Главные новости
Главная / Жамият / Тадкикот: 66,5 фоиз узбекистонликларга кура мамлакатда коррупция таркалган
<

Тадкикот: 66,5 фоиз узбекистонликларга кура мамлакатда коррупция таркалган

Ижтимоий суров натижаларига кура, узбекистонликларнинг 66 фоиздан купроги мамлакатда коррупция таркалган, деб хисобламокда. Суралганларнинг 29 фоизи фикрича, Узбекистондаги мансабдорларнинг хар иккинчиси порахурдир. Олий Мажлис юкори палатаси раиси Нигматилла Йулдошев 2019 йил 15 июнда Сенатда булиб утган мажлисда шу ракамларни келтириб утди, деб хабар килади Kun.uz мухбири.

Йулдошев, шунингдек Transparency International ташкилотининг 2018 йил учун эълон килган «Коррупцияни хис килиш индекси» маълумотлари билан уртоклашди. Унинг билдиришича, Узбекистон мазкур индексда 100 баллик тизимда 23 балл олган. Бу 2017 йилги курсаткичга караганда 1 балл куп, бирок умумий рейтингда Узбекистон бир погона пастлаб, 180 давлат орасида 158-уринни эгаллаган.

idgcwm2mcm-ly0v4xfnbumz2qyt9gkae

Сенат раисининг таъкидлашича, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини урганиш маркази томонидан жорий йилда утказилган коррупция буйича суров натижалари хам хавотирлидир. Чунки, суровда катнашганларнинг 66,5 фоизи Узбекистонда коррупция сингари салбий холат таркалган, деб хисобламокда. Карийб 17 фоиз иштирокчилар коррупция хамма жой ва сохаларни камраб олган, деган фикрда булса, суралганларнинг 29 фоизи мансабдорларнинг хар иккинчиси коррупционер, деб хисоблайди.

«Сиз ва бизни масъул сифатида уйлантирадиган яна бир курсаткич борки, у барчамизни том маънода огохликка чакириши керак. Суровда иштирок этганларнинг 26 фоизи мамлакатда коррупцияга карши утказилаётган курашда очиклик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари етарли эмас ва бу холат коррупциянинг асосий сабабларидан деб хисоблайди», – деди Нигматилла Йулдошев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди

Ижтимоий тармокларда жорий йил 23 сентябрь куни кураш буйича тренер Аббос Хасановнинг 21 сентябрь кунги …