган ёшлар катнашди…

Мазкур ойда Ёшлар иттифоки томонидан Тошкент вилояти ИИБ П ва ЖИЭБ 24-сон тарбия колонияси, Чиноз тумани 5-сонли республика киз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати, Сирдарё вилояти, Бахт шахридаги республика угил болалар тарбия муассасаси хамда Кукон шахридаги махсус касб-хунар коллежида жиноят ёки хукукбузарлик содир этган вояга етмаганларни тугри йулга солиш, уларни муассасадан чикканларида жамиятга мослашишларини енгиллаштириш хам келажакда уз уринларини топишларига кумаклашиш максадида “Дустингни сафга кайтар” мавзусида давра сухбатлари утказилди. Тадбирларда илк бор ички ишлар органларида профилактик хисобда турувчи вояга етмаганлар, Президент фармони асосида афв этилган хамда “Ёшлар иттифоки кафиллиги” билан суд залидан озод килиниб, озодликдан махрум килиш билан боглик булмаган жазо тури тайинланган вояга етмаганлар хамда Пробация хизмати назоратида булган муассасадан кайтган ёшларнинг иштирок этиши таъминланди.

Саъй-харакатлар самараси: Ёшлар жиноятчилиги 39,1 фоизга камайди…

Амалга оширилган ишлар натижасида 2019 йилнинг июль ойи холатига кура ёшлар жиноятчилиги 4 549 марта кузатилган булиб, утган йилга нисбатан 39,1 фоизга камайган. Шунингдек, Тошкент шахрида 78,9, Андижон вилоятида 67,3 фоиз, Самарканд вилоятида 51,9 фоиз, Жиззах вилоятида 46,5 фоиз, Наманган вилоятида 44,4 фоизга, Сирдарё вилоятида 39 фоиз, Хоразм вилоятида 38,7 фоиз, Навоий вилоятида 33,7 фоиз, Фаргона вилоятида 33,3 фоиз, Коракалпогистон Республикасида 25,7 фоиз, Тошкент вилоятида 20,8 фоиз, Бухоро вилоятида 14,5 фоиз, Кашкадарё вилоятида 9,4 фоиз, Сурхондарё вилоятида эса 3,1 фоизга камайган.

Вояга етмаганлар жиноятчилиги эса утган даврга нисбатан 32,9 фоизга камайган булиб, худудлар кесимида Хоразм вилоятида 76,9 фоиз, Навоий вилоятида 75 фоиз, Наманган вилоятида 62,7 фоиз, Коракалпогистон Республикасида 56 фоиз, Бухоро вилоятида 46,9 фоиз, Самарканд вилояти 46,7 фоиз, Тошкент шахрида 38,5 фоиз, Андижон вилоятида 36,6 фоиз, Сирдарё вилоятида 33 фоиз, Кашкадарё вилоятида 11,8 фоиз, Сурхондарё вилоятида 10 фоизга, Жиззах вилоятида 8 фоиз, Фаргона вилоятида 5,1 фоизга камайган булса, жойларда тегишли ташкилотлар билан хамкорлик коникарли ташкил этилмаганлиги, вояга етмаганлар жиноятчилигини жиловлашдаги ишларнинг самарасизлиги сабабли Тошкент вилоятида 4,1 фоизга ошган.

Келажагимиз ёшларнинг кулида эканлигини унутмаган холда улар томонидан жиноят ёки хукукбузарлик эмас, эзгу ва бунёдкорлик ташаббуслари чикишини, шундай ишлар амалга оширилишини таъминлаш учун барчамиз бирдек харакатда булмогимизни замоннинг узи талаб килмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

PZq4pUNX2Ty3BsWtb2hUEzeq26y2KVpu

Оксаётган ижтимоий химоя тизими: хато каерда?

Пандемия натижасидаги карантин ва иктисодий инкироз, Сардоба фожиаси, Бухородаги табиий офат… Бу вокеалар занжири Узбекистон …