Ультрабинафша нурлар ёрдамида сувни микроблар ва бошка ифлосланишлардан тозалай оладиган Quartz номли 0,5 литрли идиш яратилди.

Quartz ташки куриниши билан болалар термосини эслатиб юборади. Бирок кизиги идишнинг ичида яширинган. Унда сувни хид пайдо булишига олиб келувчи ва хавфли булган микроблар ва бошка организмлардан тез тозалай олувчи ультрабинафша лампа жойлаштирилган.

Идишга 0,5 литр сув солиш мумкин. Бундай хажмдаги сувни тозалаш учун ультрабинафша лампани бир дакикага ёкиб куйиш кифоя килади. Лампани ёкиш тугмаси идиш копкогида жойлашган. Курилма яратувчиларининг ваъда беришларича, Quartz’нинг аккумулятори 2 ой ишлатишга етади. Аккумулятор microUSB разъёми оркали кувватланади.

Гаджетни ишга, тренировкага ва куп микдорда сувни ташиб юриш кийинчилик тугдирадиган сафарларга хам олиш мумкин. Quartz, шунингдек, термос каби хам ишлайди.

Quartz лойихаси учун Kickstarter’да зарур булган пулни йигишга муваффак булинган. Идишнинг илк харидорлари уни 2018 йил мартида олишлари мумкин булади. Идишнинг буюртма буйича нархи 59 долларни ташкил килади.