Главные новости
Главная / Жамият / «Суз эркинлиги учун давомли кураш» — The Diplomat Узбекистонда кечаётган жараёнларга эътибор каратди
<

«Суз эркинлиги учун давомли кураш» — The Diplomat Узбекистонда кечаётган жараёнларга эътибор каратди

Узбекистонда фикр билдириш эркинлиги назорат остида ва муртлигича колмокда, аммо сунгги йиллардаги чекловли ошкоралик ортга кайтариб булмас жараёнга айланиши мумкин. Бош тахририяти Вашингтонда жойлашган The Diplomat журналидаги «Узбекистон: Суз эркинлиги учун узок кураш» сарлавхали макола юкоридаги сатрлар билан бошланади.

Тошкентда яшаётган поляк журналисти Агнешка Пикулицка-Вильчевска уз маколасида Шавкат Мирзиёев бошчилигида сунгги турт йилда килинган ижобий кадамларни кайд этиб, суз эркинлиги буйича Узбекистондаги хозирги вазиятга оид кузатувлари билан уртоклашган.

«Янги рахбар фукароларга уз хавотирлари ва шикоятларини айтиш учун купрок имконият берди. Олдин блокланган ижтимоий тармок платформалари ва хорижий сайтларга тусиклар олинди. Куплаб блогерлар ва сайтлар пайдо булиб, мамлакатнинг бушаб колган медиа майдонини тулдирди. Айникса, ижтимоий тармоклар куннинг ижтимоий-сиёсий масалаларини очик мухокама килиш учун майдонга айланди.

Аммо Мирзиёев ислохотларининг турт йили давомида, Узбекистонда суз эркинлиги тула таъминланди, деб булмайди. Президент бир неча бор уз чикишларида журналист ва блогерлар хокимиятдаги кишиларни эркин танкид кила олиши кераклиги хакида гапирган ва бу борада ижобий узгаришлар кузга ташланган булса-да, Узбекистон суз эркинлиги буйича куплаб рейтингларда хамон сунгги погоналарда колмокда.

«Чегара билмас мухбирлар»нинг 2020 йилги Жахон матбуот эркинлиги рейтингида Узбекистон 156-уринда кайд этилган (мамлакат 2016 йилда 166-погонада жойлашганди). Freedom House эса Узбекистонни эркинлик даражаси энг куйи давлатлар каторида санашда давом этмокда: 2020 йилда Узбекистондаги эркинлик даражаси 100 баллдан 10 баллга бахоланган (2017 йилда бу курсаткич 100 баллдан 3 балл булган).

Сентябр ойида, Ахборотдан эркин фойдаланиш халкаро куни муносабати билан Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти иштирокида утказилган конференцияда, Миллий масс-медиани куллаб-кувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов мамлакатнинг халкаро рейтингларда паст уринларда колаётганига изох берган эди.

«2017 йилдан 2020 йилгача Узбекистон рейтингда 13 погонага юкорилади. Лекин муаммолар йукми? Албатта, бор. Журналист ёки блогерда куркув йукми? Албатта, бу хам бор. Акс холда, натижа бундан хам яхши булиши мумкин эди.

Айрим шахслар цензураси, журналист ва блогерларнинг уз-узини цензуралаши, хукумат расмийларининг тахдиди ва босими – табиийки, бу омиллар хамон мавжуд ва биз бунга карши курашяпмиз», – деди у.

«Шу кунларда президент топшириги билан яна бир мухим хужжат, яъни оммавий ахборот воситалари фаолиятига тускинлик килиш ва журналистларга босим утказганлик учун жавобгарликни кучайтиришга каратилган конун чикиши керак. Биз хали хам йулнинг бошида эканлигимизни ва бу йулда хато ва камчиликлар булишини тушунамиз», – деганди Комил Алламжонов.

Хатолар, афсуски, камдан кам кузатилаётгани йук. Бадавлат ва кудратли одамларни танкид килганлар аксар холларда босим ёки тахдидларга учрамокда.

Сентябр ойида видеоблогер Шавкат Эгамбердиев тармокка жойлаган видеосини учиришга мажбурланди; видео гуёки Тошкент шахар хокими Жахонгир Ортикхужаев асос солган Artel ва Akfa компаниялари обрусини тукишга каратилган деб хисобланди. 2019 йил ноябр ойида хоким журналистларга уларни жамоатчилик олдида уятга колдириш билан тахдид килгани аудиоси таркалганди.

Тошкентдан ташкарида вазият янада жиддийрок. Август ойида Коракалпогистон Республикаси расмийлари республика рахбарининг вафоти хакида хабар таркатган журналистларни ярим тунда сурок килишди, мазкур хабар эса бир неча кун утиб тасдикланди. Уша ойда эксклав Сух туманидан булган узбек блогер, Фаргона вилоятининг узок йиллик хокими Шухрат Ганиев истеъфосини сурагани учун бошига коп кийдирилган холда Фаргонага олиб кетилди. Бир неча хафта утиб, Ганиев бош вазир уринбосари этиб тайинланди», – деб ёзади хорижлик журналист.

Пикулицка-Вильчевска уз маколасида Узбекистон суровига биноан Бишкекда кулга олиниб, Тошкентга экстрадиция килинган Бобомурод Абдуллаев вокеасига атрофлича тухталган. Мукаддам судланган таникли журналистнинг навбатдаги марта кулга олиниши билан боглик вокеалар ижобий якун топганини кайд этган.

Шу билан бирга, польяк журналисти «Сардоба» сув омборидаги техноген офат хакида хам эслаб, Узбекистон Миллий ахборот агентлиги – УзАнинг собик мухбири Анора Содикова билан боглик холатга эътибор каратган. Содикова Сардобадаги одамлар билан сухбатлашиши асносида кандай хулосага келгани хакида Facebook’да пост колдиргач, у ишдан бушатилган эди.

«Босим утказишнинг билвосита йуллари хам бор. Айрим журналистларнинг The Diplomat’га айтишича, бизнес-магнатларга карашли компаниялар журналист ва блогерлар учун пресс-турлар уюштириб, уларга яхши муомала ва совгалар бериш оркали, ОАВда эълон килинадиган ахборотларга таъсир утказишга уринишмокда. Айримлар эса махаллий университетлар талабаларидан иборат «троллар фабрикаси»ни ташкил этиб, уз хужайинларининг номакбул хатти-харакатлари хакидаги постларни коралашни маъкул курмокда.

Аммо босимларга карамай, айрим жараёнларни тухтатиб куйиш имконсиз», – дейилади The Diplomat’даги маколада.

Маколага Hook.report бош мухаррири Дарина Солоднинг фикрлари билан якун ясалган.

«Одамлар ОАВга интервью беришга куркарди. Хозир эса, сизни камера билан куриб колишса, жон деб гапиришга тайёрлар.

<…> Жамият узгарди, энди ахборот окимини назорат килиш имконсиз. Facebook’ни блоклашга уринишлари мумкин, лекин одамлар бу такикни кандай айланиб утишни билишади. Каримов даврига кайтишга уринишлари хам мумкин, аммо бу иш бермайди».

Ҳаққимизда

Яна маълумот

QaFVa_KF3-l5z8Kn4WOWssVGXi3K3lzd

Юнусободда метро курилишида халок булганларга оид жиноят иши март ойида тугатилгани маълум булди

Прокуратуранинг тасдиклашича, 6 кишининг халок булишига техника хавфсизлиги коидалари бузилгани ва курилиш ишлари сифатсиз бажарилгани …