Главные новости
Главная / Сиёсат / Танкиддан сунг: «Брак» Cobalt янгисига алмаштириб берилди
<

Танкиддан сунг: «Брак» Cobalt янгисига алмаштириб берилди

Танкиддан сунг: «Брак» Cobalt янгисига алмаштириб берилди

 Андижонлик фукаронинг «Асака-Автосавдо» автосалонидан харид килган, аммо кейинрок кузовида нуксони борлиги маълум булган Cobalt автомашинаси орадан карийб бир йил утиб, янгисига алмаштириб берилди.

Жорий йилнинг 15 мартида Kun.uz сайти оркали «UzAuto Motors’нинг тузатиб булмас нуксони бор машинасини олган фукаро: «Янги Cobalt олдим, десам бошимга галва сотиб олган эканман» сарлавхали макола эълон килинган эди. Унда андижонлик Исмоилжон Вахобовнинг автосалондан сотиб олган янги Cobalt русумли автомашинаси буёклари тукилиб тушаётгани, автосалон эса уни бошкасига алмаштириб беришга рози булмаётгани баён этилганди.

Макола эълон килинганидан 10 кун утиб Исмоилжон Вахобов тахририятга кунгирок килиб, нихоят UzAuto Motors компанияси автомашинани янгисига алмаштириб берганини хабар килди. Шунингдек, уни куллаб-кувватлаб турган инсонлар ва UzAuto Motors АЖ маъмуриятига сайт оркали уз миннатдорчилигини билдирмокчилигини айтди. Шундан сунг сайт мухбири у билан учрашди.

«Kun.uz сайтида макола ва видеолавха эълон килингандан сунг анча пайтдан бери юрмай турган ишим юришиб кетди ва UzAuto Motors мутасаддилари нуксонли автомошинамни янгисига алмаштириб беришди.

UzAuto Motors вакиллари автомашинам нуксонли эканлигини уч кунда текшириб чикишди. Шундан сунг «брак» автомашинани ЙХХБда руйхатдан чикариб, заводга топширдим. Сунг бир хафтада янги Cobalt автомашинасини салондан олиб чикдим. Нуксонли Cobalt’дан кутулиб, заводдан янгисини олишимга сабаб булиб, куллаб-кувватлаб турган барча инсонларга, UzAuto Motors мутасаддиларига, шунингдек мурожаатимга эътиборсиз булмаган Kun.uz сайти тахририятига уз миннатдорчилигимни билдираман», дейди Исмоилжон Вахобов.

Мухбир Элмурод Эрматов,
Тасвирчи Ахрорбек Ёкубжонов,
Монтаж устаси Нуриддин Нурсаидов

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1ZqwoyTl8yMPMTwu-Mx6kGXX8j9V-wRZ

Бухоро вилоятида карантин чекловлари кучайтирилди. Иккита туманда шахсий транспорт харакати тухтатилди

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш буйича вилоят комиссияси расмий ахборот …