Главная / Иктисодиёт / Танзила Норбоева рахбар аёллар, хотин-кизлар бандлиги, уй-жой масаласи ва танкидга муносабати хакида
<

Танзила Норбоева рахбар аёллар, хотин-кизлар бандлиги, уй-жой масаласи ва танкидга муносабати хакида

Сунгги вактларда Узбекистонда гендер тенглик тушунчаси оммалашмокда, аёллар уз хак-хукукларини химоя килишга харакат килишмокда, рахбарлик лавозимларига аёллар номзодларини илгари суришга катта эътибор каратилмокда, зуравонликдан жабр курган хотин-кизларга амалий ёрдам курсатилмокда. Шу муносабат билан Kun.uz тахририяти Узбекистон Республикаси Бош вазир уринбосари, Хотин-кизлар кумитаси раиси Танзила Норбоева билан сухбатлашиб, утган даврда амалга оширилган ишларни сархисоб килди ва якин келажакдаги режалар билан танишди.

– Сухбатимизни “Гендер тенглик узи нима?” деган саволдан бошласак, зеро бу тушунча баъзилар томонидан бироз нотугри кабул килинаётгандек.

– Жуда долзарб масалани кутардингиз. Хакикатан хам хотин-кизлар ва оила масалалалари Узбекистонда юксак даражага кутарилди. Гендер тенглик тушунчаси бизнинг мамлакатимизга эндигина кириб келяпти десак, тугри булади. Умуман олганда, гендер тенглик тушунчаси бутун дунёда яхши маълум: БМТнинг барча хужжатларида, жумладан хотин-кизлар камситилишининг барча шаклларига бархам бериш тугрисидаги конвенцияси ва бошка халкаро хужжатларда бу тушунчага жуда яхши таъриф берилган. Лекин бизда хотин-кизларнинг хукукларини таъминлаш, уларга тиббий ёрдам курсатиш ёки таълим олиш, мехнат хукуки, шунингдек кафолатлар ва имкониятлар хакида гапирилса-да, гендер сузига эътибор берилмас эди. Айтганингиздек, гендер тенглик деганда баъзи одамларимиз орасида нотугри тушунча хам бор: нима учундир гендер тенглик деганда аёлларнинг юкори лавозимларга чикиш, хукмронлик килишга харакат килиши тушунилади. Бундай эмас. Гендер тенглик деганда эркаклар ва аёлларга тенг хукук ва имкониятлар берилиши тушунилади. На конунчилигимизда, на амалиётда аёлларни камситувчи нормалар йук, лекин бу алохида бир масала сифатида конун доирасида куриб чикилмаган эди. Хозирги кунда шу мазмундаги конунни ишлаб чикишга доир ишлар олиб борилмокда.

– Утган йили Узбекистон буйлаб хаётий огир вазиятда колган аёлларга ижтимоий мослашув марказлари (шелтерлар) оркали кумак бериш фаолияти йулга куйилди. Айтинг-чи, бугунга кадар уларга канча аёл шелтерларга мурожаат килди ва, умуман, бу йуналишдаги ишлар кандай кечмокда?

– Халк билан мулокот доирасида биз жуда хам куп аёлларимизнинг ичида дарди борлиги, уни хеч кимга айта олмаслигига гувох булдик. Аёл кандайдир масалада кийинчиликка учраб, мехнат жамоасида, оиласида ёки куча-куйда уз дарди билан булиша олмайди, унда кимдандир ёрдам олиш куникмаси йук. 2017-2018 йиллар давомида шу масалаларни урганиш натижасида ижтимоий мослашув ва реабилитация марказларини ташкил килиш таклифи билан чикдик ва Президент карорига кура, шундай марказлар барча вилоят ва туманларда ташкил этилмокда.

Бугунги кунга кадар мана шундай марказлар сони республика буйлаб 160 тага етди. Якин кунларда Республика реабилитация ва мослаштириш марказини хам ишга туширишни режалаштиряпмиз. Республика маркази жойлардаги, хар бир худудда ташкил этилган марказларга методик-амалий ёрдам курсатади, яъни зарурат тугилганда аёлларимизга кандай психологик, тиббий, хукукий ва ижтимоий ёрдам курсатиш масаласида кумак беради. Марказлар хакида эълон килинганида бир томондан “бизнинг аёллар уялиб, мурожаат килмаслиги мумкин” деган хадик хам бор эди, лекин адашган эканмиз. Шелтерлар очилганига хали бир йил булмаган булса-да, уларга жуда хам куп аёллар мурожаат килди. 2018 йилнинг узида Ижтимоий мослашув ва реабилитация марказларига 7000 дан зиёд аёл мурожаат килди. Жорий йилда эса, утган 4 ой ичида 4 120 нафар аёлга ёрдам курсатилди. Аёлларнинг марказларга мурожаати сабаблари турлича:

Уй-жойга мухтожлик. Утган йилни оладиган булсак, 1500 аёл бошлангич туловни (25 фоиз) давлат томонидан тулаб берилиши эвазига имтиёзли уй-жой билан таъминланди. Бу йил хам 1600 нафар аёлга мана шундай имтиёзли уйлар бериш кузда тутилган.

Оилавий келишмовчиликлар. Кайнона-келин ёки эр-хотин муносабатларидаги муаммолар. Хозирга кадар марказга келишмовчилик натижасида мурожаат килган 589 нафар аёлни тиббий ёрдам курсатишга йуналтирдик, 1107 нафарига хукукий маслахатлар берилди. Бундан ташкари, 1000 дан ортик аёлга психологик ёрдам курсатдик. Барча ривожланган давлатларда хар бир оиланинг уз психологи, хукукшуноси булади. Шуларни инобатга олган холда, Узбекистондаги таълим тизими ислох килиниб, ОТМларда психолог йуналишида таълим олиш учун квоталар сони оширилмокда.

Иш билан таъминлаш. Марказларимиз бугунга келиб аёллар бандлигини таъминлашга доир маслахатлар билан хам булишишмокда. Шелтерларда касбга ургатиш хоналари хам ташкил этилмокда. Иш топа олмай кийналиб юрган хотин-кизлар уларга мурожаат этиб, касб-хунарли булишмокда. Ижтимоий мослашув марказлари фаолияти жахон стандартларига мувофик келиши учун халкаро ташкилотлар билан хамкорлик йулга куйилди.


Танзила Норбоева

– Бугунги кунда хотин-кизларнинг мехнат шароитларини яхшилаш йулида Мехнат вазирлиги ёки бошка ташкилотлар билан кандай ишлар амалга оширилмокда? Масалан, эшитишимча, фарзанд тарбияси билан банд аёлларнинг ишлаш куникмасини тиклаш максадида махсус курслар ташкил этилаётган экан.

– Бизда хотин-кизларимизнинг купчилиги мехнат биржаларига бориб, хисобга турмайди. Буш иш уринларига ярмаркалар эълон килинса, боришмайди. У ерга купрок йигитлар, эркаклар боради. Узбек аёлларида уятчанлик бор. Шунинг учун уйма-уй юриш тизими йулга куйилди, яъни махаллаларга бизга бириктирилган ва аёллар билан ишловчи мутахассислар жорий килинди. Улар билан биргаликда жуда куп ишсиз аёлларни аникладик. Ишсиз деганда аслида ишлаш хохиши булган, лекин баъзи сабабларга кура ишламаётган аёллар тушунилади. Мана шундай аёлларнинг руйхати тузилди (Баъзи аёллар уйда утирса хам, ишлашни хохламайди, улар ишсизлар тоифасига кирмайди). Бандлик вазирлиги берган ракамлар билан уйма-уй юриш оркали аникланган ракамлар уртасида жуда катта тафовут бор, яъни бизда ракамлар 3-4 баравар купрок чикмокда. Биз узимиз аниклаган аёлларни иш билан таъминлаш устида ишлаймиз. Бугунги кунда Узбекистонда жуда куп корхона ва муассасалар очилмокда. Шу жойларга биз биринчи навбатда хотин-кизларимизни тавсия киляпмиз. Илгари хатто “аёллар ишлаши мумкин булмаган касблар руйхати” хам буларди, 7 мартдаги карор билан бундай руйхатлар бекор килинди. Таъкидлаш жоизки, аёл бугун кайси касбда ишлашни хохласа, шу касбда бемалол ишлаши мумкин. Бу хам тенг хукуклиликни таъминлаш сари куйилган бир кадамдир. Халкаро мехнат ташкилотининг талаби хам шу эди, аслида.

Хар йили 300 мингдан зиёд аёл иш билан таъминланиши режалаштирилмокда.

Олий таълим муассасаларида таълим олган кизларимиз турмушга чикиб, кетма-кет фарзандли булиш даврида уз билим ва куникмаларини йукотиб куйишлари мумкин.  Янги карорга мувофик, буларга хам имконият берилдики, хотин-кизлар кумиталари кумагида хар бир худудда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш марказлари ташкил килинди. Махаллий хокимликлар бунинг учун алохида бинолар ажратиб беришди. Шу йилдан бошлаб аёлларни касбга укитишни бошлаймиз. Укув жараёнлари киска муддатли булади, бир хафта-ун кун ичида уларга хатто хужжатларни тайёрлаш, бизнес режаларини тузиш ургатилади. Банклар бизнинг тавсиямиз асосида уларга кам фоизли киска муддатли кредит беряпти. Шу каби харакатлар оркали биз аёллар уртасида тадбиркорликни ривожлантиришга эришамиз. Бу – янгилик ва хеч бир мамлакатда бундай тизим йук. Хотин-кизларнинг энг асосий вазифаларидан бири хам шу аёллар бандлигини таъминлашдир, чунки куп муаммолар иктисодий етишмовчиликлардан келиб чикади.

– Ижтимоий тармоклардаги сахифангизда колдирган постларингиздан бирида аёлларнинг рахбар лавозимларида ишлашлари учун яратилаётган имкониятлар ва бу масалага каратилаётган эътибор хакида ёзгансиз. Бу жараён кандай амалга оширилади, бу буйича янгича тизим яратиладими? Узбекистон рахбар аёллар буйича кандай позицияни эгалламокда?

– Узбекистонда аслида аёллар ва эркаклар орасида рахбарликка тенг каралади, бу конунда хам белгиланган. Лекин амалиётда шуни куряпмизки, аёллар купрок ижтимоий сохада рахбарлик лавозимларида ишлашади. Бугунги кунда республикамизда 1405 нафар рахбар аёл фаолият курсатади.

Хозирги кунда аёллардан Узбекистонда 1 нафар бош вазир уринбосари, 1 нафар вазир ва 3 нафар вазир уринбосарлари фаолият курсатмокда. Бу жуда кам. Жамоат ташкилотлари рахбарлари орасида эса аёллар сони талайгина, бирок умумий хисобда курсаткичлар барибир кам.

Узи мамлакатимизда 17 миллион аёл булса, уларнинг ярмини болалар деб чикариб ташлайдиган булсак, шунча миллион аёлдан бор-йуги 1405 нафар аёл рахбарлик лавозимларида ишлайди. Уларнинг хам 82 фоизи – тиббиёт сохасида, 72 фоизи – фан, таълим ва маданият сохасида, 45 фоизи – кишлок хужалик сохасида банд. Бу рахбар аёллар улушининг жуда камлигидан далолат беради. Шу боис 7 март куни давлат рахбарининг аёлларга йуллаган табрикларида бу масалага алохида эътибор каратилди ва парламентда, махаллий кенгашларда, умуман, рахбарлик лавозимларида аёлларнинг улушини купайтириш буйича катта тайёргарлик ишлари олиб борилмокда. Биз бу ишларни 2018 йилда вазиятни тахлил килишдан бошладик ва у кунгилдагидек эмас, албатта. Аёллар уртасида суровлар утказганимизда уларнинг купида хохиш-истак борлигига гувох булдик. Шунинг учун биринчи навбатда сиёсий партиялар билан сайловларда аёлларнинг фаол иштирокини таъминлашга доир меморандум имзоладик. Куни кеча Марказий сайлов комиссияси билан хам битимга эришдик. Конунда узи белгилаб куйилган: депутатликка номзод курсатишда аёллар улуши 30 фоиздан кам булмаслиги керак, лекин 30 фоиз булиши керак дейилмаган. Шунинг учун биз хозир сиёсий партияларга номзод аёллар улуши 50 фоиздан кам булмаслиги керак деган тавсияни беряпмиз. Хар бир худудни урганиб, рахбарлик лавозимлари учун кадрдар захирасини шакллантирдик, уларнинг сони 6000 дан ошди. Узбекистон президенти хузуридаги Давлат ва жамият курилиш академияси ва унинг худудий булинмалари оркали хотин-кизларга турли мавзуларда таълим беряпмиз. Салохиятли аёлларга ижтимоий-иктисодий куникмалар, нотиклик санъати, кийиниш ва муомала маданияти буйича хам укитиш ишларини амалга оширяпмиз.

– Ногиронлиги булган хотин-кизларни куллаб-кувватлашга доир ишлар кандай кечмокда, уларга кандай имтиёз ва имкониятлар яратилмокда?

– Ногиронлиги булган инсонларни жамиятга мослаштириш масаласи хеч качон хозиргидек давлат сиёсати даражасига кутарилмаган. Сунгги икки йилда уларга булган эътиборнинг юкори боскичга чикканига гувох буляпмиз. Илгари бундай кишиларга факат пенсия таъминоти ёки тиббий ёрдам жихатидан ёндашиларди, лекин уларга жамиятнинг тенг хукукли аъзоси сифатида каралмас эди. Мана эътибор булди ва улар биринчи навбатда уй-жойли булмокда, уй-жой беришда энг аввало ногиронлиги булган кишиларга эътибор каратилмокда, имтиёзлар биринчи навбатда шуларга берилмокда. Ногиронлиги булган аёлларимизни иш билан таъминлашга жиддий каралмас эди, яъни ишлаш истагидаги аёллар булган, лекин уларга кумак берилмаган, тан олиб айтишимиз керакки, бундай ишларни килмаганмиз. Икки йилдан бери эса шундай тизим йулга куйилди ва одамларимизнинг кузидаги кувончни куриб, узимиз хам хурсанд буляпмиз. 250 та янги цех очилган булса, уларга ишга олишда хам дастлаб ногиронлиги булган опа-сингилларимиз жалб килинмокда. Бизда хозир хаммасининг махаллабай руйхати бор. Албатта, баъзи ногиронлиги булган опа-сингилларимиз “бизга келмади-ку шу ёрдам” деб айтиши мумкин, бу табиий, зеро бирданига барчага ёрдам бериб булмайди, хамманинг муаммосини ёппасига хал килиш имкони йук, бунинг учун жуда катта маблаглар ва инсоний ресурслар талаб килинади. 3-4 йил ичида хаммага етиб борамиз, уларнинг бари уй-жой, иш, тиббий ёрдам билан таъминланади. Факат бу ишлар боскичма-боскич, режа асосида амалга оширилмокда.


Танзила Норбоева

– 2018 йилда Хотин-кизлар кумитасига давлат томонидан канча маблаг ажратилди ва улар нималарга сарфланди? Ракамлар билан келтириб утсангиз.

– Илгари Хотин-кизлар кумитаси тизимида жуда кам сонли ходимлар ишлаган. Масалан, республика микёсида – 18 нафар, вилоятда – 3 ва туманларда 2 нафардан ходим ишлаган. Уларга факат ойлик маошлари ва канцелярия махсулотлари етказиб берилган, холос. Утган йили 2 февралдаги фармонда биринчи навбатда Хотин-кизлар кумитаси кошида Фонд ташкил килиш ва унга давлат бюджетидан хар йили 300 миллиард сум маблаг ажратилиши белгиланган. Бу сумманинг 60 фоизи Хотин-кизлар кумитасига булса, 40 фоизи – “Оила” илмий-амалий тадкикот марказига йуналтирилди. Бу марказ Вазирлар Махкамаси хузурида ташкил килинган, улар оилавий муаммоларни илмий жихатдан урганиб, барча давлат ва нодавлат ташкилотларига амалий тавсиялар беради. Шундай килиб, 300 миллиарднинг 180 миллиарди – кумита хисобида, 120 миллиарди – марказ хисобига йуналтирилган. “180 миллиардини каерга йуналтирасиз?” деган саволизга жавобим шуки, 100 миллиард сумга якин маблаг юкорида айтиб утилган уй-жойларнинг дастлабки бадалларига сарфланади. 100 миллиард сум маблаг Халк банки оркали аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга йуналтирилмокда. Бундан ташкари, аёлларни реабилитация воситалари билан таъминлаш, улар иштирокида тадбирлар утказиш, моддий ёрдам курсатиш ва иктидорли аёлларимизни куллаб-кувватлашга хам маблаглар йуналтирилди.

– Kun.uz’га уй-жой масаласи буйича куплаб мурожаатлар келиб тушган. Шу боис ижтимоий химояга мухтож аёл уй-жой масаласида энг аввало каерга мурожаат килиши керак? Жараён тартиби хакида маълумот бериб утсангиз.

– Хотин-кизлар кумиталари мутахассислари уйма-уй юриб, турар-жойга эхтиёжи бор аёлларни аниклашади ёки бундай аёлларнинг узлари махаллага чикиб, уй-жойга булган эхтиёжлари тугрисида маълум килишлари керак. Туман хокимликларида уй-жой буйича махсус комиссия тузилган, комиссия турли идоралар вакилларидан иборат. Шу ерга ариза билан мурожаат килинади. Бу масала буйича турли карорлар бор ва комиссия мурожаатчининг айнан кайси бирига тугри келишини аниклаб беради. Комиссия мурожаат килган шахснинг уйига бориб, уй ва мехнат шароитлари билан танишади, шундан келиб чикиб хулоса берилади. Тугри келган такдирда, дастлабки бадал, яъни 25 фоиз тулаб берилади, колган кисми эса 20 йил давомида тулаб борилади. Мурожаат килиш истагида булган аёллар туман ва шахар комиссияларига бориб, тегишли хужжатларни такдим килишса, тезкорлик билан жавоб олишади.

– Комиссия хулосасидан норози булган фукаролар каерга мурожаат килиши керак?

– Улар юкорирок ташкилотга мурожаат килишлари мумкин. Масалан, агар тумандаги хулосадан норози булишса, вилоят комиссияси ёки хокимлигига мурожаат килишлари мумкин. У ердан хам норози булишса, хукукшуносга мурожаат килиш керак, эркин хукукшунослар уларнинг аризаси тугри инкор килинганми ёки нотугри, айтиб беришади.

– Аёлар уртасидаги хукукбузарлик ва жиноятчилик курсаткичлари кандай, бу борада ижобий узгаришлар борми?

– 2018 йил курсаткичларига карайдиган булсак, бир йилнинг узида хотин-кизлар орасидаги жиноятчиликнинг 36,7 фоизга камайишига эришилди. Жорий йилда, апрель ойи холатига кура, аёллар орасидаги жиноятчилик 32 фоиздан купрокка камайди.

–  Танкидга булган муносабатингиз кандай? Масалан, гендер тенглик ёки хотин-кизлар ташаббуслари хакидаги янгиликларни хамма хам бирдек кабул кила олмайди…

– Умуман олганда, танкидга муносабатим жуда хам ижобий. Узим ижтимоий тармокларни яхши кузатиб бораман ва узимга хулоса чикариш учун одамларнинг у ёки бу вазиятга булган муносабатларини укийман. Масалан, бизнинг мавзуларда – у кандайдир янгилик буладими ёки бирор тадбирми – одамларда уларга катта кизикишни кураман. Тизимимиздаги жуда куп ислохотлар мана шу танкидлар асосида ташкил килинмокда десам, муболага булмайди. Зеро одамларнинг танкидидан узига яраша дарс оламиз. Шу танкидлардан кайси муаммолар устида ишлашимиз кераклиги тугрисида аник йуналишлар белгилаб оламиз. Танкидлар конструктив ва уринли булса, уларни хакикатда иш режамизга киритамиз. Шу билан бирга, баъзан шундай холатлар хам учрайдики, шахсиятга тегиб кетиш, ишга тааллукли булмаган танкидлар хам булади. Масалан, мени ёки ходимларимизнинг шахсиятига тегиб кетадиган танкидлар хам булади. Буни хам тугри тушунишга харакат киламан, балки улар кимлардир оркали биздан хафа булгандир. Шунинг учун хеч качон одамлардан хафа булмайман, тугри хулоса киламан. Масалан, мен ижтимоий тармокдаги сахифамда зуравонликдан жабрланган аёллар учун “1146” телефон раками жорий килиниши хакида эълон куйганимда жуда куп эркаклар бунга каршилик билдиришди. “Нима учун аёллар энди дардини телефон оркали айтиши керак экан?”, “Бундай эркинлик нима учун керак?” кабилидаги изохлар булди. Рахбар аёллар сонини купайтиришга оид янгилик хам аксарият эркаклар томонидан ижобий кабул килинмади.

Таъкидлаш жоизки, бу янгиликлар ортида эркакларни ортда колдириб, аёлларнинг олдинга чикиб кетиши ёки эркакларга кандайдир жазо бериш кузда тутилмаган, асло. Кийин вазиятда колган аёлларга ёрдам бериш максадида шундай янгиликларни жорий киляпмиз. Буни тугри тушуниш керак. Шу боис баъзан бундай изох колдираётганларга шахсан узим жавоб хам кайтараман ёки кабулимга таклиф киламан. Кабулда гаплашиб, дустлашиб, хаттоки узимизнинг жамоамизга аъзо хам килиб оламиз. Бугунги кунда мана шундай танкидчи инсонларимиз бизга якиндан ёрдам бериб келишмокда. Шу инсонларнинг сафимизга кирганлигидан хурсандман. Улар бизга у ёки бу холатлар буйича хабар бериб туришади. Шу хабардар асосида урганишлар, амалий ёрдамлар ташкил киламиз. Куп масалалар бизнинг эътиборимиздан четда колиб кетиши мумкин, чунки биз хамма нарсага диккат кила олмаслигимиз мумкин, шундай инсонлар камчиликларимизни курсатиб туришса, факат хурсанд буламиз. Шундай экан, танкидни ижобий кабул килиб, узимиз учун сабок сифатида караймиз.

Сухбатнинг тулик вариантини видео оркали томоша килишингиз мумкин.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Маълумот учун: Укувчилардан йулланган барча мурожаатлар Хотин-кизлар кумитасига топширилди, улар жойларда урганилиб, жавоблар маколалар оркали такдим этиб борилади. 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lDfZcSI2bds5yHkeOc4_9hkxRCi5O-Ge

Хитой нимани истаяпти? «Бир макон, бир йул» лойихасидан умидлар ва хавотирлар

Синологларимиз (хитойшунос) етишмаслигиданми, илмий хамда оммабоп нашрларимизда Хитой хакида тахлилий маколалар жуда кам. Вахоланки, Узбекистон-Хитой …