Главная / Жамият / Тадбиркор ККС тулашда конунни бузса, руйхатга тушади
<

Тадбиркор ККС тулашда конунни бузса, руйхатга тушади

Кушилган киймат солиги туловчиларини давлат солик хизмати органларида руйхатга олиш эндиликда кай тартибда амалга оширилади?

Кушилган киймат солиги туловчиларини давлат солик хизмати органларида руйхатга олиш тугрисидаги Низом лойихаси Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси оркали умумхалк мухокамаси учун жойлаштирилди.

Soliq plus’нинг ёзишича, мазкур Низом лойихасига кура Давлат солик хизмати органи солик туловчининг аризаси келиб тушган санадан эътиборан етти иш куни ичида куйидагиларни тахлил килади:

рахбарнинг шахсини идентификация килади (фамилияси, исми ва отасининг исми, тугилган санаси ва жойи, фукаролиги, доимий ва (ёки) вактинча яшаш жойи, паспорт ёки унинг урнини босадиган хужжат реквизитлари, солик туловчининг идентификация раками, уй телефони раками, тадбиркорлик субъекти руйхатдан утказилган жойдаги телефон раками, уяли алока телефони раками, электрон почта манзили);

солик туловчи тадбиркорлик субъекти сифатида руйхатдан утказилган манзилда хакикатда жойлашганлиги;

уз кучмас мулкига эга булмаган такдирда ижара шартномасининг мавжудлиги;

ходимларнинг ёки ёлланиб ишловчи жисмоний шахсларнинг сони;

электрон хисобварак-фактураларни расмийлаштириши, саклаши ва хисобини юритиши.

Шу билан бирга, Давлат солик хизмати органининг мансабдор шахслари ахборот олиш максадида руйхатдан утказилаётган тадбиркорлик субъектида рахбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия хисоби ва молиявий бошкарув вазифаларини амалга ошираётган шахсларни сухбатга таклиф этишга ва руйхатдан утказилаётган тадбиркорлик субъекти жойлашган жойга боришга хакли.

ККСга оид хукукбузарликлар

Тахлил натижаларига кура ариза берувчи 3 та гурухдан бирига киритилади:

ККСга оид хукукбузарликларни содир этиш хавфи юкори булган тадбиркорлик субъектлари;

ККСга оид хукукбузарликларни содир этиш хавфи уртача булган тадбиркорлик субъектлари;

ККСга оид хукукбузарликларни содир этиш хавфи оз булган тадбиркорлик субъектлари.

ККСга оид хукукбузарликларни содир этиш хавфи юкори булган тадбиркорлик субъектлари жумласига:

рахбарининг ёки руйхатдан утказилаётган тадбиркорлик субъектида рахбарлик вазифаларини ёки молиявий бошкарув вазифаларини амалга ошираётган шахсининг шахси аникланмаган;

хакикатда жойлашган жойи тадбиркорлик субъекти сифатида руйхатдан утказилган манзилига мос келмайдиган;

уз кучмас мулкига эга булмаган такдирда ижара шартномаси мавжуд булмаган;

ёлланиб ишловчи ходимлари булмаган солик туловчилар киритилади.

ККСга оид хукукбузарликларни содир этиш хавфи уртача булган тадбиркорлик субъектлари жумласига:

руйхатдан утказилаётган тадбиркорлик субъектининг рахбари ёки рахбарлик вазифаларини ёки молиявий бошкарув вазифаларини амалга оширувчининг шахси идентификацияланган, бирок молиявий-хужалик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур билим ва куникмаларга эга булмаган;

бухгалтерия хисобини юритиш вазифаларини амалга оширувчи, тегишли билим ва куникмалари булган ходимга эга булган ёки бухгалтерия хисобини юритиш хизматларини курсатувчи профессионал ташкилот билан шартнома тузган;

хакикатда жойлашган жойи тадбиркорлик субъекти сифатида руйхатдан утказилган манзилига мос келадиган;

уз кучмас мулкига эга булмаган такдирда ижара шартномаси мавжуд булган;

ёлланиб ишловчи ходимлари булмаган ёхуд уларнинг сони 1-2 кишини ташкил этадиган солик туловчилар киритилади.

ККСга оид хукукбузарликларни содир этиш хавфи оз булган тадбиркорлик субъектлари жумласига:

руйхатдан утказилаётган тадбиркорлик субъекти рахбари ёки рахбарлик вазифаларини ёки молиявий бошкарув вазифаларини амалга оширувчи шахси идентификацияланган хамда молиявий-хужалик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур билим ва куникмаларга эга булган;

бухгалтерия хисобини юритиш вазифаларини амалга оширувчи, тегишли билим ва куникмалари булган ходимга эга булган ёки бухгалтерия хисобини юритиш хизматларини курсатувчи профессионал ташкилот билан шартнома тузган ёхуд бухгалтерия хисобини юритиш электрон дастури мавжуд булган;

хакикатда жойлашган жойи тадбиркорлик субъекти сифатида руйхатдан утказилган манзилига мос келадиган;

уз кучмас мулкига эга булмаган такдирда ижара шартномаси мавжуд булган;

ходимларининг сони 3 кишидан ошадиган солик туловчилар киритилади.

Тадбиркор ККС буйича хавф гурухига киритилса

Ахборотни тахлил килиш якунланган кунда солик туловчининг шахсий кабинетига ариза берувчи ККС буйича хавф гурухларидан бирига киритилганлиги тугрисида билдиришнома юборилади.

Агарда солик туловчи:

хукукбузарликларни содир этиш хавфи юкори булган гурухга киритилса, руйхатга куйишни рад этиш тугрисида;

хукукбузарликларни содир этиш хавфи урта булган гурухга киритилса, солик назорати буйича фаол тадбирларни утказган холда руйхатга куйиш тугрисида;

хукукбузарликларни содир этиш хавфи кам булган гурухга киритилса, руйхатга куйиш тугрисида солик туловчининг шахсий кабинетига билдиришнома юборилади.

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси руйхатга куйиш чогида солик туловчи хисобга куйилган жойдаги давлат солик хизмати органига такдим этилган руйхатга куйиш тугрисидаги ариза ва давлат солик хизмати органининг руйхатга куйиш тугрисидаги карори асосида руйхатга куйиш Гувохномасини шакллантиради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YYuxEzbONrMKYY-6julmhzTTGPVvHViY

Кондаги холестерин микдорини камайтирувчи махсулот маълум килинди

Мутахассислар бириктирувчи тукима ва антиоксидантлар манбаи хисобланувчи, овкат хазм килишни яхшиловчи, озишда ёрдам берувчи ва …