Главная / Маданият / Суз бирикмаси
<

Суз бирикмаси

Топшириклар:

Куйида берилган гапдаги сузларни аввал морфологик тахдил килинг, сунг гапни синтактик тахлил килиб, суз бирикмаларини топинг: Серчанг, сершовкин кучаларда одамлар дарёдай окиб борарди.

(П.К.)

Гапни ташкил этган барча сузлар бир-бирлари билан мазмун ва грамматик конун-коидалар асосида богланади.

Гапнинг асосини эга билан кесим ташкил этади. Колган сузлар ё эгага, ёки кесимга богланади.

Суз бирикмалари икки ва ундан ортик мустакил сузлар- нинг узаро тобе муносабатидан ташкил топади. Масалан: Биз уларга юртимизнинг жамолини курсатдик. (Э. Оху нова)

Бу гапнинг асоси, яъни эга ва кесими – Биз курсатдик.

Суз бирикмалари: 1) уларга курсатмок;

  • жамолини курсатмок;
  • юртимизнинг жамоли.

Эслатма: Гапни феълли суз бирикмаларига ажратишда хамиша феълнинг ноаник шакли кулланилади.

Гапдаги сузлар узаро икки хил богланади:

  1. Тенг богланиш.
  2. Тобе (эргаш) богланиш.

Кадим замонларда ота-боболаримиз куёшга, сувга, утга, тогларга сигинганлар. (Журн.)

Бу гапнинг эга ва кесими – Ота-боболаримиз сигин­ганлар.

Куёшга, сувга, утга, тогларга сузлари узаро тенг боглан- ган (уларни уюшик булаклар деймиз). Уюшик булакларнинг хар бири кесимга тобе богланган.

Шундай килиб, бу гапда куйидаги тобе богланишлар, яъни суз бирикмалари бор:

  • кадим замонлар’,
  • кадим замонларда сигинмок;
  • куёшга сигинмок;
  • сувга сигинмок\
  • утга сигинмок’,
  • тогларга сигинмок.

Суз бирикмаларини гаплардан фарклаш керак.

Хаво мусаффо – йигик содда ran.

Мусаффо хаво – суз бирикмаси.

Гап мустакил фикрни билдириб, тугалланган оханг би- лан айтилади. Суз бирикмаси эса гапни кенгайтириш учун хизмат килади.

Тобе богланиш уч хил булади: мослашув, бошкарув, би- тишув.

Мослашув. Караткич келишиги кушимчасини олган суз билан каралмиш уртасидаги богланиш мослашув булади: куёшнинг нури, онанинг фарзанди, оиланинг эркаси. Эгалик кушимчасини олган суз – каралмиш хоким суз булади. Караткич келишигидаги суз тобе булади. Баъзан караткич келишигининг кушимчаси тушиб колиши мумкин: мактаб укувчиси, юрт бошлиги, ишлаб чикариш илгорлари. Хоким суздаги эгалик кушимчаси ёрдамида караткич келишигидаги суз топиб олинади.

Караткич ва каралмишлар доимо ёнма-ён келавермай- ди. Баъзан улар орасида бошка сузлар хам кулланилиши мумкин: Эркин Вохидов арузнинг табаррук остонасида пос- бон янглиг пайдо булди. (А.О.)

  • машк. Укинг. Берилган гаплардаги мослашув йули билан алокага кирган суз бирикмаларини топиб ёзинг.
  1. Сахийнинг эхсонига бахилнинг боши огрир. (М.) 2. Чолнинг баъзи сузлари мени уйга солди. (Р.Н.Гун.) Мен одам бошлаб келганим йук, хамманинг уз кулоги бор. (А.К.)
  2. Кучли одамнинг газабидан куркма, ожизникидан курк. (У.Х.)
  3. Дустларнинг хасади душманнинг хусуматидан ёмонрокдир. (Х.) Ёгочнинг бушини курт ейди доим. (М.)1. Хакикат захри ёлгоннинг асалидан яхши. (М.) 8. Табиат бойликларини асран- гиз! 9. Инсоннинг сидкидилдан эл учун килган мехнатлари беиз колмайди. fV.XJ 10. Мен… Оллохнинг кулиман. Исмим Абдурахмон. (Т.М.) 11. Яхшиси кахрамонларнинг узлари хикоя килиб бера колишсин. (Ч.А.) 12. Дили тугрининг тили тугри. (М.) 13. Инсондаги энг яхши хулк-атвор одамларнинг кайгу-хасратларига шерик булишдир. 14. Хар ишнинг узига лойик кишиси, хар мажлиснинг узига муносиб сузи бор. (Х.)

Бошкарув. Хоким сузнинг талабига кура тобе сузнинг келишик кушимчалари билан узгариши ёки кумакчилар билан келиши бошкарув дейилади. Бошкарувда хоким суз асосан феъл булади. Масалан: ёшларни етакламок, минбарга чикмок, йигилишда сузламок, курултойдан кайтмок, одоб билан гапирмок, укаси учун олмок, дусти хакида уйламок. Баъзан от (кенг маънода) хам хоким суз урнида кулланилиши мумкин. Масалан: отдан баланд, киличдан уткир.

Битишув. Хоким суз билан тобе сузларнинг хеч кандай воситасиз узаро богланиши битишув дейилади. Масалан: тез сузламок, ёруг хона, хаворанг куйлак, биринчи синф, тадбиркор рахбар, рост гапирмок, уйлаб иш килмок.

Суз бирикмаларининг одатдаги тартибига кура хоким суз кейин, тобе суз олдин келади.

Эслатма: Хоким сузнинг кайси суз туркуми билан ифодаланишига кура суз бирикмалари уч хил булади: отли бирикмалар (урик гули, бизнинг ховли, пок калб, кадимий шахар); феълли бирикмалар (китобни укимок, узлигини йукотмок, богда ишламоку равишли бирикмалар (хаммага бирдай, овоздан тез, менда куп).

машк. Матнни укинг. Аввал гапларнинг эга ва кесимини (бош булакларини) ёзинг. Сунгсузбирикмаларини: мосла1нув,бо1икарув,битишув тартибида кучиринг. Бир бош булакли гапларни огзаки изохланг.

Ёзнинг иссик кунлари. Жазирама иссикка чидаб булмайди. Сиёвуш 3-курсни тамомлаб, Бишкекка практикага келган эди. Амалиёт муддати тугагач эса, дам олгани уйига келган эди. Уни аэропортда оппок дадаси, отаси, онаси ва синглиси Гуландом кутиб олишди. У охирги марта Ушга бувиси вафот этгандан сунг келиб кетган эди. Сиёвуш отасига ухшаган басавлат, буй- басти келишган йигит. Эгнида чиройли кора костюм. Кулида дипломат. Сокол хам куйиб олган. Кузида кора кузойнак.

( Р. Карим )

машк. Куйидаги суз бирикмаларини (улар таркибидаги сузларни бошка сузлар билан алмаштирмаган холда) гапга айлантириб кучиринг.

Кушларнинг сайраши, оккан дарё, урикнинг гуллаши, Уш кучалари, бахорнинг келиши, сочнинг окариши, укиган киз, тиник осмон, ёшларнинг бурчи, куп гапириш, Ватан тупроги.

машк. Укинг. Матндаги асосий фикрни аниклаб, сарлавха топинг. Гапларни суз бирикмаларига ажратиб, аввал отли бирикмаларни, сунгра феълли бирикмаларни кучириб ёзинг.

Мухаммад ибн Ахмад Багдодийнинг бир мушуги бор эди. Хар куни унга бир парчадан гушт бериб турарди. Бир куни мушукни кабутархонада тутиб олдилар, суйиб терисини шилдилар ва чупга илиб кабутархона эшигига осиб куйдилар. Шу пайт фавкулодда Мухаммад ибн Ахмад Багдодий кабу­тархона олдидан утиб колди ва мушугини шу алфозда куриб деди:

– Биз бериб турган бир парча гуштга каноат килганингда, бу ахволга тушмаган булардинг. («Аждодлар угити» дан)

  • машк. Матнни укинг. Хар бир тиниш белгисининг куйилиш саба- бини айтиб беринг.

Гани Абдурахмонов

Филология фанлари доктори Гани Абдурахмонов 1925 йилда Фаргона шахрида хизматчи оиласида тугилди. У шахардаги 1 – урта мактабни тугатгач, 1942 йилда Улугбек номидаги Фаргона Давлат педагогика институтининг Тил ва адабиёт факультетига укишга киради. 1946 йилда олийгохни имтиёзли диплом билан тугатади ва институтда укитувчи килиб колдирилади. Сунгра у Самарканд Давлат университетида номзодлик минимумлари топшириб, 1950 йилда профессор Улуг Турсун рахбарлигида «Хозирги замон узбек тилида субстантивация» деган мавзуда номзодлик диссертациясини ёклайди. F. Абдурахмонов бир неча йил Фаргона педагогика институтида узбек тили кафедрасининг мудири, илмий ва укув ишлар буйича ректор уринбосари ва кейинчалик ректор лавозимида ишлайди.

  1. F. Абдурахмонов А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт института узбек тили тарихи секторининг мудири вазифасида 10 фаолиятини давом эттиради. 1960 Йили республикада иккинчи булиб, 35 ёшида «Узбек адабий тилининг кушма ran синтаксиси» мавзусида докторлик диссертациясини ёклайди.

Олим узининг илмий-педагогик фаолияти давомида узбек тилшунослигининг мухим томонларига багишлаб катор асар- лар нашр эттирди: «Ажратилган иккинчи даражали булаклар» (1955), «Узбек тили дарслиги» (доцент А. Маъруфов билан хамкорликда, 1956), «Кушма ran синтаксиси асослари» (1958), «Основы синтаксиса современного узбекского языка» (1960), «Узбек тили тарихий грамматикаси» (1962), «Миллий тиллар- нинг тараккиёти масаласи» (1962) кабилар.

Истеъдодли олим уз фаолияти давомида ундан ортик докторлик ва номзодлик диссертацияларига расмий такризчи булди ва унга якин ёш мутахассисларга илмий рахбарлик килди.

машк Куйидаги тест саволларининг тугри жавобини белгиланг.

  1. Кандай богловчи воситалар тенг богланишни хосил килади?
  2. Юкламалар ва кумакчилар.

Б. Эргаштирувчи богловчилар.

  1. Тенг богловчилар ва санаш оханги.

Г. Ундов, таклид ва модал сузлар.

  1. Тобе богланишни юза та келтирувчи богловчи воситалар кайси каторда жойлашган?
  2. Келишик кушимчалари ва кумакчилар.

Б. Эгалик ва шахс-сон кушимчалари.

  1. Суз тартиби ва оханг.

Г. А, Б, В жавоблар тугри.

  1. Мослашув алокалари берилган каторни белгиланг.
  2. Телефон оркали гаплашди, юзини ювди.

Б. Аста сузлади, юртини севади.

  1. Калб кури, бирликнинг кудрати.

Г. Гуллар очилди, куёшга бокди.

  1. Бошкарув алокалари берилган каторни белгиланг.
  2. Сув париси, хаётий сабок.

Б. Хаворанг куйлак, она ардоги.

  1. Оркасига кайтди, ов милтиги.

Г. Хорижга жунади, укаси билан сузлашди.

  1. Битишув алокалари берилган каторни белгиланг.
  2. Ориятли бола, чаккон киз.

Б. Баланд иморат, ер сатхи.

  1. Дустингга ишон, оловли йуллар.

Г. Умид юлдузлари, серташвиш йиллар.

  1. Кайси каторда тенг богланишли бирикма берилган?

А. Лоланинг китоби.                         В. Кум-кук водийлар.

Б. Мехмонлару мезбонлар.              Г. Хашарга катнашдик.

  1. Тобе богланишли бирикма кайси каторда жойлашган?

А. Мажлис бошланди.                   В. Бепоён далалар.

Б. Ота ва бола.                               Г. Хашарчилар келишди.

  1. Келтирилган мисолларнинг кайси каторида бошкарув алокаси берилган?

А. Тез гапирмок.                                В. Каримдан сурамок.

Б. Мактаб ховлиси.                           Г. Менинг китобим.

  1. Кайси каторда тобе суз хоким суз билан тушум келишиги кушимчаси воситасида богланган?

А. Интизомли йигит кизлар. В. Кадимий ёдгорликлар.

Б. Инсоний фазилатлар.                Г. Муножотни тинглаб.

  1. Кайси мисолда тобе суз хоким суз билан кумакчилар ёрдамида богланган?
  2. Куз илгамас бепоён далалардан кузиларнинг маъраши эшитиларди.

Б. Аълочи укувчилар фахрий ёрлик ва пул мукофотлари билан такдирландилар.

  1. Олтин утда билинади, одам мехнатда.

Г. У вактлар барча юмушлар кулда бажариларди.

  1. Грамматик воситасиз бириккан бошкарувли бирикма кайси каторда берилган?
  2. Одамгарчилик хакидаги мисоллардан укидик.

Б. Ёзнинг жазирама иссиги кир-адирларни ковжиратган эди.

  1. Донолар насихатига кулок солиш зарур.

Г. Укитувчи китоб укишнинг фойдаси хакида сухбат утказди.

  1. Хоким ва тобе суз тартиби узгарган бошкарувли бирикма кайси мисолда берилган?

А. Максадга эришиш йулидаги машаккатлардан чекинмаслик керак.

Б. Хар бир инсон уз орзусини амалга ошириш йулида тинмай мехнат килади.

В. Тонгда эсаётган майин шабада дилларга ором беради.

Г. Тинглаб калб сузларини, белбогини боглаб белига.

  1. Кайси мисолда мослашув алокаси мавжуд?
  2. Талабалар журналнинг янги сонини укиб чикишди.

Б. Билимни мустахкамлаш керак.

  1. Тугрилик ва ростгуйликка одатланинг.

Г. Катта танаффусда биз сухбатлашиб утирдик.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

onasds

Онамни панохда асра Худойим Шеъри

Она дийдорингиз накадар яхши, Она сузларингиз бирам ёкимли. Мехр куёшингиз оламнинг накши, Мен сизла бахтлиман, …