pin-kodУзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари, хусусан, палата аъзолари учун электрон гувохнома жорий этилди.

Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни куллаб-кувватлаш йили муносабати билан татбик этилган ушбу электрон гувохномада палата аъзосининг юридик номи, ташкилий-хукукий шакли, шунингдек, палата аъзосининг солик туловчининг индентификацион раками (СТИР), гувохноманинг амал килиш муддати хамда бошка маълумотлар киритилган. Бу зарурат тугилганда тадбиркорлик субъектларига оид маълумотларни палатанинг электрон базасидан текшириш имкониятини беради.

— Электрон гувохномаларнинг афзалликлари куп, — дейди Савдо-саноат палатаси булим бошлиги Дилфуза Рузметова. — Аввало, гувохномаларни онлайн тарзда эгаларига юбориш тизими яратилди. Бу тадбиркорларнинг вактини тежайди, айникса, чекка худудлардаги корхона ва компания вакилларига, тадбиркорлик субъектларига гувохномани топшириш билан боглик харажатларни кискартиради. Гувохноманини кулга киритиш вакти хам тезлашади.

Яна бир мухим жихат. Гувохномада QR-код, палатанинг расмий веб-сайтига хавола, палатанинг “Call-center” раками акс эттирилган. Бу уларни калбакилаштиришнинг олдини олади.

Кайд этиш жоизки, гувохноманинг янги электрон куриниши, биринчи навбатда, палата аъзолигига кушилаётган тадбиркорларга ва аъзолик гувохномасининг амал килиш муддати тугаган палата аъзоларига берилади. Сунгра боскичма-боскич палатанинг барча аъзоси гувохномалари электрон шаклдагисига алмаштирилади, деб ёзмокда “Халк сузи”.