Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Сув тошкинидан жабрланган 4,5 мингдан ортик оилага 40 миллион сумдан берилади
<

Сув тошкинидан жабрланган 4,5 мингдан ортик оилага 40 миллион сумдан берилади

Сардобадаги сув тошкинидан жабр курган 4,5 мингдан зиёд оила бошликларига 40 миллион сумлик моддий ёрдам берилмокда. Бу хакда президентнинг Сардоба туманида махаллий ахоли вакиллари билан учрашувида маълум килинган.

«Сув тошкинидан зарар курган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг хар бирига Узбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сумлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совгалар топширилмокда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Кайд этилишича, асли узбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблаги хам шунга йуналтирилган. Сирдарё вилоятига кумак учун хокимликлар, вазирлик ва идоралар, хужалик бирлашмалари хамда тадбиркорлар хам ёрдам курсатгани таъкидланган.

Учрашувда катнашган сардобаликларга тегишли сертификат ва банк карточкалари таркатилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Uzbekistan Airways 18 майдан амалга ошириладиган авиакатновлар вактларини эълон килди

Uzbekistan Airways махсус комиссия карорига кура 18 майдан республика буйича ички рейсларни боскичма-боскич тиклашни бошлайди. …