Главные новости
Главная / Маданият / ТЕРРОРНИ НА БИР ДИН, НА БИР МИЛЛАТ ОКЛАМАС
<

ТЕРРОРНИ НА БИР ДИН, НА БИР МИЛЛАТ ОКЛАМАС

terorУзбекистонни уз Ватани, киндик кони тукилган азиз тупрок деб билгувчи хар бир инсон учун мустакиллигимизни мустахкамлаш, Ватанни ривожланган, юртни тинч, халкни фаровон, усиб келаётган хар бир фарзандни комил инсон, мукаддас Ислом динини миллий кадрият деб эътироф этиш инсоний бурч, олий кадриятдир.

Зеро, бундай эътироф халкнинг миллий истиклол гоясига хамоханг ва узимиз танлаган мустакиллик йулининг бош гоясидан келиб чикади. Лекин халкнинг бирдамлиги, хамжихатлиги ва келажакка ишонч билан карашини кура олмаётган кучлар, минг афсуски, йук эмас. Улар нафакат юртимиздаги тинчлик-тотувликни, бунёдкорлик ишларини, балки умуман ер куррасида руй бераётган барча эзгу ишларни куролмайдиган ночор инсонлар.

Ислом дини хар кандай шароитда хам экстремистик ва террорчилик каби кескин харакатларни амалга оширишга рухсат бермайди. Унинг таълимотига кура, нохак кон тукилиши кимнинг кони булишидан катъи назар, энг огир гунох хисобланиб, унинг жазоси хам огир экани маълум.

Ислом динида, хатто ёв билан жанг килиш асносида хам инсоф, адолат ва инсонпарварлик коидаларига риоя килишга буюрилади. Хаддан ошиш, тажовузкорлик ва зуровонлик каттик кораланади.

«Шахидлик камари» деган суз бидъатчилар томонидан ишлаб чикилган уйдирма суз булиб, бундай атамага шариат таълимотида хеч кандай урин йук. Портловчи моддаларни уз белига боглаб, вахшиёна жиноятларни содир килишга шайланган одам исломият ва инсониятга карши жиноят воситасини белига боглаган булади. Котиллик куроли ва жиноят воситаси булмиш портовчи белбогини хеч качон шахидлик аломати деб хисоблаш мумкин эмас. Жиноят куроли жиноятчини азим ва кечириб булмайдиган гунох боткогига чуктиради ва шахидликнинг олий исломий даражасига карши туради.

Бу атама бидъатчиларнинг ишлаб чиккан асоссиз, ёлгон, уйдирма, шариатга карши атамалардан бошка нарса эмас. Вахоланки, Пайгамбаримиз (алайхиссалом): «Кимки бир мумин­мусулмонни касддан улдирса, уз жойини жаханнамдан белгилаб куйсин», дея мархамат килганлар.

ХХ аср якуни инсоният тарихида терроризм, диний экстремизм, акидапарастлик, мутаассиблик каби иллатлар билан алохида урин эгаллади. Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш, талкин этиш мутлако нотугри. Зеро, терроризмни хеч кайси дин, хеч кайси миллат окламайди. У кимнинг ва ниманинг номидан содир этилишидан катъи назар, уни амалга оширувчи шахс жавобгар хисобланиб, тегишли жазога тортилиши шарт.

Акидапарастлик, бузгунчилик бугунги кунда пайдо булган долзарб масала эмас, бу муаммога буюк алломалар хам куп мурожаат этиб, унинг салбий окибатларига хукукий жихатдан бахо бериб келганлар. Жумладан, буюк аждодларимиздан бири булган Мухаммад ибн Махмуд Уструшаний милодий 1228 (хижрий 625) йили ёзган “Китоб ал-фусул” асарида богийлар, яъни бузгунчи, давлат ва жамиятга карши чикканлар хусусида кенг фикр юритган.

Хозирги кунда ёшларни диний акидапарастларнинг зарарли таъсирларидан асрашнинг энг мухим омилларидан бири – бу ёшларнинг «Таълим тугрисида»ги Конунида белгиланганидек, 12 йиллик маълумотга эга булган холда бирор касб эгаси булишлиги ёки олий укув юртларида тахсил олишидир.

Маърифатли инсонгина эркин фикрлайди, хеч качон турли бидъатларга ва хурофотга берилмайди. «Фикрга карши фикр, гояга карши гоя, жахолатга карши маърифат» дейилган шиорни дастуруламал килиб олган холда, таълим муассасалари ва махаллада акидапарастлар куллаётган усуллар, куролларга карши демократик, маърифий, замонавий технологиялар ёрдамида иш фаолиятни ташкил этишга алохида эътибор бериб, хар кандай тажовуз ва террорчилик хуружларининг олдини олиш, уларнинг мафкуравий заминини йукотиш учун курашиш лозим. Бу курашдан хеч ким четда колмаслиги керак.

Мазкур холатларни эътиборга олган холда, хозирги даврда Ислом дунёсининг барча олим ва уламолари хамкорликда Ислом таълимотини соф холда асраб-авайлаш, унинг ахкомларини бузиб курсатишга харакат килаётган ёвуз кучларга карши маърифий услублар билан курашишни янада фаоллаштиришни зарурий ишлардан деб хисоблайдилар. Биз хам бу фикрга кушилиб, юртимиздаги тинч, осуда хаётни саклаш хар биримиз учун хам карз, хам фарз деб билишимиз зарур.

Бугунги даврда ким булишимиз ва кандай мавкега эга булишимиздан катъи назар, хар биримизнинг вазифамиз экстремизм ва терроризмнинг кабих ва гаразли максадини халкимиз, айникса ёшларимиз орасида тинимсиз фош килиш асосида огохликка чакиришдан иборат.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …