Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Таксичилик осонми?» — Андижон-Тошкент йуналишида катновчи хайдовчилар муаммоси
<

«Таксичилик осонми?» — Андижон-Тошкент йуналишида катновчи хайдовчилар муаммоси

Андижон вилоятидан Тошкент шахрига бормокчи булсангиз икки транспортдан бирини танлайсиз: поезд ёки такси. Кайтишда хам шундай танлов. Поезд пойтахтга кунига икки марта катнайди. Бу транспортларда катнаш нархи деярли бир хил. Кийин йуналиш. Камчик довонидан утиш керак.

Йуловчилар купрок таксида юришни маъкул куришади. Бунинг асосий сабаби таксичи сизни уйингиздан хам олиб кетиши мумкин. Яна вокзалгача эмас, сиз истаган манзилга – Юнусободми, Чилонзорми ва хатто Коракамиш дахасига хам олиб бориб куяди.

Андижон шахрида Тошкент томон борувчи таксилар турадиган ва халк орасида «Тошкент питак» номи билан машхур булган икки манзил бор. Уларнинг бири Янги шахардаги «Автовокзал»да, иккинчиси, «Узумзор» кучасида жойлашган.

Тошкентдан кайтишда эса Куйликдаги автотураргох. Норасмий маълумотларга кура, «Андижон-Тошкент» йуналиши буйича катнайдиган таксилар сони 500дан зиёдрок.  Улар кунига уртача минг нафарга якин йуловчи ташийди.

Kun.uz’га мазкур йуналишда катновчи хайдовчилардан мурожаат тушди. Маълум булишича, андижонлик таксичилар Тошкент вилояти худудига киргач, уларни уша худуд Транспорт бошкармаси ходимлари ва ЙХХ ходимлари тухтатиб, лицензия сураб, жарима солиб, машиналарини жарима майдонига олиб кириб куяётган экан.

Автотураргохга бориб хайдовчилар билан сухбатлашдик.

«Узок йиллардан бери пойтахтга катнайман. Муаммо шундаки, шу кунларда довондан утиб, Тошкент вилоятига киришимиз билан ЙХХ ходимлари ва уша худуд «Дарётранс» ходимлари йулни тусиб, лицензия сурашяпти. Бизда лицензия йук. Сабаби, Андижон Транспорт бошкармасига кирсак, ходимлари «Андижон-Тошкент» йуналиши йуклигини, бизга лицензия бера олмасликларини айтишяпти. Жаримага тортишяпти. Асосан уша ернинг узида бир миллион сум атрофида пул тулаб кутуляпмиз.

Баъзи укаларимизнинг ишини эса судгача оширишди. Нахотки, мана шу йуналиш буйича конуний, бизнинг имкониятларимиздан келиб чикиб иш ташкил килиб булмаса? Бизга рухсат берадиган корхона очишса, лицензия олиб, мана шу жойда кунлик туловни килиб, кулимизда хужжатимиз билан йулга чиксак буларди. Йуналишда такси куп. Бир киши бир ойда нари борса ун марта катнайди. 2012 йили тошкентлик тадбиркорлар мана шу йуналиш буйича жавобгарликни зиммасига олиб, 200 доллардан пул йигишган. Кулимизга когоз хам беришган. Кейин нима хато килишди билмадик, «камалиб кетишди», дейишди. Яна муаммолар тугилди», дейди таксичи Сирожиддин Мансуров.

Иши судга оширилган хайдовчилардан бири билан гаплашдик.

«Утган хафтада Куйлик атрофида «ГАИ» тусди. Хужжатларимни суради. Текшириб, уша жойда бирга турган «Дарётранс» ходимига хужжатларимни берди. «Йуловчи ташияпман. 70 минг сумдан Андижондан турт одам олдим, лицензиям йук. Беришмаяпти», дедим. Ишимни судга иширишди. Автомашинам беш кун Бектемир туманидаги жарима майдонида турди. Беш кун юрдим. Судда шароитимни айтдим. Икки «оклад» жарима тулаб кутулдим. «Дарётранс» ходими «Ака, жаримани тулаб кетавермайсизми? Узингизга муаммо орттирдингиз», дейди. Нима, уларнинг иши факат жарима тулатишми?», дейди хайдовчи Голибжон Эргашев.

Шохжахон Исроилов хам йулда тусилиб жабр тортганлардан экан.

«Мени «Рохат» постида тусишди. Машинада йуловчилар бор эди. «Дарётранс» ходимларига Андижондаги ташкилот вакилларига учраганим, лекин лицензия беришмаётганини айтдим. «Бу эътирозни судда айтасан», дейишди. Тирикчилигимиз «кира» килиш, бошка иш йук. Тошкентда сарсон булганим колди. Бир ой олдин хам ушлашганида бир ярим миллион сум жарима тулагандим», дейди у.

30 нафарга якин таксичи уз дардларини билдириб утишди. Улардан ёши улугроги «Хозирги меъёрий хужжатларга асосан «патент-лицензия» килсак йулкира нархи хам кутарилиб кетади», деган фикрни айтди.

11 йилдан бери Андижондан пойтахт томон катнайдиган Хамидулло ака Садиров бошкачарок изох берди.

«Таксичиларга Тошкентга хар куни йуловчи булавермайди. Хафтада зурга бир-икки марта чикадиганлар бор. Хозир машинани сарикка буяб хужжатларни тугриласак, 4 миллион сумга якин пул кетар экан. Хар куни йуловчи накд булмаса. Шароитимизни урганишсин, меъёридаги лицензия микдорини айтишсин. Ёки МЧЖ тузиб, умумий лицензия олиб, кунлик ёки рейсимизга караб маълум суммани тулайдиган шароитни килиш керак», дейди у.

Вилоят транспорт бошкармасида

Транспорт вазирлиги Андижон вилоят худудий бошкармасига бориб, муаммоли вазият юзасидан саволлар бердик. Бошкарма бошлиги уринбосари Адхамжон Толаков масалага изох берди.

«Бугунги кунда Тошкент шахрига катнаётган йуловчиларимиз хусусий автомобил эгалари билан буюртма асосида келишиб манзилига кетишяпти. Бу «Йуналишсиз такси» куриниши.

Айни пайтда Тошкентдан Андижонга, Андижондан Тошкентга тасдикланган йуналиш йук. Йуналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли карорига асосан амалга оширилади. Ушбу карорнинг биринчи иловасида йуналишсиз таксиларга белгиланган талаблар бор. Булар транспорт воситаси буялиши керак булган ранглар, экипировкалар, хайдовчи ва автомашинага куйиладиган талаблар булиб, мана шу талабларга риоя килган холда бизга ариза билан мурожаат килган хар бир хайдовчига ва корхонага уз вактида лицензияларни беряпмиз. Лекин, мана шу карор талабига кура жихозланмаган автотранспорт эгаларига лицензия берилмайди. Айни пайтда Андижон вилоятида 5 мингдан зиёд автотранспорт эгалари меъёр буйича хужжатлар тайёрлаб, машинани сарикка буяб такси хизматида фаолият юритяпти.

Тошкент-Андижон йуналиши буйича 2016 йили бир корхона вактинчалик тендер битими тузиб келган эди. Йуналишда автотранспорт воситасининг катновни бошлаш жойи, тугатиш жойи, йулкираси микдори, транспорт воситалари русуми, давлат раками курсатилган булади. Бирок ташувчи тендер битимидан чикиб кетди.  Йуналишдан чикиб кетишлар, нарх белгиланганидан куп куйилиши ахоли эътирозларига сабаб булди ва тендер битими тугатилди.

Хайдовчиларга шуни айтмокчиман. Агар 139-карорга асосан кайта жихозланмасдан, лицензиясиз фаолият курсатаётган хайдовчиларни инспекторларимиз нафакат Тошкент вилояти худудида, балки, водий вилоятларида аникласа хам «Маъмурий жавобгарлик тугрисида»ги кодекснинг 176-моддаси, 3-кисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Хайдовчилар бизнинг ташкилотга учраб транспорт воситаларини 139-сонли карор асосида кайта жихозлаб, тегишли хужжатларни тугрилаб ариза билан мурожаат килишса лицензия олишади ва республикамизнинг барча худудларида фаолият юритиш имкониятига эга булишади», дейди Адхамжон Толаков.

Мутасадди айни пайтда ахолига транспорт хизмат курсатувчилар учун бир катор ижобий янгиликлар лойихаси тайёрланаётганини билдирди.

Хозир «Андижон-Тошкент» йуналишида бизга мурожаат килган таксичилар уша 139-сонли карор талаби буйича автомобилини кайта жихозлаб, хужжат тугриласа «канчага тушиши»ни тахлил килиб курдик. Маълумотлар Андижон транспорт бошкармасидан олинган.

  1. Нотариус оркали транспорт корхонаси билан шартнома тузиш – 400 минг сум;
  2. Автомобилни сарик рангга буяш – 800 мингдан 1 миллион сумгача;
  3. ЙХХдан сарик рангга буялгани учун «техпаспорт» алмаштириш ва «ТТ» серияли ракам олиш 750 минг сум;
  4. Лицензия тулови вилоят ичида базавий хисоблаш микдорининг 2 баробари, Республика буйлаб эса 5,5 баробари микдорида тулов (бир йилда бир марта);
  5. Хар ойда корхонага 600 минг сумдан тулов;
  6. Ижара шартномаси учун хар ойда 50-60 минг тулов.

Буларнинг ичига автомашина сарик рангга буялиши натижасида унинг бозор киймати жиддий арзонлаб кетишини (автомашиналарнинг иккиламчи бозорида буялган транспорт воситалари нархи тушиб кетади) кушмадик.

Куриб турганингиздек, такси хайдовчиси булиш учун жуда мураккаб когозбозликлар ва ташкилий жараёнлардан утиш, катта туловлар килиш лозим булар экан.

«Андижон-Тошкент» йуналишидаги хайдовчилар хар куни мижоз топиб, пул ишлайвермасликларини таъкидлаб утишди.

Нафакат, «Андижон-Тошкент» йуналиши, балки, умуман ахолига транспорт хизмати курсатиш буйича янги карор лойихасини эълон килиш, бу борадаги жамоатчилик фикрини урганиб, енгилликлар киритиш вакти етиб келмадимикан?

Ахир Вазирлар Махкамасининг 139-сонли карори билан белгиланган мураккаб жараёнлар сабаб канчадан-канча лицензиясиз хайдовчилар фаолият юритиб, давлат газнасига маблаг тушмаяпти. Давлат газнаси хам купини уйлаб, озидан мосуво булмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psAH39GUcU3_g7is4_3uHjxURvRPAcyx

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти …