Главные новости
Главная / Маданият / ТАВОФНИНГ ТУРЛАРИ
<

ТАВОФНИНГ ТУРЛАРИ

Тавофлар умуман етти турли булади. Улар куйидагилар:

1. Тавофи кудум: Тавофи кудум «тавофи лико» (куришув тавофи), «тавофи вуруд» (ташриф тавофи) хам дейилади. Бу ифрод ёки кирон хаж килувчи офокийга (Харам худудидан ташкарида яшовчиларга) суннатдир. Маккалик ва офокийлардан таматтуъ ёки умра килувчи учун бу суннат эмас.

295716-innerresized600-600-56

Унинг куриниши: Ифрод хаж килувчи Харамга кирганидан кейин тезлик билан бир тавоф килиб олади. Уша тавоф «тавофи кудум» (куришув тавофи) дейилади. Кирон килувчи умра билан хажга бирга эхромга кириб, Харамга киргандан кейин биринчи умра арконларини адо килиб булгандан кейин нафл тарзида бир тавоф килади. Мана шу кирон килувчининг тавофи кудуми хисобланади.

2. Тавофи нафл: Нафл тавофни ким качон хохласа килиши мумкин булиб, унинг учун бирор муайян вакт тайин килинмаган.

3. Тавофи умра: Умра килувчига умра тавофини килиш фарз хисобланиб, унда изтибоъ билан рамал суннатдир. Ушбу тавофдан кейин Сафо билан Марва тепалигида саъй килиш вожибдир.

4. Тавофи назр: Бир киши «фалон ишим битса, Аллох таоло учун бир тавоф киламан», деган булса, уша нарса «тавофи назр» дейилади ва иши битганидан кейин ушбу тавофни килиш зиммасига вожиб булади;

5. Тавофи тахийя: Масжидул-Харамга кирувчи кишининг бир тавоф килиши мустахаб булиб, ундан кейин икки ракат намоз укиши тавофнинг вожибидир. Масжидга кирувчиларга икки ракатли «тахийяти масжид» намози укиш мустахаб булгани каби, Масжидул-Харамга кирувчиларга хам тавофи тахийя (тахийя тавофи) килиш мустахабдир.

6. Тавофи ифоза (зиёрат): Тавофи зиёрат хар бир хожи учун фарз булиб, Арафотда туришдан олдин уни килиш жоиз эмас. Тавофи зиёратнинг вакти Арафотдан кейин булиб, зул-хижжанинг унинчи кунидан бошлаб ун иккинчи куннинг куёши ботишигача адо килиш вожибдир. Агар ундан кейин килса, килган тавофи дуруст буладию, лекин вактидан кечиктиргани учун зиммасига бир кон (жонлик суйиш) лозим булади.

Зyлхижжa oйининг унинчи кyни, яъни хaйит кyни шaйтoнгa тoш oтиб, кypбoнликни суйиб, coчни oлдиpиб ёки киcкapтиpиб булингaндaн cунг Бaйтyллoх тaвoф килиш «ифoзa тaвoфи»дир, у «тaвoфи зиёpaт» хaм дeйилaди.  Бy тaвoфни yч кyн хaйит ичидa бaжapиш зapyp. Бy тaвoф yмp буйи буйиндaн coкит булмaйди. Aгap ким yч кyн хaйит ичидa тaвoф килa oлмaca, жoнлик cуйиши вoжиб булади. Taвoфни эca, кaчoн булca хaм албатта килиши лoзим. Ифoзa тaвoфини килмaca, хажи хаж булмaйди. Бy тaвoфнинг уpнини хeч нapca бoca oлмaйди.

7. Тавофи видоъ (содар): Мийкотдан ташкаридан келувчи хар бир офокийнинг ватанига кайтишдан олдин тавоф килиши вожиб булади. Ушбу тавоф «тавофи видоъ» («тавофи содар») дейилади. Лекин хайз ва нифос холатидаги аёллар ушбу тавофни килишмайди. Шунингдек, Макка, мийкот, хилл ахлларига хамда балогатга етмаган болалар, мажнунлар, хаждан тусилган кишиларга, умра килувчи офокийларга тавофи содар килиш вожиб эмас.

Хap ким юpтигa кeтишдaн oлдин видo тaвoфини килиши кepaк. Бy амал вoжибдиp. Унинг янa биp нoми «тaвoфyc cодаp»дир. Hият килиб, тaвoфни aдo этиб булгaндaн cунг икки paкaт тaвoф намози укилади. Aллoх таологa илтижo билaн дyoлар килинaди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

7w3UhYiBhoU8LepKGsweM1TeEbMqNDi-

Миришкор хокими махалла раисларини сукди, вилоят хокимлиги ва бош прокуратура муносабат билдирди

Миришкор тумани хокими Бахтиёр Ражабов уятли сузлар билан кул остидаги хамда йигилишда иштирок этган шахсларни …